Понедельник, 29.04.2024, 17:27
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 25 » "Пахтакор" кичик ёшлилар ўртасида тайёрлов гуруҳлари чемпиони!
    18:02
    "Пахтакор" кичик ёшлилар ўртасида тайёрлов гуруҳлари чемпиони!


    Финалда "Бунёдкор"ни 2:0 ҳисобида доғда қолдирган 1997 йилда таваллуд топган "Пахтакор" футболчилари тайёрлов гуруҳлари ўртасида мамлакат чемпионларига айланишди.

    "Чилонзор" стадионида кечган финал баҳсида истеъдодли ёшларга эга бўлган икки жамоа майдонга тушди. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ёшлари иштирокидаги тўқнашувлар охирги йилларда нафақат Тошкент шаҳар биринчилиги, балки республика биринчилигида ҳам кескин тус олиб боряпти.

    Игорь Худойдотов бошқариб борган финал учрашуви кескин курашлар остида кечди. Дастлабки дақиқалардан устунликни қўлга олган Жасур Абдураимов шогирдлари хавфли ҳужумларни ташкил эта бошлашди. Натижада 4-дақиқада Суҳроб Нуруллаев ўнг қанотдан оширилган тўпни дарвозага аниқ йўллади. Ҳимоячилар эътиборидан четда қолган "шерлар" ўйинчиси пастки чап бурчакни аниқ нишонга олди. Бундан олдин у деярли шундай имкониятдан фойдалана олмаганди. Орадан икки дақиқа ўтиб, ҳисоб энди 2:0га етди. Бу сафар Азамат Содиқов шунга ўхшаш ҳолатдан унумли фойдаланди. Ўнг қанотдан етказиб берилган тўп рақиб дарвозасининг ишғол қилиниши билан ниҳоясига етди. Шундан кейин ҳар икки жамоада қулай вазиятлар юзага келган бўлишига қарамай, ҳисоб ўзгармади.

    Шу тариқа Жасур Абдураимов бошчилигидаги жамоа мамлакат чемпионларига айланишди. Биз ушбу муваффақият билан ушбу жамоа мураббийлари, академия раҳбарияти ва футболчиларни табриклаймиз.

    Манба: www.pakhtakor.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 686 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz