Понедельник, 29.04.2024, 15:39
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 22 » Сервер Жепаров: Ютуқларимда жамоадошларимнинг ҳиссаси катта
    19:28
    Сервер Жепаров: Ютуқларимда жамоадошларимнинг ҳиссаси катта

     

    Эртага Куала-Лумпурдаги катта анжуманда Осиёнинг 2011 йилдаги «Энг яхшилари...» эълон қилинишидан хабарингиз бор. Ана шу анжуманда иштирок этиш учун Малайзия пойтахтига ташриф буюрган, «Энг яхши футболчи» бўлишга асосий даъвогарлардан бири бўлиб турган терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров эртанги тадбир олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида қатнашди.

    Анжуманда сўз олган терма жамоамиз сардори фурсатдан фойдаланиб, мана шундай юксак мукофотга даъвогарлар рўйхатидан жой олишга катта ёрдам берган жамоадошлари хизматини алоҳида таъкидлади. Агар жамоадаги шериклари ўз вақтида уни қўллаб-қувватлаб турмаганларида, у яна бир бор «Осиёнинг энг яхши футболчиси» номини қўлга киритиш имкониятига эга чиқолмаслигини айтиб ўтди.

    «Мен бу ерга жамоадаги шерикларим туфайли келиб турибман. Жамоада 11 нафар футболчи тўп суради. Улардан бири қандайдир совринга эга чиқса, бунда жамоадаги барчанинг хизмати бўлади » дейди 29 ёшли терма жамоамиз етакчиси.

    «Мен 2008 йилда «Энг яхши футболчи» номини қўлга киритишга муваффақ бўлгандим. Бу совринни яна қўлга киритиш менинг энг катта орзуим. Мен уч йил давомида қаттиқ меҳнат қилдим, бундай юксак номга даъвогар бўлиш ана шу меҳнатларимнинг самараси деб биламан. Бу совринни иккинчи марта қўлга киритиш ажойиб иш бўларди.

    Эртанги тадбир Осиё Футбол Конфедерацияси учун жуда муҳим ўрин тутади. Тадбирда совринларни қўлга киритадиган номзодлар бу учун ОФКга алоҳида миннатдорчилик билдиришлари зарур.

    Ҳозир Ўзбекистонда футболга ҳукумат даражасида жуда катта эътибор қаратилмоқда. 2011 йилда ўзбек футболи катта ютуқларга эриша олди. Агар мен «Энг яхши футболчи» совринини қўлга кирита олсам, бу юртимда ўсиб келаётган ёш футболчилар учун катта илҳом бахш этган бўларди» дейди Сервер Жепаров.

    Биз мухлислар Куала-Лумпурдан келадиган хушхабарларни интиқлик билан кутиб қоламиз.

    Манба: www.the-afc.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 451 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz