Понедельник, 29.04.2024, 18:33
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 8 » Роберто Карлос: “Мессини сотиб олишимиз мумкин эди”
    17:18
    Роберто Карлос: “Мессини сотиб олишимиз мумкин эди”


    Айни дамда Махачқалъанинг "Анжи” жамоасида ўйновчи мураббий сифатида фаолият олиб бораётган бразилиялик машҳур футболчи Роберто Карлос CNN каналига интервью берди. Суҳбат давомида жарима тўпларининг устаси саналган ҳимоячи кўп нарсалар ҳақида сўзлаб берди.

    - Сизнинг Россияга келишингиз кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Сиз "Коритианс”да тўп сураётгандингиз шунинг учун фаолиятингизни Бразилияда якунласангиз керак, деб ўйлаб юргандик. Нима учун у ердан кетишга қарор қилдингиз?

    - Ростини айтсам, Бразилияда эркин яшай олмасдим. Кўчага айлангани чиқсам атрофимда кўплаб тансоқчилар юрарди. Бора-бора мухлислар менга ташланадиган бўлиб қолишди. Сабр косам тўлиб бораётган бир пайтда Сулаймон Керимовдан таклиф тушди. У кишининг ғоялари менга ёқққани боис рози бўлдим. Ҳозир биз катта ишлар ёқасида турибмиз. Керимов мен орқали кучли жамоа барпо этишни мақсад қилганини айтди. Бугунги кунда секин – асталик билан ниятимизга етиб боряпмиз. Это'Они сотиб олиш орқали орзуимиздаги жамоанинг дастлабки қадамлари қўйилди.

    Шуни унутмангки, Бразилиядан кетишимга сабаб, у ердаги ҳаёт жонимга текканди.

    - Ҳозирда "Анжи”дан  қандай тажриба оляпсиз? Умуман олганда, мослашиш жараёни қандай ўтди?

    -  Жамоага мослашишда қийинчилик туғдирмади.  Испания, Туркия ва Италияда бўлгани каби муаммоларга дуч келмадим. Аслини олганда, Россияда ҳаммаси енгил кечишини билардим. Ҳар бир жамоа мухлиси мени илиқ қарши оляпти. Қўллаб – қувватлаш борасида ҳам гап бўлиши мумкин эмас. Албатта, банан воқеасини ҳисобга олмаганда. Ҳамиша ишқибозлар ичидан битта тентакроғи чиқади.

    - Банан ҳодисаси сиз учун сабоқ бўлдими?

    - Ўша вақтда, ҳа. Лекин вақт ўтиши билан ҳаммаси изига тушиб кетди. Шу нарса аниқки, ўша  мухлис даволаниши керак.  У ушбу ҳаракатини барчанинг эътиборини қозониш учун қилганини айтди. Аммо билмай босилган қадам унга қимматга тушди. Ҳозир ўша мухлис стадионга кира олмайди. Фақат телевизор орқали футбол куради. Тан олиш керак, ҳали ҳам ишқибозлар орасида расизм авж олмоқда. Булардан гоҳида уялиб кетаман. Айрим одамлар футбол миллат танламаслигини тушунишмайди. "Миллионлар ўйини” орқали ҳамма завқланади. Жумладан, мухлислар ҳам.

    - Ўша вазиятни сиз расизм деб ўйлайсизми ёки бу футболчининг асабига тегиш учун қилинган ҳийлами?

    - Бунга жавоб битта. Бундай мухлислар яхши тарбия олишмаган. Буларнинг барчаси оила ва мактабдан олинган тарбияга боғлиқ.  Стадионга ёмон хаёллар билан ташриф буюриш аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Менимча, ҳар бир мухлис футболчини ҳурмат қилиши керак. Қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар.

    - Тўғрисини айтсам, ҳамон "Анжи”да Это'Онинг  тўп сураётганига ишонгим келмаяпти. Уни қандай кундирдиларинг?

    - Буларнинг барчаси тез ҳал бўлди. Аслида Сулаймон Керимов олдида учта вариант бор эди – Неймар, Месси ва Это'О.

    - Месси дейсизми? Бунга ақл бовар қилмайди!

    - Эҳтимол, сиз Сулаймон Керимовни яхши билмайсиз чоғи. Бир тўхтамга келишда у кўп вақт сарфлади. Бу орада камерунлик ҳужумчи менга қўнғироқ қилди. Мен унга клубдаги шароитларни айтиб бердим.  Самуэлга Махачқалъадаги муҳит "Интер”никидан яхшироқ эканлигини тушунтирдим. Бу ерда унга енгилроқ бўлишини ҳам айтдим. 

    Бу ёғига биз у билан битим имзолашни кутдик. Умид қиламанки, бу ҳали ҳаммаси эмас. Аксинча – бошланиши.

    - Это'Онинг келиши бошқа кучли футболчиларнинг ҳам хаёлини ўғирлади. Менимча, "Анжи”га бирданига бир нечта юлдуз футболчини ўшлаб қолиш ва улар билан муваффақиятга эришиш осон кечмаса керак?

    - Менинг фикрим эса бошқача. Клуб хўжайнининг ғоясига кўра, бу ерга келадиган ўйинчилар жамоа учун камида беш-олти йил ўйнаб беришлари керак бўлади.

    Кейин эса уларнинг ўрнига бошқаси келади. Шу зайлда ишларимиз давом этади.

    - Сизда келажакдаги харидларнинг режаси борми?

    - Ҳа, улар рўйхати менда бор. Бир неча кун олдин битта ҳамкасбингизга "Анжи”ни қизиқтираётган футболчилар ҳақида айтиб ўтдим. У эса шундай жавоб берди: ўша футболчилар билан шартнома имзолаш керак.  Лекин бу савол мен учун эмас. Умуман менинг вазифамга футболчи билан шартнома имзолаш кермайди. Шунчаки, ўз фикримни раҳбариятга айтаман, холос. Бир сирни ошкор этишим мумкин. Келаси йили "Анжи”да янги юлдузларни курасизлар.

    - Улар қишки трансфер чоғида келадими?

    - Албатта. Январь ёки февраль ойида юқори савияли юлдузларнинг бир-иккитасини сотиб олиш ниятимиз ҳам йўқ эмас. Европа майдонларида иштирок этишимиз учун бизга тажрибали футболчилар керак бўлади.

    - Уларнинг исмини айтиб беролмайсизми?

    - Афсуски, йўқ. Сабаби биз ҳали якуний қарорга келмадик.  Йил бошида ҳаммаси ойдинлашади. Бизга рус футболига янги руҳ олиб кирадиган ўйинчилар керак. Кўпчилик бу ерда ўйнаш қийин деб айтади. Аслида эса ундай эмас. Испания, Англия, Бразилияда қандай бўлса, Россияда ҳам шундай мослашиш осон кечади.

    - Жамоанинг кейинги уч йиллик режаси қандай? Чемпионлар лигасида ўйнашми?

    - Тўғри топдингиз. Мақсадимиз Россия чемпиони бўлиш. Бу йилги мавсумда бу вазифани уддалай оламизми йўқми, буни менга қоронғу. Лекин, мухлисларни ишонтириб айтаманки, яқин келажакда "Анжи” медаллар учун курашади. Айниқса, олтин медал учун.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади
    Категория: Интервью | Просмотров: 540 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz