Понедельник, 29.04.2024, 19:19
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 30 » Шаҳар бедарвоза эмас
    13:35
    Шаҳар бедарвоза эмас


    Сўнгги пайтларда Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Карлос Тевеснинг  боши ўзра "қора булутлар” чарх ураётгани ҳеч кимга сир эмас. 27 ёшли футболчи  аавалига "Бавария”га қарши кечган ўйинида майдонга тушишдан бош торганди. Кейинчалик уни "шаҳарликлар” раҳбарияти жаримага солганди. Орадан маълум вақт ўтгач, Тевес яна бебошлик қилди. Аниқроғи, Карлитос ҳеч кимга индамай клуб базанини тарк этди. Унинг навбатдаги бебошлиги "Манчестер Сити” бош мураббйи Роберто Манчинининг сабр-бардошини тўлдириб юборди. Натижада, аргентиналик футболчи жамоадан кетишга яқин турибди.

     

    "Шаҳар”га сиғмаётган Тевес

    La Gazzetta dello Sport нашри хабар беришича, Карлос Тевес яқин кунлар ичида "Милан” билан шартнома имзолаши мумкин.  Айтишларича, аргентиналик футболчи ярим йил ижара асосида тўп суради. Ўз навбатида "Шаҳарликлар” бош мураббийи Роберто Манчини Тевес "Манчестер Сити”да бошқа ўйнамаслигини таъкидлаб ўтди.

    Умуман олганда, Тевес ҳеч қачон бир жамоанинг тўлақонли аъзоси саналмаган. Ҳуқуқий жиҳатдан эронлик тадбиркорга тегишли бўлган ҳужумчи  "Манчестер Юнайтед”да ҳам ижара асосида тўп сурганди.

    Тан олиш керак, Тевес сэр Алекс Фергюсон жамоасида тамоман бошқача футбол намойиш этарди. Аниқроғи, шотландиялик мутахассис ҳамиша Тевеснинг тилини топишга муваффақ бўларди. Гоҳида унинг инжиқликларига чидашга тўғри келарди. Аммо Манчинига эса унинг эткатойлиги ёқмади. Бунинг оқибатида Карлос шаҳарга сиғмай қолди. Аслида барчасига унинг ўзи сабабчи.

     

    "Шаҳар”даги бошқа "бебош”лар

    "Манчестер Сити” бош мураббийи Роберто Манчинига осон тутиб бўлмайди. Сабаби, унинг жамоасида "бебош” ўйинчилар ҳам йўқ эмас. Тевеснинг инжиқликлари етмагандек, италиялик мутахассис гоҳида ватандоши Марио Балотеллининг хурмача қилиқларига чидашига тўғри келади. Сўнгги пайтларда Марио ҳам можаролар марказида бўлиб турибди. Лекин у ҳеч қачон Манчининг гапини иккита қилган эмас. Қизиғи шундаки, Балотелли гоҳида қаҳрамонга ҳам айланиб туради. Масалан, яқинда бўлиб ўтган Манчестер дербисида италиялик футболчи сэр Алекс Фергюсоннинг боши битган бало бўлди. Унинг саъйи- ҳаракатлари эвазига "шаҳарликлар” йирик ғалабани тантана қилишди.

     

    Манчестер можаролар марказига айланди

    Эътибор берган бўлсангиз охирги пайтларда Манчестер шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган жамоалар можаролар гирдобида қолиб кетишди. Аввалига Коле Туренинг қўлга тушиши, кейинчалик Тевеснинг  беодоблиги. Бундан бир ярим ой илгари энди Рунилар барчани ўзиларига қаратишди.

    Айтиш жоизки, ҳамон "МЮ” ҳужумчиси атрофидаги гаплар тингани йўқ. Бундан ташқари, "Манчестер Сити”  устози Тевес можаросидан қутилай деганда, яна ўша Коло Туре ўзини эслатди. "Арсенал”нинг собиқ футболчиси айни дамда клубдан кетишини айтмоқда. Афтидан, "Манчестер Сити”да тартиб-интизом изидан чиққандек. Бироқ, ушбу жамоа Премьер лигада пешқадамлик қиляпти.

    Яна асосий мавзуга қайтамиз. Одатда шаҳар бедарвоза эсам дейишади. Бу гаплар бекорга айтилмаган. Роберто Манчини ҳам Карлосни жамоадан четлатиб, қолган футболчиларга буни исботлашга уринаётган бўлса не тонг.

     

    Маълумот ўринда

    Фергюсон ҳозирча пешқадам

    Европалик ҳамкасбларимиз "кўҳна қитъа”нинг энг совриндор мураббийллари ва футболчилари рейтингини тузиб чиқишди. Унга кўра, мураббийлар орасида биринчи ўринда "Манчестер Юнайтед” устози сэр Алекс Фергюсон бормоқда. Унинг коллекциясида 47та соврин бор. Шотландиялик мутахассис совринларнинг саккизтасини ўз мамлакатида ютган бўлса, қолган кубокларга Англиядаги фаолияти давомида эга чиққан. 

    Иккинчи ва учинчи ўринлар ҳам шотландиялик мутахассисларга тегишли. Вилли Мейли ва Бил Стратлар ўз коллекцияларини 30 тадан соврин билан бойитишган.

    Кейинги ўрин афсонавий Валерий Лобоновскийга тегишли. Украин футболининг энг машҳур инсони – 28 та мусобқада ғалаба қозонган.

    Шотландиялик мураббий Жок Стейн 26 та совринни ютган бўлса, айни дамда Ирландия терма жамоасини бошқараётган италиялик мутахассис Жованни Трапаттонида 24 та соврин бор.  Дастлабки ўнликдан, шунингдек, қуйидаги мураббийлар жой олишди. Оттмар Хитцфельд (Германия) – 24 ғалаба, Мирча Луческу (Руминия), Нильс Арне Эгген (Норвегия) –  21 тадан, Боб Пейсли (Англия) – 20 та.

    Футболчилар ичидаги ҳозирча "Порту” ва "Барселона”нинг собиқ дарвозабони Витор Байяга тенг келадигани йўқ. Португалиялик посбони 31 мусобақада бош совринни қўлга киритган.

    Кучли ўнлик қуйидагича кўринишга эга - Фил Невилл (Англия) – 27, Жулио Сезар (Бразилия), Боби Леннокс (Шотландия), Александр Шовковский, Деян Станкович (Сербия), Эдвин ван дер Сар (Голландия) – 25 тадан, Алессандро Костакурта, Оливер Кан (Германия, Лотар Маттеус (Германия), Питер Шмайхель (Дания) ва Пол Скоулз (Англия) – 24.

    Аброр БЕК тайёрлади

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 611 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz