22 - 25 ноябрь куни Фарғона шаҳридаги болалар ва ўсмирлар футбол
мактабига қарашли сунъий майдонда биринчи лига ўтиш турнири (пулька) бўлиб
ўтди. Фарғона минтақасида ўтказилган мусобақада тўрт жамоа - "Нефтчи” Ҳамза
(Фарғона), "Наврўз” (Сирдарё), "Шаҳриҳон” (Андижон) ва "Оҳангарон” (Тошкент
вилояти) иштирок этди. Уч ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган Ҳамзанинг "Нефтчи”
жамоаси келаси йили биринчи лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ҳамзаликларнинг учинчи турдаги рақиби "Наврўз” ўйинга келмагани боис, "Нефтчи”га техник
ғалаба ёзилди. Бундан ташқари, ҳамзаликлар келаси йили биринчи лигада ўйнаш
ҳуқуқини қўлга киритишди.
Қайд этилган натижалар билан танишинг:
1 - тур
22 ноябрь
"Шаҳрихон” – "Наврўз” – 3:1
"Нефтчи” – "Оҳангарон” – 2:1
2 – тур
23 ноябрь
"Оҳангарон” – "Наврўз” – 1:3
"Нефтчи” – "Шаҳрихон” 2:0
3 – тур
25 ноябрь
"Шаҳрихон” – "Оҳангарон” - 2:1
"Нефтчи” – "Наврўз” +:-
Нефтчи
|
3
|
3
|
0
|
0
|
4-1
|
9
|
Шаҳрихон
|
3
|
2
|
0
|
1
|
5-4
|
6
|
Наврўз
|
3
|
1
|
0
|
2
|
4-4
|
3
|
Оҳангарон
|
3
|
0
|
0
|
3
|
3-7
|
0
|
|