Понедельник, 29.04.2024, 14:40
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 26 » Плей- офф таассуротлари
    11:56
    Плей- офф таассуротлари


    Ўтган ҳафтада Европа чемпионатининг барча иштирокчилар номи аниқланди. Плей-офф босқичининг жавоб учрашуви кутилмаган ҳодисаларни тақдим этмади, ҳисоб. Бугунги мақоламизда 11 ва 15 ноябрь кунлари бўлиб ўтган ўйинлардан олган таассуротлармиз билан ўртоқлашамиз.

     

    Ирландча "қасос”

    Гуруҳ босқичида катта шов-шув кутарган Эстония терма жамоаси Евро-2012га йўлланма ола билмади. Эстонлар икки ўйин натижасига кўра, Ирландияга 1:5 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Айтиш жоизки, ҳаммаси Таллиндаги баҳсдаёқ ҳал этиб бўлганди.

    Бу ерда қизиқ бир ҳолатга дуч келдик. Гуруҳ босқичида биринчи ўринни Россияга ютқазиб қўйган ирландлар МДҲнинг бошқа вакилларидан қасос олишди. Аввалига Арманистон доғда қолдирилди. Энди эса Эстония Европа чемпионатидан маҳрум бўлди.

    Ўз навбатида Ирландия Футбол федерацияси раҳбари Жон Делэйни  италиялик мутахассис Жованни Трапоттони билан 2014 йилга қадар шартнома имзолашни мўлжаллаб турибди.

     

    Хорватия Хиддинка ёрдам берди

    Бундан  тўрт йил олдин Билич шогирдлари Англия устидан ғалаба қозониб, Россия терма жамоасига ёрдам берганди. Ўшанда русларни Хиддинк бошқарганидан хабарингиз бор. Бу сафар ҳам хорватлар голландиялик мураббийга ёрдам қўлини чўзишди. Қандай қилиб дейсизми? Туркия Европа чемпионатига бора олмагач, Хиддинк турклар билан ҳамкорликни тўхтатди. Аслида унинг шартномаси 2012 йилгача амалда бўлиши лозим эди. Хорватия туркларни қитъа биринчилигидан маҳрум этгач, Хиддинк "озод агент”га айланди. Энди Гус бемалол клублардан тушаётган таклифни муҳокама этиши мумкин. Айни дамда голландиялик мутахассисга Махачқалъанинг "Анжи” жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.

     

    Босниянинг армони

    Бундан икки йил олдин Жаҳон чемпионати чиптасини Португалияга бтқазиб қўйган Босния ва Герцогавина терма жамоаси ўша мағлубият учун Роналду ватандошларидан қасос ололмади. Биринчи учрашувда томонлар нурсиз дурангга имзо чекишганди. Жавоб баҳсида эса Португалия рақибини янчиб ташлади – 6:2. Тақдир ҳазилини қарангки, Босния яна армонда қолди. Португалия эса ниятига етди.

     

    Подгорицадаги омадсиз кун

    Собиқ Югославиянинг яна бир жамоаси Европа чемпионатидан маҳрум бўлди. Босниядан кейин Черногория ҳам омадсизлар қаторидан жой олди. Йоветич каби футболчилар энди Европа чемпионатини томошабин сифатида кўзатишга мажбур. Аслида бу жуфтликнинг тақдири Прагадаги ўйиндаёқ ҳал этиб бўлинганди. Подгорицадаги ўйинда эса мезбонларга яна омадсизликка учрашди. Натижада, Чехия Европа чемпионати иштирокчисига айланди. Тан олиш лозим, Португалия ва Чехиясиз қитъа биринчилиги зерикарли бўлиб қоларди.

    Манба: "FutGOL" газетаси

    Аброр Деҳқонов тайёрлади.

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 498 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz