Понедельник, 29.04.2024, 12:21
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 9 » Сервер Жепаров: «Ҳукуматимиз футболга катта эътибор қаратмоқда»
    20:12
    Сервер Жепаров: «Ҳукуматимиз футболга катта эътибор қаратмоқда»


    ОФК расмий сайти жорий йил якунлари бўйича «Йилнинг энг яхши футболчиси» бўлишга номзодлар сонини маълум қилди. Янги рўйхатда ўн нафар футболчи қолди. Улар орасида ҳамюртимиз Сервер Жепаров ҳам бор. Кучли ўнталикдан шунингдек, Шинжи Кагава, Андраник Теймурян, Исмоил Абдулатиф, Ҳади Агили, Муҳаммад Нур сингари футболчилар ҳам ўрин олган. Яна шуни қўшимча қилиш лозим, Япония, Эрон ва Жанубий Кореядан икки нафардан футболчи энг яхшилар қаторида жой олиб туришибди. Бошқа давлатлардан эса бир нафардан.

    Қуйида Осиёнинг 2011 йилдаги энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар сонини келтириб ўтамиз.

    Андраник Теймурян (Эрон)

    Ҳади Агили (Эрон)

    Исмоил Абдулатиф (Баҳрайн)

    Исмоил Матар (БАА)

    Кейсуке Хонда (Япония)

    Ку Жа Чеол (Жанубий Корея)

    Муҳаммад нур (С.Арабистони)

    СЕРВЕР ЖЕПАРОВ (ЎЗБЕКИСТОН)

    Шинжи Кагава (Япония)

    Йеом Ки Хун (Жанубий Корея)

    Ўз навбатида терма жамоамиз сардори Goal.com нашрига интервью бериб, ўзбек футболи ҳақида сўзлаб берди.

    - Ўзбекистон сўнгги йилларда жаҳон футболида шов-шув кўтараётган давлатлардан бири, деб ёзади сайт мухбирлари. - Миллий терма жамоа Осиё кубогида ярим финалгача етиб борган бўлса, "Насаф" ОФК кубогида ғалаба қозонди. Бу муваффақиятлар рўйхатини Сервер Жепаров ҳам тўлдириши мумкин, агар у 23 ноябрь куни йилнинг энг яхши футболчиси унвонини қўлга киритса.

    "Ўзбек футболи сўнгги йилларда ривожлани бормоқда. Терма жамоамиз Осиё кубогида ярим финалгача етиб борди, 17 ёшли футболчиларимиз жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди (чорак финалгача етиб борди), "Насаф" эса бир неча кун аввал ОФК кубогида ғолибликни қўлга киритди. Ҳукуматимиз футболга катта эътибор қаратмоқда. Шунинг учун кундан-кунга футболимиз ўсиб бормоқда", дея ўз сўзини бошлади Жепаров.

    Шунга қарамай, ўзбекистонлик ҳар бир футболчи учун жаҳон чемпионати орзулигича қолмоқда. Терма жамоамиз 2006 йилда бу орзуни амалга оширишга жуда яқин келгандик. Ўшанда плей-оффнинг биринчи ўйинида Ўзбекистон ўз майдонида Баҳрайни мағлубиятга учратганди. Аммо кейинчалик бу ўйин ФИФА томонидан бекор қилинганди.

    "Ҳозирча терма жамоамизнинг ЖЧда иштирок этиш имкониятлари ҳақида гапира олмайман. Чунки биз эндигина учинчи босқичда иштирок этяпмиз. Тўртинчи босқичга чиқиб, ундаги рақибларимизнинг номини билсам, шундан сўнг имкониятларимиз ҳақида гапиришим мумкин. Бразилияга боришни истасак, чин юракдан ишлашимиз лозим. Ҳозир терма жамоа сафида яхши савиядаги футболчилар кўп", дейди ярим ҳимоячимиз.

    Шунингдек, у Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақидаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашди.

    "Мен ҳозирча фақат Ислом Тўхтахўжаев ҳақида гапиришим мумкин. Бу марказий ҳимоячини порлоқ келажак кутмоқда, деб ўйлайман. Агар у ўз устида ишлашдан тўхтамаса, фаолиятини кучли чемпионатда давом эттириш имкониятига эга".

    Жепаров фаолияти давомида Осиёнинг 3та минтақаси - Марказий, Шарқий ва Ғарбий қисмларида ўйнашга муваффақ бўлди. Ушбу чемпионатларни таққослаш ҳақидаги саволга у: "Ушбу лигалар ўз услуб ва фарқларига эга. Футбол Кей-лигада тезкор, шунинг учун футболчилар яхши жисмоний тайёргарликка эга бўлиши лозим. Менга эса Англия Премьер-лигаси ёқади.

    Саудия Арабистони ва Ўзбекистонда футбол бир-бирига ўхшаш. У ерда кўпроқ ҳужумкор ва техника асосланган футбол ўйналади. Бу чемпионатларда футболчини ўзини кўрсата олиши мумкин".

    Сервер Саудия Арабистони чемпионати ўз клуби билан мавсумни яхши бошлади. "Ал Шабаб" 8 турдан кейин 20 очкога эга бўлган ҳолда "Ал Иттифоқ" билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

    "Бизнинг асосий мақсадимиз мамлакат чемпионлигини қўлга киритишдан иборат. Мавсумни яхши бошладик ва шундай ўйнашда давом этишимиз керак. Чемпион бўлишимизга ишонаман. Лекин бу йўлда кучли рақибларимиз бор".

    29 ёшли Жепаров яқин йиллардаги ўз мақсадларини қуйидагича изоҳлади: "Ўз клубим ва терма жамоам билан биргаликда муваффақият қозонишни истайман. Қўлга киритиладиган совринлар ҳар доим янада иштиёқ билан ишлашга ёрдам беради".

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 500 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz