Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2011 » Ноябрь » 21 » Олимпиячилар Ал-Айнга етиб келишди
18:41 Олимпиячилар Ал-Айнга етиб келишди |
Охирги 3 кун давомида Дубайнинг "Конкорд” меҳмонхонасида истеқомат қилган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси делегацияси 21 ноябрь куни Ал-Айнга кўчиб ўтди. "Айла” меҳмонхонасида жойлашиб олгач, Рустам Акрамов (делегация раҳбари), Асқар Толибжонов (менеджер) ва Вадим Абрамовлардан ташкил топган жамоа раҳбарияти ўзаро мажлис ташкил қилиб, бўлажак баҳс олдидан жамоа учун тузилган тақвимни кўриб чиқди.
Шу тариқа олимпиячилар Ал-Айндаги биринчи машғулотларини бугун, маҳаллий вақт билан соат 18:00 да ўтказишади. Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунга келиб терма жамоа сафида битта йўқотиш юз берди. Бетоблиги туфайли ҳимоячи Егор Кримец мураббийлар қарорига кўра, Тошкентга қайтиб кетди. Кримец жамоани тарк этгач, Вадим Абрамов ихтиёрида 20 та футболчи қолди. Эслатиб ўтамиз, БАА – Ўзбекистон учрашуви 23 ноябрь куни Тошкент вақти билан 19:20 да бошланади.
Манба: www.the-uff.com
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 494 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|