Понедельник, 29.04.2024, 16:59
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 29 » Сервер Жепаров: Бу сафар ЖЧга чиқамиз
    20:12
    Сервер Жепаров: Бу сафар ЖЧга чиқамиз

     

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров иккинчи марта Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилгани ФИФА расмий сайтини ҳам бефарқ қолдирмади. Улар ҳамюртимизнинг фаолиятига назар ташлаган ҳолда, у билан суҳбат уюштиришга ҳам муваффақ бўлишди.

    2008 йили Жепаров Исмоил Матар ва Себастьян Сорияни ортда қолдириб, Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилганида, кўпчилик ҳайрон бўлганди, - деб ёзади ФИФА расмий сайти. - Орадан 3 йил ўтиб ўзбекистонлик футболчи яна бир марта Куала-Лумпурдаги тадбирнинг бош қаҳрамонига айланди.

    Унинг бу муваффақияти тасодиф эмас. Бу ютуқни ҳаққоний десак ҳам бўлади. Марказий Осиё жамоаси январь ойидаги Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этиб, йилни ЖЧ-2014 саралашида ўз гуруҳининг пешқадами сифатида якунлади. Терма жамоанинг бундай ғолибона юришида Жепаровнинг ҳиссаси катта. Сервер япониялик Хидетоши Накатадан (1997, 1998) сўнг Осиёда икки марта энг яхши футболчи деб топилган навбатдаги футболчига айланди.

    "Совринни иккинчи марта қўлга киритганимдан хурсандман", дейди 29 ёшли футболчи ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида. "Қитъанинг энг яхши футболчиси бўлиши ҳар бир осиёлик футболчининг орзуси бўлса керак. Шундай экан, бу соврин мен учун муҳим аҳамиятга эга. Бундан 3 йил аввал мен илк марта Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилганимда, Осиё футболчилари орасида ҳақиқатан ҳам энг яхши эканимни исботлашим керак эди. Бу сафар эса ўз формамни ушлаб туриш орқали мен буни исботладим".

    Унутилмас ўйин
    Максим Шацких сардорлик боғичини Жепаровга топширганидан кейин, Сервер янада юқорига кўтарила бошлади. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам унга ишонч билдирди ва Жепаров бу ишончни оқлаб келмоқда.

    "Жепаров терма жамоанинг асосий ўйинчисига айланди", дейди Вадим Абрамов. "У терма жамоанинг плеймейкери ҳисобланади. Сўнгги йилларда у тажриба тўплади ва бугунги кунга келиб сардорлик вазифасини яхши бажаряпти".

    Ўзбекистон ушбу мавсумда қатор муҳим ўйинларда иштирок этди. Осиё чемпиони - Япония билан ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Бу ўйинда Жепаров гол уришга муваффақ бўлди. ЖЧ-2010 иштирокчиси - КХДР устидан қозонилган 2та ғалабадан сўнг, Ўзбекистон "С" саралаш гуруҳида пешқадамликни ўз қўлига олган. Шунга қарамай, Жепаров Осиё кубогининг гуруҳ босқичида Кувайтга қарши ўйинда (2:1) яққол ажралиб турганди.

    "Ушбу ўйинни танлаганимнинг боиси, ўйиннинг ўзи яхши кечганди ва мен ҳам чиройли гол уришга муваффақ бўлгандим", дейди у. Бу Ўзбекистоннинг гуруҳдаги иккинчи ўйини эди. Биринчи ўйида ўзбекистонликлар Қатарни 2:0 ҳисобида мағлуб этишганди ва ўша ўйинда ҳам жамоа сардори гол урганди. Кувайтга қарши ўйинда эса ҳисобни Максим Шацких жарима зарбасидан очади. Орадан кўп ўтмасдан Бадир ал-Мутава орадаги фарқни йўққа чиқаради. Жепаров эса ҳал қилувчи гол муаллифига айланади.

    Асосий мақсад
    Икки марта Осиёнинг энг яхши футболчисига айланган Жепаровнинг навбатдаги мақсади - терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатига чиқиш. ЖЧ-2006 ва ЖЧ-2010 саралаш босқичидаги муваффақиятсизликлар терма жамоанинг тажриба тўплашига ёрдам берган ва бу тажриба мазкур саралаш компаниясида Ўзбекистонга асқотиши керак.

    "Асосий мақсадим - терма жамоамизга Бразилияда ўтадиган ЖЧ-2014га йўлланмани қўлга киритишга ёрдам беришдан иборат. Аввалги саралаш босқичларида бу вазифани уддалай олмагандик. Бу сафар эса имкониятни қўлдан чиқармаймиз, деб ўйлайман. ЖЧга чиқа олишимиз мумкинлигини исботладик ва энди буни амалга оширишимиз лозим.

    Биз Осиёда рақобатбардош терма жамоага айландик. Японияга қарши яхши тўп сурдик, КХДРни ҳар иккала ўйинда мағлубиятга учратдик. Ихтиёримизда яхши савиядаги жамоа бор. Мазкур жамоани Ўзбекистон тарихидаги энг кучли терма жамоа деб атасак бўлади. Кўп футболчилар хориж чемпионатларида тўп суришяпти ва иқтидорли ёшларга ҳам эгамиз. Қисқа қилиб айтганда, бу сафар биз Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалаймиз".

    Манба: www.fifa.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 494 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz