Понедельник, 29.04.2024, 19:03
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 20 » Олимпия терма жамоамиз БААда биринчи машғулотини ўтказди
    16:50
    Олимпия терма жамоамиз БААда биринчи машғулотини ўтказди


    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 19 ноябрь куни БААдаги ўзининг биринчи машғулотини ўтказди. Ушбу машғулот миллий терма жамоа аъзоси Азиз Ҳайдаров иштирок этадиган дубайнинг "Аш-Шабоб" клубига тегишли майдонда бўлиб ўтди.

    Машғулот майдонига кириб келиш чоғидаёқ терма жамоа аъзоларини бутун дунёга машҳур бўлган "Ал-Жазира" телеканали ҳодимлари томонидан кутиб олинди. Сал ўтиб эса, журналистлар Вадим Абрамовни интервью беришга чорлашди. БААга қарши кечадиган бўлажак баҳс тўғрисида гапирар экан, бош мураббий учрашув ҳар иккала жамоа учун жуда қийин кечишини айтиб ўтди. Бундан ташқари Абрамов, БАА олимпиячилари Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланишларига қарамасдан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари фақат ва фақат қониқарли натижа учун майдонга тушишларини алоҳида изоҳлади.

    Айтиш жоизки, ҳозирда олимпиячиларимиз таркибида жароҳатланганлар йўқ. Барча футболчилар умумий гуруҳда машғулотда қатшашишди. Жамоа ичидаги муҳит ҳам анча яхши. 20 ноябрь куни шунингдек, олимпиячилар ёнига Улуғбек Бақоев ҳамда Азиз Ҳайдаровлар ҳам ташриф буюришди. Миллий терма жамоа аъзолари ўз укаларига керакли маслаҳатларни бериб, уларга бўлажак ўйинда омад тилаб қолишди.

    Эслатиб ўтамиз, олимпия терма жамоаси Дубайда 21 ноябрга қадар истиқомат қилади, шундан сўнг, жамоа учрашув бўлиб ўтадиган Ал-Айн шаҳрига кўчиб ўтади.

    Бахтиёр Маметов, Дубай, БАА.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 508 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz