Понедельник, 29.04.2024, 12:35
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 17 » Сэр Алекс Фергюсоннинг қизиқарли изоҳлари
    12:09
    Сэр Алекс Фергюсоннинг қизиқарли изоҳлари


    Шотландиялик мутахассис сэр Алекс Фергюсоннинг «Олд Траффорд»га келганига 25 йил тўлгани муносабати билан Team Talk сайти Ферги амакининг ажойиб изоҳларини тўплашга муваффақ бўлди.

    «Арсенал»га ўтиши ҳақида:
    «Арсенал» раҳбарлари менга таклиф юборганида, уларга дарҳол жавоб қайтаришимни сўрашганди. Ўша пайтда Шотландия терма жамоаси билан Мексика мундиалига йўл олганим боис бундай қила олмасдим. Натижада музокаралар боши берк кўчага кириб қолди. Жаҳон чемпионатидан кейин эса мен «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилдим».

    Сэр Мэтт Басби хусусида:
    «Шундай инсон ёнида ишлаш кўпчиликнинг орзуси эди. Унинг тўзган жамоаси кўп йиллар давомида муваффақият қозониб келди».

    1999 йилги Чемпионлар лигаси финалидан кейинги фикрлари:
    «Бунга ишониш қийин. Кўзларимга ишонмаяпман. Наҳотки, биз ғалаба қозондик. Оле ва Теддига раҳмат».

    Ўйин чоғидаги ҳаяжонлари тўғрисида:
    «Ўйин пайтида хотиржам ўтира олмайман. Ҳаётда анча эҳтиросли инсонман».

    Хуан Себастьян Верон ҳақида:
    «Аргентиналик футболчи тўғрисида мақтовли сўзларни эшита олмайсиз».

    Истеъфога чиқиши хусусида:
    «Мен ўта истеъдодлиман. Мендан ажойиб рассом ёки шунча ўхшаш касб эгаси чиқиши мумкин эди».

    Италияликлар тўғрисида:
    «Улар ҳимояга ётиб олишади. Инглизлар иккинчи қаватда ўйнашни ёқтиришади. Биз истаган ишимизни қилишимиз мумкин. Якунда италияликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишади.

    Райан Гиггз ҳақида:
    «Унинг дриблингги ва тезлиги олдида манаман деган ҳимоячи ип эшолмай қолади».

    Яна Гиггз хусусида:
    «Уэльслик футболчи билан учрашган биринчи кунни яхши эслайман. Ўшанда Райан 13 ёшда эди. Унинг келажи порлоқ эканлигини дарҳол пайқагандим».

    Моуриньо билан бўлган суҳбат тўғрисида:
    «Ўшанда португалиялик анча эҳтиросга берилганди. У мени «Босс» ва «Буюк инсон» деб атади. Албатта бу фикрларнинг барчаси учун раҳмат аймоқчиман».

    Пол Инс ҳақида:
    «Менинг фикримча, ҳар бир футболчи энг юқори спорт формасига кирган пайтда осонлик билан Эверестни забт этаман деб ўйлайди. Инс ҳам шулар қаторида эди».

    Филиппо Индзаги хусусида:
    «Пиппогол офсайдда туғилган. Унга бошқа таърифнинг кераги йўқ».

    «Сити»дан учралган мағлубият тўғрисида:
    «Ушбу кун менинг фаолиятим ва клуб тарихидаги энг омадсиз кун бўлди. Мен футболчи бўлган пайтда МЮ бундай шармандали ҳисобда мағлуб бўлганди. Мени шу куни ўлдиришди. Бунга ишониш амри маҳол».

    Арсен Венгер ҳақида:
    «Менимча, мен каби мураббий дунёда битта. У ҳам бўлса Венгер. Гоҳида ўйлаб қоламан. Биз иккимиз нариги дунёга ҳам бирга кетсак керак».

    Ўйинчиларнинг кетиб қолиши хусусида:
    «Ростини айтсам, жамоадан кимлар келиб – кимлар кетишининг унчалик аҳамияти йўқ. Асосийси, «Манчестер Юнайтед» ҳеч қаерга кетмайди».

    Манба: «FutGOL» газетаси
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 554 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz