Суббота, 27.04.2024, 18:51
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 1 » Олимпиячилар таркибида иккита янги ўйинчи
    16:02
    Олимпиячилар таркибида иккита янги ўйинчи


    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов 8-16 ноябрь кунилари Тошкентда ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинларига таркибни эълон қилди.

    Унинг рўйхатидан жами 25 нафар футболчи жой олди. Улар орасида янги номлар ҳам йўқ эмас. Наманганнинг "Навбаҳор” клуби ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмонов ва "Янгиер” жамоаси ҳужумчиси Воҳид Солиев шулар жумласидан. Шунингдек, Россия иккинчи дивизиони вакили "Нефтехимик” клубида тўп сураётган Даврон Мирзаев ҳам Вадим Абрамов даврида илк бора терма жамоага таклиф этилди. Таъкидлаш лозимки, "Нефтехимик” СК яқиндагина якунига етган мавсумда 8та жамоа орасида 4-ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик ҳужумчи эса, жароҳати туфайли сўнгги турларда майдонга туша олмади. Шунга қарамай, у ҳозирда жароҳатидан фориғ бўлган. Шу боис, терма жамоа мураббийлар штаби уни амалда синаб кўришга қарор қилди.

    "Пахтакор” аъзоси Владимир Козак айни пайтда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Эронда ўтказилаётган Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этаётгнлиги сабабли, 11 ноябрь куни олимпия терма жамоаси ихтиёрига келиб қўшилади.  

    Шуни ҳам қўшимча қилиш зарурки, ҳимоячилар – Ислом Тўхтахўжаев ва Акбар Исматуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 5 ноябрь куни бошланадиган ўқув-машғулот йиғинида қатнашишади. Хабарингиз бор, миллий терма жамоа 11 ва 15 ноябрь кунлари Тошкентда мос равишда КХДР ва Тожикистон билан Жаҳон чемпионати саралаш учрашувида иштирок этади. Ушбу беллашувлардан кейин иккала ҳимоячи ҳам олимпиячилар билан Баҳрайнга учиб кетади.  

    Аввал хабар бериб ўтганимиздек, олимпия терма жамоаси олимпиада саралаш босқичи ўйинлари олдидан 17 ноябрь куни Манама шаҳрида Баҳрайн олимпия терма жамоаси билан назорат учрашувини ўтказади. Шундан сўнг, Манамадан тўғри Дубайга йўл олади. Маълумки, Вадим Абрамов жамоаси Олимпиада саралаш босқичи доирасида 23 ноябрь куни БАА ҳамда 27 ноябрь куни Австралия билан меҳмонда куч синашади.

     

    Тошкент йиғинига таклиф этилган футболчилар

    Футболчи

    Т.Й.

    Клуби

    ДАРВОЗАБОНЛАР

    1.

    Санжар Қувватов

    1990

    «Машъал» /Муборак/

    2.

    Виктор Мочалов

    1991

    «Бунёдкор» /Тошкент/

    3.

    Акбар Тўраев

    1989

    «Бунёдкор» /Тошкент/

    ҲИМОЯЧИЛАР

    4.

    Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров

    1989

    «Олмалиқ» /Олмалиқ/

    5.

    Ислом Тўхтахўжаев

    1989

    «Нефтчи» /Фарғона/

    6.

    Салим Мустафоев

    1991

    «Динамо» /Самарқанд/

    7.

    Бобуржон Омонов

    1990

    «Бухоро» /Бухоро/

    8.

    Акбар Исматуллаев

    1991

    «Пахтакор» /Тошкент/

    9.

    Егор Кримец

    1992

    «Пахтакор» /Тошкент/

    10.

    Жаҳонгир Меҳмонов

    1990

    «Навбаҳор» /Наманган/

    ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР

    11.

    Жавлон Иброҳимов

    1990

    «Бунёдкор» /Тошкент/

    12.

    Зохир Пиримов

    1990

    «Олмалиқ» /Олмалиқ/

    13.

    Жасур Ҳасанов

    1989

    «Бухоро» /Бухоро/

    14.

    Олег Зотеев

    1989

    «Олмалиқ» /Олмалиқ/

    15.

    Ойбек Қиличев

    1989

    «Андижон» /Андижон/

    16.

    Отабек Валижонов

    1989

    «Навбаҳор» /Наманган/

    17.

    Фозил Мусаев

    1989

    «Насаф» /Қарши/

    18.

    Дилшод Раҳматуллаев

    1989

    «Олмалиқ» /Олмалиқ/

    19.

    Шерзод Каримов

    1989

    «Пахтакор» /Тошкент/

    20.

    Владимир Козак

    1993

    «Пахтакор» /Тошкент/

    ҲУЖУМЧИЛАР

    21.

    Темурхўжа Абдуҳолиқов

    1991

    «Пахтакор» /Тошкент/

    22.

    Павел Смоляченко

    1991

    «Нефтчи» /Фарғона/

    23.

    Кенжа Тўраев

    1989

    «Насаф» /Қарши/

    24.

    Даврон Мирзаев

    1989

    «Нефтехимик» /Россия/

    25.

    Воҳид Солиев

    1989

    «Янгиер» /Янгиер/

     

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 560 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz