Суббота, 27.04.2024, 19:36
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 5 » Санжар Асқаралиев: «Ҳаётда умуман бошқачаман»
    07:52
    Санжар Асқаралиев: «Ҳаётда умуман бошқачаман»



    Биринчи даврадан сўнг «Нефтчи» таркибидан «Навбаҳор»га келиб қўшилган Санжар Асқаралиев наманганликларнинг ўйинини сезиларли равишда кучайтиришга эришганлиги ҳеч кимга сир эмас. «Лочинлар» сардори жамоага қўшилгунга қадар «Навбаҳор» мусобақа жадвалида 13 ўйиндан сўнг 13 очко жамғариб 10-поғонада бораётган эди. Асқаралиев жамоа ўйинини кучайтириш билан биргаликда жамоадошларини олдинга бошлаш фазилати билан ҳам ажралиб туради. 27-турнинг «Динамо» клубига қарши ўйинда эса у ҳисобни тенглаштириб, мухлислар жонига оро киритганди. «Навбаҳор»нинг ХХ миллий чемпионатимизнинг сўнгги уй учрашуви олдидан жамоа сардори билан суҳбат уюштиришга қарор қилдик.

    - «Шўртан» билан ўтган ўйин хусусида гапириб ўтсангиз…

    - Бу учрашувда ютқазмаслигимиз керак эди. Мағлубиятга учрайдиган ўйин намойиш этмагандик. Йигитлар мазмунли тарзда ҳаракат қилишганди. Ҳимоячимизнинг ягона хатоси бизга қимматга тушди. Биз ҳатто дурангга ҳам рози эмасдик. Майдонга фақат ғалабани кўзлаб тушгандик. Биласизки, сўнгги турларни мағлубиятсиз тарзда ўтказиб келаётгандик. Айнан шу сабабли зафарли юришни Ғузорда ҳам давом эттиришни кўзлагандик. Афсуски, Қашқадарё вилоятидан мағлубият билан қайтишга мажбур бўлдик.

    - Ғузорда ҳам ижобий натижани қўлга киритиш учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

    - Ижобий натижани қўлга қўлга киритиш учун яратилган имкониятлардан унумли фойдалана олмаганимиз сабаб бўлди деб ўйлайман. Негаки, рақиб дарвозасини нишонга олиш учун 90 дақиқа давомида бир қатор вазиятларга эга бўлгандик. Юқорида айтиб ўтганимдек, ягона хатоимиз якунда мағлубиятни тан олишимизга мажбур этди.

    - Сиз ҳакамлар билан кўп тортишасиз ва огоҳлантиришлар оласиз. Бош ҳакам билан тортишишдан фойда борми?

    - (кулади) Шундай саволларни бермасангиз бўларди. Бу саволга қандай жавоб қайтаришга ҳам ҳайронман. Ўйин пайтида ҳар қандай футболчини қизишиб кетиши бор гап. Табиатан ютқазишни ёқтирмаслигим учун шундай ҳолатлар рўй беради. Қолаверса ноаҳлиқни ҳам кўтара олмайман. Гоҳида ҳакамларнинг хатога йўл қўйганликларини кўриб ўзимни боса олмайман. Айнан шу сабабли баъзида тортишиб тураман. Бундан ташқари сардор сифатида ўз фикримни билдиришга ҳам ҳаққим бор деб ўйлайман. Иккинчи даврадан ўрин олган айрим учрашувларда бу ҳолат ўз фойдасини берди деб ўйлайман.

    - «Шўртан» «Бунёдкор»ни мағлубиятга учратганди. «Қалдирғочлар» чемпионликни расмийлаштиришгач, «Металлург» майдонида ҳам имкониятни бой беришди. «Навбаҳор»дан ҳам ана шундай ғалабани кутса бўладими?

    - Албатта кутса бўлади. Нима, «Бунёдкор» «Реал» ёки «Барселона» эканми мағлуб этиб бўладиган. Майдон текис, тўп юмалоқ. Улардан ҳеч қандай кам еримиз йўқ. Ўз мухлисларимиз қаршисида ҳаракат қилиб, фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз. Ҳар ҳолда ишқибозларимиз биздан ғалаба кутишга ҳақлилар. Ўзбекистон чемпионатлари тарихида «Навбаҳор» шу пайтга қадар «Бунёдкор»ни мағлубиятга учрата олмаган. Бу сафар айнан шу вазифани бажариш учун бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз. Ҳозирда жамоадошларим билан биргаликда мазкур баҳсга муносиб тарзда ҳозирлик кўрмоқдамиз.

    - Жамоанинг айни пайтдаги таркиби ишончни оқламоқда. Келгуси мавсумда таркиб ўзаги сақланиб қоладими? Бунга муносабатингиз қандай?

    - Бу саволни клуб раҳбарларига берсангиз тўғрироқ бўларди. Билишимча айрим футболчилар ижарага олинган экан. Шу сабабдан 2012 йилги чемпионатда жамоа таркибини қандай бўлишини айта олмайман.

    - Ушбу мавсумда кўрсатаётган ўйинингиздан қониқяпсизми?

    - Бунга мухлисларни баҳо бергани тўғрироқ бўларди. Негаки ишқибозлар футболчиларнинг майдондаги ҳаракатларини кўриб баҳо беришади. «Навбаҳор» иккинчи даврада сезиларли равишда ўсишга эришди. Албатта ўз ўйинимдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмоқдаман деб айта олмайман. Шундай бўлсада жисмоний ҳолатим борасида ҳозирча эътирозларим йўқ. Аслида қониқиш ҳосил қилмоқдаман деб ҳисоблаган футболчи эртага ўсишдан тўхтаб қолиши мумкин. Шу сабабли қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар машғулотларда бор кучим билан ҳаракат қилиб, янада фаол тўп суришга интиламан.

    - «Навбаҳор» қайтганингиздан кейин сардорликни қўлга олдингиз. Шундан сўнг қандай ўзгаришларни амалга оширдингиз?

    - Авваламбор, «Навбаҳор» сафига қўшилганимда сардор этиб тайинлашларини сўрамаганман. Футболчиларни ўзлари мендан ушбу вазифани ўз зиммамга олишимни илтимос қилишди. Аслида сардорлик боғичини Романенко ёки Тоировга беришларини айтгандим. Агарда жамоа сардори бўлсам, зиммамга икки баробар кўпроқ маъсулият юклатилишини билардим. Боиси отам «Навбаҳор» мураббийи бўлганлиги боис менга ҳам эътибор янада ортиши табиий эди.

    - Кимни қўл остида тўп суриш осонроқ Саркисянними ёки отангизними?

    - Ёшлигимдан отамни қўл остида тайёргарлик кўриб келганман. Юрий Вазгенович ҳам, отам ҳам қаттиққўл мураббийлар сирасига киришади. Вазифам мураббий ажратиш эмас, майдонда ўз ишимни бажариш ҳисобланади. Қайси мураббий қўл остида шуғулланиб тўп суришимдан қатъий назар зиммамга юклатилган вазифани бажаришим керак.

    - Бу йилги мавсумни «Навбаҳор» нечанчи поғонада якунлаши мумкин?

    - Олдиндан бирон нима деб бўлмайди. Чунки ҳаммаси ёлғиз Аллоҳга аён. Олдинги турларда жамоамизда ҳатто 5-ўринга кўтарилиши имкони ҳам бор эди. Аммо, кутилмаган мағлубият ушбу имкониятимизни чеклаб қўйди. Ўйлашимча, бу йилги мавсумни мусобақанинг 6-поғонасида якунлаймиз. Шундай бўлсада ҳаммасини вақт кўрсатади.

    - Келгуси йилнинг январида 31 ёшга тўласиз. Фаолиятингизни яна қанча давом эттиришни ўйлагансиз?

    - Жароҳат олмай, соғ-саломат бўлсам иложи борича узоқроқ муддат тўп сурмоқчиман. Айни пайтда бирга тўп сураётган Абдумажид Тоиров неча ёшида фаолиятини якунласа мен ҳам ўша ёшгача бемалол тўп сура оламан (кулади). Ҳимоячимиз ҳозирда 37 ёшда тетик ҳолатда ишончли ўйин кўрсатиб келмоқда. Жамоадошимдан қолишмасликка ҳаракат қиламан.

    - Бир неча мавсумни «Нефтчи»да ўтказиб яна қадрдон жамоангиз сафига қайтдингиз. Айтингчи икки жамоадан қай бири кучлирок?

    - Биринчи даврада «Нефтчи»да тўп сурган кезларимда фарғоналиклар «Навбаҳор»га нисбатан икки баробар кучлироқ ўйин кўрсатишганди. Давралар оралиғида қадрдон жамоамга қайтганимдан кейин «Навбаҳор» иккинчи даврани «Нефтчи»га нисбатан фаолроқ ўтказиб, кўпроқ очко жамғарди. Бу эса ҳозирги вақтда «Навбаҳор»ни «Нефтчи»га қараганда кучлироқ эканлигидан дарак берса керак деб ўйлайман.

    - Иккинчи давра давомида «Навбаҳор» деярли бир ой ўйин амалиётига эга бўлмади. Кейин эса 12 кун ичида тўртта ўйин ўтказилди. Бу футболчиларга қандай таъсир кўрсатди?

    - Бу ҳолат ҳар томонлама салбий таъсир кўрсатди. 12 кун ичида тўртта жамоага қарши ўйин ўтказишни ўзи бўлмайди. Қолаверса у пайтда мусобақа жадвалидаги ҳолатимиз ҳам қувонарли даражада эмасди. Шу сабабли дастлабки икки учрашув биз учун оғир кечди. Шунга қарамай вазиятдан чиқиб кетишни уддасидан чиқдик. Жамоадошларим руҳан ва жисмонан толиқишган бўлсада мухлисларни хурсанд қилишга интилдик.

    - Фаолиятингизни қайси жамоада тугатишни истардингиз?

    - Худо насиб қилса қадрдон «Навбаҳор»имда фаолиятимни якунлаш ниятим бор. Бироқ, келажакда воқеалар ривожини қандай давом этишини олдиндан ҳеч ким айтиб бера олмайди.

    - Майдонда анча қизиққонсиз. Ҳаётда қандайсиз?

    - Умуман бошқачаман. Баъзан йигитлар ҳам менга шу саволни бериб туришади. Мағлубиятга учрашни ёмон кўраман. Шу боисдан майдонда ўйин вақтида жуда қизиққон кўринсам керак. Аслини олганда эса ундай эмас. Табиатан феъл-атворим босиқ.

    - «Насаф» Осиё кубоги совриндорига айланди. Қаршиликларни якунда бош совринни қўлга киритишларини кутганмидингиз?

    - Авваламбор, «Насаф» жамоаси аъзоларини қўлга киритилган тарихий ғалаба билан чин қалбимдан табриклайман. Саволингизга келсак, қаршиликлар гуруҳ босқичидан ўтишгач, уларни кубокни қўлга киритишларини тахмин қилгандим. Биласиз «Нефтчи» таркибида мазкур турнирда иштирок этганман. Шу сабабли финалга чиқиш нақадар оғирлигини яхши биламан. «Насаф» жамоаси футболчилари вазифаларини керагидан ортиғи билан бажаришди.

    - Ўғлингиз ота-боболари каби футболчи бўладими?

    - Ҳеч кимни у ёки бу касб эгаси бўласан деб мажбурлаб бўлмайди. Отам ҳам мен ҳам ўз хоҳишимиз билан футболчи бўлишни ихтиёр этганмиз. Агарда ўғлим ҳам изимиздан боришни истаб қолса яхши бўларди.


    «Аср футболи»
    манба : fcnavbahor.com
    Категория: Интервью | Просмотров: 483 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz