Таниқли мутахассис Валерий Непомняший ҳафта бошида "Томь” клуби бош
мураббийлигидан озод этилди. Валерий Кузьмич ўз аризасига биноан истеъфога
чиқарилди.
Орадан уч кун ўтиб, томскликлар янги бош мураббийни таништиришди. Сергей
Передня бундан буён "Томь” клубини
бошқарадиган бўлди.
39 ёшли мураббийда PRO лицензияси йўқлиги боис у жамоанинг катта
мураббийи сифатида фаолият юритади.
Янги мавсум арафасида Передня Москва мураббийлар олий мактабини
якунлагач, унга тегишли ҳужжатлар топиширлади. Шундан кейин бу мутахассис
расман бош мураббий этиб тайинланади.
|