Понедельник, 29.04.2024, 18:30
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 24 » Нурсиз дуранг
    11:27
    Нурсиз дуранг


    Лондон - 2012. учинчи саралаш босқичи

    2 - тур

    БАА ОТЖ – Ўзбекистон ОТЖ  -  0:0

    Бош ҳакам: Абдул Малик Башир (Сингапур)

    БАА: Ҳолид Эйсо, Жума Муҳаммад, Албалуши Абдулазиз (Муҳаммад Фаёз, 56), Абдулазиз Мухаммад, Али Салим, Амир Абдурахмон, Амир Омар (Мохд Жамол, 46), Хабиб Фардан, Муҳаммад Фавзи (Рашид Иссо, 64), Ахмад Халил, Ал Хажери

    Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Акбар Исматуллаев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Ислом Тўхтахўжаев, Ойбек Қиличев, Шерзод Каримов (Кенжа Тўраев, 66), Темурхўжа Абдуҳолиқов, (Жавлон Иброҳимов, 71) Жасур Ҳасанов, Фозил Мусаев, Олег Зотеев (Павел Смоляченко, 76), Салим Мустафоев

    Огоҳлантиришлар: Ҳолид Эйсо 80 - Павел Смоляченко 80.

     

    Ўйин

    2012 йилда Лондонда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари мусобақаси йўлланмаси учун баҳс олиб бораётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси, 23 ноябрь куни сафарда БАА олимпиячиларига қарши кураш олиб борди. Кескин вазиятларга бой бўлган учрашув 0:0 ҳисобида якун топди.

    БАА билан бўлган учрашувнинг ўзига тўхталадиган бўлсак, унда томонлар бир неча бор тўп киритиш имкониятига эга бўлдилар. Мезбонлар таркибида бу борада кутилганидек, Ахмад Халил ва Ал Хажерилар фаоллик кўрсатган бўлсалар, ўзбекистонлик футболчилар орасидан Темурхўжа Абдуҳолиқов, Кенжа Тўраев ва Фозил Мусаевлар тўпни рақиб дарвозасига киритишга яқин туришган эди. Айниқса 68-дақиқада Кенжа Тўраевнинг ўткир бурчакдан берган зарбаси анча хавфли кўриниш олди. Аммо ушбу вазиятда ҳужумчининг зарбасига озгина аниқлик етишмади.

    Мезбонларнинг 42-дақиқада юзага келган вазиятини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардик. 7- рақам остида тўп сурган Ал Хажири бир нафар ҳимоячи Салим Мустафоевни чалғитиб, жарима майдончаси ичида дарвоза томон зарба беришга муваффақ бўлди, аммо ушбу вазиятда посбонимиз Санжар Қувватов яхши ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олишга эришди.

    Хуллас, тенг курашлар остида кечган учрашув томонларга бир очкодан олиб келди.

     

    Ўйиндан кейинги фикрлар

    Вадим Абрамов (Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи): "Ҳақиқатдан ҳам бугун иккала жамоа учун қийин ўйин бўлди. БАА жуда яхши ва кучли жамоа ва ушбу рақиб майдонида дуранг қайд этиш ёмон натижа эмас. Албатта биз майдонга ғалаба учун тушган эдик, аммо бугун кучлар тенг келди. Бу натижа эса, биз гуруҳда ҳамон биринчи ўринда қолишимизга етарли бўлди. Бизнинг гуруҳимизда барча жамоалар деярли бир хил кучга эга, шу боис ким Лондонга боришини айтиш жуда мушкул. Ҳозирда барча 4 мамлакат вакиллари йўлланмани қўлга киритиш имкониятига эга”.

    Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги ўйини 27 ноябрь куни сафарда Австралияга қарши бўлади. Вадим Абрамов бўлажак баҳс тўғрисида ҳам фикр билдириб ўтди.

    "Бу ўйинда ҳам мақсадимиз битта бўлади. Биз уч очко учун кураш олиб борамиз. Эртага эрталаб, Австралия томон йўл оламиз. Ҳозирда узоқ, деярли 14 соатли парвоздан бошқа бизни ҳеч нарса ҳавотирга солаётгани йўқ. Бу парвоз албатта кишини жуда толиқтиради. Шу ўринда бир нарсага эътиборни қаратмоқчиман. Рақибларимиз, Австралия ва Ироқ кеча ўйнаб бўлишган. Демак, уларда тикланишга биздан 24 соат ортиқча вақтлари бор. Нега энди ОФК бундай нарсаларга йўл қўяди? Ҳайронман. Ахир барча жамоалар бир хил вазиятда, бир хил шароитда тўп суришлари керак”, - деб таъкидлади Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи. 

    Махди Рехда (БАА терма жамоаси бош мураббийи): "Жамоалар бугун яхши ўйин намойиш қилишга эришишди. Афсуски, биз кўзлаган мақсадимиз, яъни ютуққа эриша олмадик. Биз бугун яхши имкониятларга эга бўлдик, аммо ғалаба учун бу камлик қилди. Имкониятлардан албатта фойдалана билиш шарт, акс холда ... Уч очкога эга бўлмаган бўлсакда, мағлубиятга ҳам учраганимиз йўқ. Бу нарса бизни қувонтиради. Демак, ҳали хаммаси олдинда. Энди Ироқни нима қилиб бўлса ҳам доғда қолдиришимиз керак”, - деб таъкидлади БАА олимпиячилари устози.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 526 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz