Понедельник, 29.04.2024, 08:44
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 21 » Сандро Росель: " Жаҳон футболидаги ғиромликларга қаршиман"
    18:52
    Сандро Росель: " Жаҳон футболидаги ғиромликларга қаршиман"



    Испаниянинг "Барселона” клуби президенти Сандро Росель Қатарда ўтказилган Aspire4Sport форумининг матбуот анжуманида ўз жамоасига доир саволларга жавоб қайтарди.

     

    Чемпионликни сақлаб қолиш мушкул

    Жамоанинг келажакдаги режалари қандай деган саволга Росель қуйидагича жавоб қайтарди: "Бизнинг асосий мақсадимиз ўтган мавсумдаги натижаларни такрорлаш. Биламан, чемпион бўлиш қийин, уни сақлаб қолиш эса ундан-да мушкул. Қолаверса, майдон ташқарисида ҳам фаолликни бўшаштирмаймиз”.

    Бундан ташқари, "Барса” президенти жамоа ўйинлари кўплаб мухлисларни ўзига ром этаётганидан хурсанд эканлигини мамнуният билан тилга олиб ўтди.

    Сандро Росель клуб раҳбарияти олдидаги мажбуриятлар нимадан иборат эканлигига ҳам алоҳида урғу берди. "Тан оламан, жамоанинг қарзлардан тезроқ қутилиш чораларини топиш бизнинг вазифамизга киради. Қувонарлиси, йилдан-йилга қарзларимиз камайиб боряпти. Шундай бўлса-да, майдонда бу каби муаммоларга эътибор қаратмасликка интиламиз”.

     

    Мақсадимиз ёшларни тарбиялаш

    Анжуман чоғида клуб академияси ҳақида сўз бормасдан иложи йўқ эди. Айни дамда "Барса” академияси самарали фаолият юртиаётгани ҳеч кимга сир эмас. Роселнинг айтишича, "Ла Масия”даги ишлар бир маромда давом этмоқда. Ушбу маскандан иқтидорли футболчилар етишиб чиқаверади. Сабаби, академиянинг дастури кўп йилга мўлжалланган. "Яхши футболчиларга эга бўлиш учун уларни сотиб олиш керак ёки ўзингиз тарбия қилишингиз лозим. Биз ўз олдимизга иккинчи вариантни танлаганмиз. Мақсадимиз ёш футболчиларни тарбиялаш”- дейди "Барса” президенти.

    Роселнинг фикрича, юлдуз бўлишни орзу қиладиган ёш ўйинчилар адолатли равишда рағбатлантиришлари керак.

    "Ла Масия”да биз дунё даражасидаги юлдузларни етиштирамиз. Ушбу академияда ўз вақтида Месси ва Фарберагаслар таҳсил олишган. Бизнинг ютуғимиз ёш ўйинчиларга катта миқдорда маош тўлаймиз. Улар ўзларини юлдуз деб ҳис эта бошлашлари учун. Ушбу  режамиз  анча самара бермоқда”.

     

    Бизда бошқача режа бор

    Ўтган ҳафтада хитойлик журналистлар "Эль Классико” вақтини ўзгартиришни сўраб  таклиф юборишгани ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлганди.  Шу ва Осиё бозорига кириш тўғрисидаги саволга Роселнинг изоҳи шундай бўлди.

    "Осиё бозорини забт этиш борасида бизда бошқача режа бор. Шунинг учун сизнинг саволларинингизга жуяли жавоб бера олмайман”- деди Сандро.

    Шундан сўнг, "Барса” президенти Испания клубларининг телетрансляциядан топаётган даромадлари  хусусида гапирди. Шунингдек, бу бороадаги ўз фикрлари билан ҳам ўртоқлашди.

    "Менимча, Ла Лига ораҳбарлари тақвим тузаётганда эътиборлироқ бўлишлари керак. Негаки, бизда дам олиш учун бўш вақтнинг ўзи бўлмаяпти. Еврокубоклардаги иштирокимиз туфайли ўртоқлик учрашувларини ўткакза олмаяпмиз. Телетрансляция борасида ҳамма бир ёққадан бош чиқариши лозим. Даромадни барча жамоага бир хил ажратиш керак», деб қўшимча  қилди Росель.

     

    Ҳамкорликдан хурсандман

    Матбуот анжуманида Росель бир қатор моливий саволларга ҳам жавоб қайтаришига тўғри келди. Жумладан, журналистлар "Барса” президентидан молиявий файр плейга қандай муносабат билдириши ҳақида сўрашди.

    "Мен бу ғояни қўллаб – қувватлайман. Ҳамма жамоа учун ким пул тўлаётганини билиши шарт. Фақат ҳужжатлар ва ҳисоботлар билан иш битмайди. Уша маблағлар қаердан келаётгани билан ҳам қизиқиш керак. Жаҳон футболидаги  ғиромликларга қаршиман”, - деди Сандро. 

    Анжуманда иштирок этган журналистлар «Барса» президентидан яқинда Qatar Foundation билан тўзган ҳамкорлик шартномаси  хусусида ҳам сўрашди.

    "Илгарилари ҳамкорлик борасида бошқа жамоалар "Барселона”дан устунлик қиларди. Энди ундай тафоввут йўқ. Мен Qatar Foundation билан ҳамкорлик қилаётганимдан хурсандман”, - деб сўзини якунлади. Сандро Росель.

    Манба "Футгол” газетаси

    Аброр БЕК тайёрлади
    Категория: Испания | Просмотров: 517 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz