Понедельник, 29.04.2024, 11:49
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 14 » “Пахтакор”нинг навбатдаги кубоги
    17:39
    “Пахтакор”нинг навбатдаги кубоги


    Ўзбекистон кубоги

    Финал

    "Пахтакор" – "Насаф" 3:1 (2:0)
    Ҳакамлар:
    Равшан Эрматов (Тошкент), Абдуҳамидилло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Бахтиёр Намозов (Тошкент).

    Голлар: Климиашвили 5, 83, Клецков 29. -  Жиямуродов 90+2 пен, - 3:1.
    "Пахтакор" : Жўраев, Кримец, Исматуллаев, Махарадзе, Абду
    ҳолиқов (Козак, 64), Клецков, Каримов (Махситалиев, 86), Ҳошимов, Климиашвили (Ҳакимов, 83), Шарофитдинов, Андреев.
    "Насаф" : Казаченко, Каримов, Қораев (Филипосян, 69), Жиямуродов, 8. Переплёткин, Шомуродов (Отақўзиев, 67), Тўраев, Геворкян (Тўраев, 77), Бошкович, Бойдуллаев, Малишич
    Огоҳлантиришлар: Бошкович 18, Малишич 28, Ҳошимов 48, Геворкян 50, Жиямуродов 64,

    Тошкентнинг "Пахтакор” жамоаси 11 марта Ўзбекистон кубогининг соҳибига айланди. Мурод Исмоилов шогирдлари 13 ноябрь куни бўлиб ўтган финал учрашувида Қаршининг "Насаф” жамоасини 3:1 ҳисобида доғда қолдирди.

    Қизиғи шундаки, ушбу жамоалар бундан саккиз йил олдин ҳам ҳал қилувчи ўйинда иштирок этишган. Ўшанда "Шерлар” худди шундай ҳисобда рақибдан устун келишганди.

    Учрашувнинг 5-дақиқасида Даврон Ҳошимов ҳимоядан туриб ажойиб тарзда Шарофетдиновни тўп билан таъминлади. Ўнг қанотда жарима майдонига кириб борган Дилшод тўпни марказда турган Ираклига ошириб берди. Грузиялик футболчи тўхтатмасдан туриб Козаченко дарвозасига жойлаб қўйди – 1:0. 29-дақиқада Шерзод Каримовнинг жарима майдонига оширган тўпини Александр Клецков боши билан меҳмонлар дарвозасига йўллади - 2:0. Биринчи бўлим айнан мана шу ҳисоб билан якунланди. 
    Иккинчи бўлим бошида мағлуб бўлаётган "Насаф” футболчилари ҳужумкорликни оширишди. Аммо натижага эриша олишмади. Аксинча
    , 81-дақиқада Шерзод Каримов тўпни Шарофетдиновга узатди, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқаётган Дилшод тўпни янада қулай вазиятда турган Ираклига ошириб берди, Иракли тўпни чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди – 3:0. Сўнгги дақиқаларда Иван Бошковичга нисбатан Акбар Исматуллаев қўпол ўйнади. Эрматов пенальтини кўрсатди. Нуқтага яқинлашган Жаҳонгир Жиямуродов ҳисобни қисқартирди – 3:1. Ўйин шу ҳисоб билан якунланди ва "Пахтакор” 11-марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди. 
    Ўзбекистон кубогининг барча ғолиблари

    1992 йил  - «НАВБАҲОР»

    1993 йил  - «ПАХТАКОР»

    1994 йил  - «НЕФТЧИ»

    1995 йил  - «НАВБАҲОР»

    1996 йил  - «НЕФТЧИ»

    1997 йил  - «ПАХТАКОР»

    1998 йил  - «НАВБАҲОР»

    1999/2000 йил  - «ДЎСТЛИК»

    2000/2001 йил  - «ПАХТАКОР»

    2001/2002 йил  - «ПАХТАКОР»

    2002/2003 йил  - «ПAXТAКOР»

    2004 йил  - «ПАХТАКОР»

    2005 йил  - «ПАХТАКОР»

    2006 йил  - «ПАХТАКОР»

    2007 йил   - «ПАХТАКОР»

    2008 йил  - «БУНЁДКОР»

    2009 йил  - «ПАХТАКОР»

    2010 йил  - «БУНЁДКОР»

     2011 йил  - «ПАХТАКОР»

    Рўзали Қурбонов тайёрлади
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 686 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz