Понедельник, 29.04.2024, 15:53
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 20 » Шуҳрат Оқмирзаев хотира турнири ўз ниҳоясига етди
    16:49
    Шуҳрат Оқмирзаев хотира турнири ўз ниҳоясига етди




    Сайтимиз орқали мунтазам тарзда хабар берганимиздек, кеча Шуҳрат Оқмирзаев хотирасига бағишланган турнирнинг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

    "А” гуруҳида "Футбол мактаб интернати-1”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган "Шўртан-2000” футболчилари ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаб, ярим финалга йўл олган бўлса, мағлуб бўлган жамоа иккинчи ўринни эгаллаб кейинга босқичга йўл олди.

    "Б” гуруҳида кечкан учрашувлар ҳам қизиқарли ва томошабоп бўлди. "Ғузор футбол мактаби-1” "Шўртан-1999” футболчиларини аяб ўтиришмади ва рақиблари дарвозасини 5 маротаба аниқ нишонга олиб, кейинги босқичга йўл олган бўлсалар, "Футбол мактаби интернати-" клуби "75-мактаб” футболчиларини 3:2 ҳисобида доғда қолдиришиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.
    «А» гурухи(3-тур)

    "Шўртан-2000”
    3:1
    "ФМИ -1”

    53-мактаб
    2:3
    "ҒФМ-2”

    «Б» гурухи

    "ҒФМ-1”
    5:0
    "Шўртан-1999”

    "75-мактаб”
    2:3
    "ФМИ-2”


    Ярим финал учрашувлари ҳам кескин курашларга бой бўлди. "ФМИ-2” клубига қарши чиққан "Шўртан-2000” футболчилари 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, финал йўлланмасидан маҳрум бўлган бўлсалар, "ҒФМ-1" клуби финал учун баҳсда "ФМИ-1” футболчиларига муносиб қаршилик кўрсатишди – 6:3.
    Ярим финаллар

    "Шўртан-2000”
    0:1
    "ФМИ-2”

    "ҒФМ-1”
    6:3
    "ФМИ -1”


    3-ўрин учун кечкан баҳс ҳам мухлисларда илиқ таасуроот қолдирди. "ФМИ-1” ва "Шўртан-2000” жамоалари ўртасидаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва асосий вақтда ғолиб номи аниқланмади. Турнир регламентига кўра, ғолиб жамоа пенальтилар серияси орқали аниқланди ва унда "ФМИ-1” футболчилари 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, финал босқичига йўлланма олишди.
    3-ўрин учун

    "ФМИ-1”
    1:1 п.б (4:3)
    "Шўртан-2000”


    Финал учрашувида рақибида яққол устунлик қилган "Ғузор футбол мактаби-1” футболчилари буни амалда ҳам исботлашди ва илк маротаба ўтказилган Шуҳрат Оқмирзаев хотира турнири Кубогини қўлга киритишди.
    Финал

    "ҒФМ -1”
    5:1
    "ФМИ-2”


    Шу тариқа, илк маротаба ташкил этилган Шуҳрат Оқмирзаев хотира турнири қизиқарли тарзда ўз ниҳоясига етди. Турнир ташкилотчилари ёпилиш маросимини байрамони руҳда ўтказишди.

    Финал учрашуви якунига етганидан сўнг, "Шўртан” клуби ижрочи директори Икром Норчаев ғолиб бўлган жамоа хотира турнирининг кўчма Кубоги ва биринчи даражали дипломни тантанали равишда топширди.

    Иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаб футболчилар ҳам турнир ташкилотчилари ва "Шўртан” футбол клуби раҳбарияти томонидан медаллар ҳамда қимматбаҳо совринлар билан тақдирландилар.

    Шунингдек, марҳум Шуҳрат Оқмирзаевнинг оила-аъзоларига ҳам клуб раҳбарияти томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

    Анъанага мувофиқ, турнирнинг "энг яхшилар” аниқланди. Унга кўра, турнирнинг энг яхши футболчиси сифатида "Ғузор футбол мактаби-1” футболчиси Иззатилло Холлиев топилган бўлса, энг яхши тўпурар футболчи сифатида "Ғузор футбол мактаби-1” ҳужумчиси Шерзод Темировга тенг келадиган топилмади. Шерзод Темиров рақиблари дарвозасини жами бўлиб 14 марта ишғол этишга муваффақ бўлди.

    Энг яхши дарвозабон сифатида эса "Шўртан-2000” клуби дарвозабони Сарвар Мирзаев топилган бўлса, турнирнинг энг ёш футболчиси "Шўртан-2000” аъзоси Зафарбек Поёнов бўлди. Турнирнинг энг яхши ҳаками эса Дилшод Донаев деб топилди.

    Қизиқарли кечкан турнир якунига етганидан сўнг, "Шўртан” футбол клуби раҳбарияти ушбу хотира турнирини ҳар йили ўтказишни ўз режаларига киритишди.

    Манба: www.fcshurtan.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 488 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz