Понедельник, 29.04.2024, 13:27
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 17 » Самуэль Это'О: "Интер" қалбимда абаддий яшайди”
    12:06
    Самуэль Это'О: "Интер" қалбимда абаддий яшайди”


    "Анжи” жамоаси сардори Самуэль Это'О Италиянинг La Gazzetta dello Sport  газетасига интервью берди. Суҳбат давомида камерунлик футболчи Россиядаги ҳаёти ва келажакдаги режалари ҳақида тўхталиб ўтди.

    - Ўтган ойда кўплаб нашрларда Россия чемпионатидаги таътил давомида яна "Интер”га қайтишингиз ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.  Ҳақиқатдан ҳам бу воқеа юз бериши мумкинми?

    - Бу борада бир неча бор айтиб ўтдим. Яна бир бор таъкидлайман. Менга "Анжи”даги  фаолиятим ёқаяпти. Россияда ўзимга кўп нарсаларни кашф этдим. Озроқ тариба ҳам тўпладим. Ростини айтсам, ушбу мамлакатдан олаётган таассуротларим бир олам. Олдинлари бундай фикрда эмасдим.

    - У ерда  қандай яшаяпсиз? Батафсил тўхталиб ўтсангиз...

    - Россия бу Италия ёки Испания эмас. Айни дамда бутун Европа бўйлаб молиявий инқироз ҳукм сурмоқда. Россияда эса бу нарса у қадар кўзга ташланмаяпти. Мен каби тажрибали футболчиларга бу ерда ақл бовар қилмас шароитлар яратиб берилмоқда.   Бу ерда ҳеч қандай муаммога дуч келмаяпман. Ҳамма нарса маҳлиё қилинган. Бундан ташқари, ҳафтанинг беш кунини Москвада ўтказаман. Бу шаҳар жуда катта. Россия пойтахти Милан ёки Барселона шаҳарларидан деярли фарқ қилмайди. Бу ерда ҳаёт тарзи анча ривожланган.

    - Бир мавсум учун 20 миллион евро миқдорида маош оласиз. Бу пулларга хоҳлаган жойда яшаш мумкин.

    - Яна бошланди. Деярли ҳар бир интервьюда менинг иш ҳақим хусусида гапиришади. Мен Россияга пул учун келмаганман. Тушунинг, "Интер”даги маошим ҳам чакки эмасди. Ҳатто, "Барса”да топган пулларимга ҳам нолимайман. Тўғри, янги жамоага ўтиб, иқтисодий томондан анча бойиганим рост. Лекин менинг мақсадим фақат даромад қилиш эмас. Балки, юқори марраларни кўзлаётган жамоа учун ёрдам беришдир.

    - "Анжи”  олдидаги режалар қандай?

    -  Биринчи навбатда еврокубокларда иштирок этиш. Бу биз қўйган дастлабки қадам бўлади. Кўплаб мухлислар мени кўча-куйда тўхтатишиб, жамоани Европа даражасига кўтаришимни сўрашади. Бу менга қўшимча далда бўлаётир.

    - Россияда сиз тамоман бошқача футболга дуч келдингиз, масалан, тактика борасида?

    - Нима десам экан. Бу ерда "Зенит” ва ЦСКАдек кучли жамоалар бор. Айни дамда питерликларни италиялик машҳур мутахассис Лучано Спалетти бошқармоқда. Рус жамоалари секин-аста замонавий футболга мослашиб боришяпти. Умуман олганда, рус заминида "миллионлар ўйини”га бўлган эътибор жуда юқори. Унутмаслик керакки, 2018 йилда Россияда Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади. Бу нарса ҳам мамлакатда футболнинг янада равнақ топишига хизмат қилади.

    - Жаҳон чемпионати мавзусини давом эттирамиз. Айтинчи, 2010 йилда ЖАРда бўлиб ўтган мундиал сизда қандай таассурот қолдирди. Ушбу футбол форуми "қора қитъа”да футболнинг ривожланишига қай тарзда таъсир кўрсатди?

    - ЖАРда ўтказилган Жаҳон чемпионати менда яхши таассурот қолдирди. У ердаги ташкилотчиликдан ҳайратда қолдим. Афсуски, Гана терма жамоаси ярим финалга чиқа олмади. Бутун Африка ганаликларга мухлислик қилганди. Мундиалдан кейин  ушбу қитъада футбол янада ривожланади. Бунга шубҳам йўқ.

    - Сизни Африка футболининг рамзи деб аташ мумкин, бунга қандай қарайсиз?

    - Бундай мақтовларни эшитиш ёқимли. Гоҳида фаолиятимни энди бошлаган онларимни ёдга оламан.  Бу даражага етгунимча машаққатли йўлни босиб ўтганман.  Футбол орқали мен кўп нарса топдим. Камерун футболининг ривожи учун ҳисса қўшганимда хурсандман. Ўз мамлакатимда барпо этган академияларим минглаб ёш ватандошларимнинг орзулапри руёбга чиқишига ёрдам берса ажаб эмас.

    - Камерун, Доғистон. Яна қаерда ўйнамоқчисиз? Умуман бу режангизда борми?

    -  Тўғрисини айтсам, билмайман. Мен бугунги кун билан яшашга ўрганганман. Бир куни келиб бирор жойга муқим жойлашарман. Буни албатта вақт кўрсатади. Ҳозир эса иштиёқим кучли. Бунинг учун куч-қувватим ҳам етарли.  Майдонда ҳеч қачон пул ҳақида ўйламайман. Фикру - хаёлим фақат рақиб ва қандай гол киритиш билан банд бўлади. Қайси шаҳарда бўлмай, гол киритганимда ўзимни бахтиёр ҳис этаман.   

    - "Интер”ни соғинишга улгурдингизми?

    - Яширмайман, бу фаолиятимдаги энг ёрқин дамлар бўлди. Миланда кўплаб дўстларим қолган. "Интер” – менинг қалбимда абадий яшайди. Бунга ҳеч шубҳа қилмайман.

    Маълумот ўрнида

    Камерун терма жамоаси ҳужумчиси Самуэль Это`О Африка қитъасининг энг яхши футболчиси сифатида "Олтин Шер" совринини қабул қилиб олди.

     Бу ҳақда Марокашнинг энг машхур журнали ҳисобланган "Al Mountakhab"нинг расмий сайти хабар тарқатган.

    Ушбу совринга камерунлик футболчи учинчи марта сазовор бўлди.

    Аброр БЕК тайёрлади

    Категория: Интервью | Просмотров: 557 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz