Пермнинг "Амкар” жамоаси Константин Васильевни ўз сафига қўшиб олгач,
ушбу клубда тўп сураётган икки нафар эстониялик футболчилари ўзларига янги иш
жойи топишди. Жумладан, терма жамоа сардори Райо Пииройа кейинги фаолиятини
Голландиянинг "Виттесс” клубида давом эттиради. Ҳимоячи Тайо Тенисте эса
"Сондале" сафига бориб қўшилди.
Эстониянинг сўнгги беш йилдаги энг яхши футболчиси бўлмиш Пииройа
голландияликлар билан 1+1"
тизимидаги шартномага қўл қўйди. Райо Арнемда
ҳамюрти Марко Меэритс билан бирга тўп суради.
|