Понедельник, 29.04.2024, 13:36
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 8 » «Насаф» - «Пахтакор»: ўзаро ўйинлар
    17:23
    «Насаф» - «Пахтакор»: ўзаро ўйинлар

     

    Бу икки жамоа ўртасидаги учрашувлар доимо кескин ва шиддатли кечган. Навбатдаги ўйин олдидан мезбонлар гарчи, фаворит номи остида майдонга тушса-да, бунгача ўтган баҳсларни таққослаганда "Пахтакор” етакчилик қилган.

    Қолаверса, миллий чемпионатларимиз тарихига назар ташласак, охирги йилларда асосан чемпионлик шоҳсупасини забт этиб, кумуш медалларга сазовор бўлиб келган пахтакорчилар бу гал аввалги натижаларидан бебаҳра бўлиб қолишлари мумкин. Бу эса 9 ноябрь куни Қаршида ўтадиган ўйин якуни билан боғлиқ бўлади. Агар мезбонлар дуранг ёки ғалаба қайд этишса, охирги ўн мавсумда меҳмонлар илк маротаба чемпионатни учинчи поғонада якунлашади. Ана шу нуқтаи назардан олиб қараганда, "Насаф” – "Пахтакор” баҳси ниҳоятда муросасиз ўтиши кутилмоқда.

    Агар статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, бу учрашув жамоаларнинг миллий чемпионатларимиз тарихидаги ўттизинчи ўйини саналади. Бунгача улар йигирма тўққиз маротаба ўзаро рўбарў келишган.

    Шулардан 17 учрашувда "Пахтакор" вакиллари ғалаба наъшидасини суришган бўлса, 7 ўйинда "Насаф" жамоаси зафар қучган.

    Жамоалар 5 та учрашувда муроса йўлини танлашган. Эътиборли жиҳати, дурангларнинг тўрттаси Қаршида қайд этилган.

    Дарвозаларни ишғол этиш борасида ҳам ҳозирча "аждарлар” ортда қолишмоқда – 24:43.

    Шу йилнинг кўкламида Тошкентда ўтказилган дастлабки давра учрашувида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолганди.

    Охирги икки мавсумда Қаршида кечган баҳсларда ҳам дуранг натижа қайд этилган. Ишонамизки, бу сафар Анатолий Демяненко шогирдлари рақибларини доғда қолдиришнинг уддасидан чиқишади.

    Манба: www.fcnasaf.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 563 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz