Понедельник, 29.04.2024, 13:47
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 22 » Олимпиячиларимиз кундалиги
    19:30
    Олимпиячиларимиз кундалиги


    Эртага Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Лондон Олимпиадаси саралаш босқичи доирасида сафарда Амирлик олимпиячиларига қарши майдонга тушади. Ушбу муҳим баҳсга  вакилларимиз  қизғин ҳозирлик кўришди. Бугунги мақоламизда ана шу йиғин ҳақида  сўз юритамиз.

     

    Тошкентдаги йиғин

    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 8 ноябрь куни Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришди.

    "Ўзбекистон” меҳмонхонасида истиқомат қилган терма жамоа аъзолари  шу куни эрталаб дастлабки машғулотни "Пахтакор” марказий стадионида ўтказишди. Аниқроғи, енгил югуриш машқлари бажарилди холос.

    Мазкур йиғинда Россиянинг иккинчи дивизион вакили "Нефтехимик” клубида тўп сураётган Даврон Мирзаевнинг келмаслиги маълум бўлди. Мураббийлар буни ҳужумчи олган жароҳатидан ҳали бутунлай фориғ бўлмаганлиги билан изоҳлашди.   

    12 ноябрь куни эса олимпиячилар Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди. Ўйинда бош жамоамиз 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

     

    Баҳрайнга 21 нафар футболчи билан

    Вадим Абрамовнинг иккинчи жамоаси 16 ноябрь куни  эрталаб 08:30 да Шаржа орқали Манамага учиб кетди. Терма жамоа мураббийлар штаби сафарга 21 нафар футболчини олиб кетишга қарор қилди. Дилшод Раҳматуллаев ва Владимир Козак жароҳати туфайли Тошкентда қолди. Шунингдек, Отабек Валижонов ва дарвозабон Виктор Мочаловга ҳам таркибдан жой тегмади. Уларнинг ўрнини, Даврон Ҳошимов ва Николай Гурьяновлар тўлдиришди.

     

    Муҳим ўйинлар олдидан дуранг

    Пайшанба куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Манамадаги "Миллий” стадионда Баҳрайн олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

    Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди ва томонлар дарвозага йўл топа олишмади. Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа ўйинида жонланиш кўзга ташланди. Учрашувнинг 48-дақиқасида Саад мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан кейин Вадим Абрамов шогирдлари ҳисобни тенглаштиришга астойдил ҳаракат қилишди. Бу иш ўйин якунланишига 1 дақиқа қолганида амалга оширилди. Захирадан майдонга туширилган Олег Зотеев ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади – 1:1.

    Учрашувдан кейин Вадим Абрамов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб, узоқ муддатли парвоздан кейин чарчоқ аломатлари бироз сезилганлиги ҳақида маълум қилди. Шунингдек, амирлик айғоқчиларга сирларни ошкор қилмаслик учун аралаш таркибни майдонга туширганини ва БААда умуман бошқача ўйин бўлишини таъкидлаб ўтди.

    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси делегацияси Манамадан Дубай шаҳрига учиб кетди ва у ерда  эртага БААга қарши кечадиган беллашувга тайёргарлик кўради.   

    Баҳрайн ОТЖ – Ўзбекистон ОТЖ - 1:1 (0:0)

    Голлар: Саад 48, - 1:0. Олег Зотеев 89, - 1:1.

    Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Даврон Ҳошимов, Бобуржон Омонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Салим Мустафоев, Шерзодбек Каримов, Фозил Мусаев, Ойбек Қиличев, Жасур Ҳасанов, Николай Гурьянов, Павел Смоляченко.

     

    Сингапурлик ҳакамлар

    Эртага бўлиб ўтадиган ўйинни сингапурлик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Бош ҳакам Абдул Башир Маликга ён чизиқларда унинг ватандошлари Гек Фенг Гох ва Тан Ю Мун кўмаклашадилар. Захирадаги ҳакам ҳам Сингапурдан – Лео Хо. Учрашув комиссари эса Ким Ёнг Жу (Жанубий Корея).

    Эслатиб ўтамиз, ўйин Ал Айн шаҳридаги "Халифа” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:20да бошланади.

     

    Баҳрайн жўнаб кетган таркиб

    Футболчи

    Т.Й.

    Клуби

    ДАРВОЗАБОНЛАР

    1.

    Санжар Қувватов

    1990

    «Машъал» /Муборак/

    2.

    Акбар Тўраев

    1989

    «Бунёдкор» /Тошкент/

    ҲИМОЯЧИЛАР

    3.

    Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров

    1989

    «Олмалиқ» /Олмалиқ/

    4.

    Ислом Тўхтахўжаев

    1989

    «Нефтчи» /Фарғона/

    5.

    Салим Мустафоев

    1991

    «Динамо» /Самарқанд/

    6.

    Бобуржон Омонов

    1990

    «Бухоро» /Бухоро/

    7.

    Акбар Исматуллаев

    1991

    «Пахтакор» /Тошкент/

    8.

    Егор Кримец

    1992

    «Пахтакор» /Тошкент/

    9.

    Жаҳонгир Меҳмонов

    1990

    «Навбаҳор» /Наманган/

    10.

    Даврон Ҳошимов

    1992

    «Пахтакор» /Тошкент/

    ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР

    11.

    Жавлон Иброҳимов

    1990

    «Бунёдкор» /Тошкент/

    12.

    Зохир Пиримов

    1990

    «Олмалиқ» /Олмалиқ/

    13.

    Жасур Ҳасанов

    1989

    «Бухоро» /Бухоро/

    14.

    Олег Зотеев

    1989

    «Олмалиқ» /Олмалиқ/

    15.

    Ойбек Қиличев

    1989

    «Андижон» /Андижон/

    16.

    Фозил Мусаев

    1989

    «Насаф» /Қарши/

    17.

    Шерзод Каримов

    1989

    «Пахтакор» /Тошкент/

    ҲУЖУМЧИЛАР

    18.

    Темурхўжа Абдуҳолиқов

    1991

    «Пахтакор» /Тошкент/

    19.

    Павел Смоляченко

    1991

    «Нефтчи» /Фарғона/

    20.

    Николай Гурьянов

    1990

    «Локомотив» /Тошкент/

    21.

    Кенжа Тўраев

    1989

    «Насаф» /Қарши/

     

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 466 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz