Воскресенье, 28.04.2024, 13:11
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 1 » Шквирин тижорат мусобақаларни керак эмас деб ҳисоблайди
    18:40
    Шквирин тижорат мусобақаларни керак эмас деб ҳисоблайди




    Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор” клуби вице-президенти Самвел Бабаян ва меҳмонлар устози Игорь Шквирин иштирок этишди.


    Самвел БАБАЯН ("Пахтакор” вице-президенти): - Ўйин биз учун қийин кечди. Жамоамиз таркиби олий лигада энг ёш ва шундай учрашувларда характер шаклланади. Масалан, Козак ва Махситалиев сингари ёш футболчиларимиз бугун бизни кучайтириши мумкин эди, лекин улар ёшлар термаси сафида Эронга йўл олишган. Лекин биз таркибни ёшартириш жараёнида жамоа олдидан вазифани олиб ташламаймиз. Шунчаки, буни амалга оширишга мажбур эдик. Бугун ўнг қанотда Даврон Ҳошимов жуда яхши ўйнади. Қандай қилиб уни кейинги беллашувларда яна ёшлар жамоасига жўнатишимиз мумкин? Козак, Исматуллаев ва Кримец каби футболчилар бу йил катта тажрибага эга бўлишди. Фақат уларга стабиллик етишмаслиги қимматга тушди. Асосий камчилигимиз кам гол урганимизда бўлди. Бизга тўпурар ҳужумчи кераклигини тан оламан. Аллақачон бу борада зарур ишларни бошлаб юборганмиз. Бир неча кун мобайнида мен хориж сафарида бўлдим. Селекция бўйича зарур ишлар қилинади. Ҳозир жамоада етакчилар ўзларини кўрсата олишмаяпти. Ёшлар эса яхши ўйин намойиш қилишяпти. Мавсум якунида мураббийлар масаласини кўриб чиқамиз. Мурод Исмоилов ёшлар терма жамоаси билан сафарда бўлгани учун мавсум якунигача натижа учун масъулиятни ўз зиммамга оламан. Биз қайси мураббийни таклиф қилишимиздан қатъи назар, унинг бошчилигида биз чемпионат, кубок ва ОЧЛда бош соврин учун курашамиз.

    «Пахтакор» олий лигада энг кўп профессионалликка эришган клуб. Буни қўрқмасдан айта оламан. Бизда ҳозир ҳеч қандай молиявий муаммолар йўқ. ЎФФнинг ёрдами билан академиямиз яқин кунларда ишга тушади. Базада эса мавсум тугагач, катта таъмирлаш ишлари бошланади. Кўпчиликни жамоанинг кейинги мавсумда ОЧЛда ўйнаш-ўйнамаслиги қизиқтирмоқда. Мен мухлисларга айтаман, «Пахтакор» келаси мавсум ОЧЛда иштирок этади. 13 ноябрдан кейин барчангиз билан яна бир бор гаплашамиз деган умиддаман.










    Игорь ШКВИРИН («Олмалиқ» бош мураббийи): - Икки тайм давомида бирорта зарба йўлламасдан ғалабага эришиш ҳақида гапириш мантиқли эмас. Лекин имкон қадар дуранг учун курашдик. Лекин икки бўлим ҳимояланиб, буни уддалаш ҳамиша насиб этавермайди. Лекин голни ҳам кутилмаган ҳолатда ўтказиб юборганимизни таъкидлаган бўлардим. Бугун таркибни аниқлашда мен хатога йўл қўйдим. Майдонга туширилган футболчилар тўлиқ ишончни оқлашмади. Ўтган мавсумда ҳам, бу мавсумда ҳам кўп гол уриб, кўп тўп ўтказиб юборяпмиз. Бу эса ҳужум ва ҳимояда ўзаро баланс йўқлигини кўрсатади. Агар Олмалиқдаги фаолиятимни давом эттирсам, бу хатони тўғрилашга ҳаракат қиламан. Лекин жамоа олдига маълум бир вазифа қўйилса, шартномамни жон деб узайтирган бўлардим. Мақсадсиз ўйнаш эса унчалик яхши ҳолат эмас. Ҳозир янги стадион қурилмоқда, жамоанинг шароитлари яхшиланмоқда. Агар маълум мақсад билан ишлаш ваизфаси қўйилса, унда жамоада қоламан.

    Олимпия терма жамоаси вакиллари 14 мартдан буён йиғинларда 120 кундан кўп вақтни ўтказишибди. Бу эса оз давр эмас. Биз жамоа билан ортиқча 3 ой яна йиғин ўтказадиган бўш кунларга эга бўлдик. Менимча, терма жамоа мураббийлари клублардаги ҳамкасбларининг фаолиятини ҳам эътиборга олишлари керак.





    www.pakhtakor.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 462 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz