Понедельник, 29.04.2024, 17:36
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 14 » Олимжон Рафиков: “Ўзбекистонга кейинги босқичда ҳам омад тилайман”
    17:38
    Олимжон Рафиков: “Ўзбекистонга кейинги босқичда ҳам омад тилайман”


    Бугун Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида соат 15:00да Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

    "Аввало, Ўзбекистон терма жамоасини кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Улар бунга ҳақли ўйин кўрсатишди. Бизнинг гуруҳда кураш асосан учта жамоа ўртасида кечишини биз олдиндан билардик. Чунки биз "ўлим гуруҳи”да ҳозирча ўқувчилармиз. Буни очиқ айтишга уялмайман. Вақти келиб Тожикистон ҳам уларга муносиб рақиб бўлишига умид қилиб қоламан. Мусобақа олдидан олдимизга муносиб қатнашиш вазифаси қўйилганди. Эртанги ўйин осон бўлмаслигини биламан, шунга қарамай, Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Эҳтимол, терма жамоада ўйин амалиёти кам бўлган заҳирамиздаги айрим футболчиларга ҳам имконият берармиз. Бугун ўйин олди машғулоти ўтказилади, шундан кейин таркиб борасида бир тўхтамга келамиз”, - деди Тожикистон терма жамоаси устози Олимжон Рафиков.

    Олимжон Рафиков Ўзбекистон терма жамоасига кейинги босқчида ҳам омад тилаб қолишини билдирди:
    "Ўзбекистон терма жамоасига кейинги босқичда ҳам омад тилайман. 4-саралаш босқичида кўп нарса футболчиларнинг функционал тайёргарлигига ва мураббийлар маҳоратиг боғлиқ бўлади. Ўзбекистонда маҳоратли ва савияси юқори бўлгн ўйинчилар етарлича кўп. Буни терма жамоангиз иштирокидги ўйинларни шахсан кўрган инсон сифатида айтаяпман. Жамоани ҳам тажрибали мураббий бошқармоқда. Чунки Вадим Абрамовнинг "қўли” жамоа ўйинида сезилиб турибди. У тактика ва психология борасида ўз қарашларига эга. Жамоа анча тартибли ва сифатли футбол намойиш қилмоқда. Биз қўшни давлатлармиз, шунинг учун ҳам бир-биримизнинг ютуқларимиздан хурсанд бўламиз. Мен Ўзбекистон терма жамоасига келажакда ҳам омад тилаб қоламан”.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати саралаш учрашуви 15 ноябрь куни "Пахтакор” марказий стадионида соат 18:00да бошланади.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 590 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz