Понедельник, 29.04.2024, 18:17
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 22 » «Шўртан» янги бош мураббийи юртимизга ташриф буюрди
    14:35
    «Шўртан» янги бош мураббийи юртимизга ташриф буюрди


    Ўз олдига янги мавсумда совринли ўринларучун кураш олиб бориш вазифасини қўяётган Ғузорнинг «Шўртан» клубини шу мураббий шу кунларда янги бош мураббий қабул қилиб олиш ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бугун тонгда янги бош мураббий юртимизга ташриф буюрди. Қуйида, янги бош мураббийнинг фаолиятига қисқача назар ташлаб ўтамиз.

    Игорь Николаевич дастлабки мураббийлик фаолиятини 1994 йили Якутскнинг «Динамо» жамоаси бошлади. Бир йил мобайнида Россияда фаолият олиб борган қаҳрамонимиз маълум муддат ишсиз юрди.

    Сўнгра, 1998 йили ўз юртида «Торпедо-Кадино» клубида ёрдамчи мураббий бўлиб иш олиб борди. 1999-2000 йиллари эса БАТЭ клубига қарашли бўлган «Смена БАТЭ» клубида фаолият кўрсатди. Кейинчалик, клуб раҳбарияти Игорь Николаевичга БАТЭ ўринбосарлари таркибини ишониб топширди ва Криушенко 2001 йилдан 2004 йилгача БАТЭ ўринбосарларига устозлик қилди.

    Ўринбосарлар жамоасида олиб борган меҳнати самараси ўлароқ, клуб раҳбарияти бу сафар Криушенкога БАТЭнинг асосий жамоасини ишониб топширди. 2005 йилда жамоани қабул қилиб олган Игорь Николаевич орадан бир йил ўтиб жамоани чемпионлик сари етаклаб кела олди – БАТЭ 2006 йили Белоруссия чемпиони деган унвонни яна қайтариб олишга муваффақ бўлди. Ваҳоланки, унгача БАТЭ сўнгги маротаба 2002 йилги чемпионатни биринчи ўрин билан якунлаганди. Шунингдек, Игорь Николаевич 2006 йили жамоани чемпион қилиш билан бир қаторда мамлакат Кубоги соҳиблигини ҳам олиб келди ва «олтин дубл»ни қайд этди. «Яхшилик билан ёмонлик ҳамиша ёнма-ён юради» деганларидек, Криушенко қўл остида жамоа Кубок ва чемпионликни нақд қилганди. Лекин, УЕФА Кубогининг 2-саралаш босқичида Қозоннинг «Рубин» клубига рақиблик қилган БАТЭ 5:0 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирни тарк этганди.

    2007 йилги мавсумда БАТЭ Европа Чемпионлари Лигасининг 1-саралаш босқичида Кипрнинг «АПОЭЛ» клуби билан баҳс олиб борди. Дастлабки учрашув Кипрда бўлиб ўтди ва унда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Лекин, жавоб баҳсида Игорь Криушенко шогирдлари ўз иродаларини намойиш эта олишди ва кипрликларни 3:0 ҳисобида тор-мор этишди. 2-саралаш баҳсларига йўл олган белоруссияликлар Исландиянинг «Хафнарфьордур» клуби билан сафар 1:1, ўз майдонида эса 3:1 ҳисобини қайд этишди ва 3-саралаш босқичига етиб келишди. Бу босқичда Игорь Криушенко шогирдларига Руминиянинг «Стяуа» клуб рақиблик қилди. Белоруссияда бўлиб ўтган учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашди – 2:2. Жавоб баҳсида эса руминлар кучлилик қилди – 0:2. Европа Чемпионлар Лигани тарк этган БАТЭ футболчилари УЕФА Кубоги саралаш босқичида Испаниянинг «Вильяреал» клуби билан куч синашишди ва ўз майдонида 0:2, сафарда эса 1:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. Ҳалқаро турнирлардан чиқиб кетган БАТЭ бутун диққат-эътиборини ички мусобақаларга қаратди. Буни қарангки, чемпионат якунланишига 4 тур қолганида Игорь Криушенко жамоани яна чемпионлик сари етаклаб келиш билан бир қаторда мамлакат Кубоги финалига чиқишди. Финалда ғолиб аниқланмагач, жамоалар пенальтилар сериясини ижро этишди ва «лотерея»да қаҳрамонимизнинг рақиблари зафар қучишди.

    Кетма-кет икки чемпионлик ва бир марта Кубок соҳиби бўлганидан кейин Игорь Николаевичга харидорлар купая бошлади. Олдига бир қатор вариантларни йиғиб олган қаҳрамонимиз Минскнинг «Динамо» жамоасини танлади. Бу сафар Криушенко «Динамо»ни худди БАТЭ сингари чемпионлик сари етаклаб кела олмади ва кумуш медаллар билан кифояланди.

    Четдан унинг олиб бораётган меҳнатини кузатиб бораётган Россиянинг «Сибир» клуби ўз жамоасига ишга чорлади ва Игорь Николавевич «Сибир» клуби билан 2008 йилнинг 20 декабрь куни шартнома имзолади.

    Россияга келгач, бироз мамлакат футболи «ҳавоси»га мослашиб олган Криушенко яна ўзини кўрсатишда давом этди. Аввалига Россия биринчи лигасида муваффақиятли иштирок этиб, 38 учрашувнинг 22 тасида ғалаба, 7 тасида дуранг натижасини қайд этган «Сибир» футболчилари Махачкалъанинг «Анжи» клуби билан биргаликда преьмер-лигага йўл олди. Бу муваффақият билан биргаликда Криушенко ўзини Кубок баҳсларида ҳам кўрсатишга муваффақ бўлди.

    Россия Кубогининг 1/32 финалида Барнаулнинг «Динамо» жамоаси меҳмони бўлган «Сибир» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва 1/16 финалга йўл олди. Бу босқичда эса сибирликлар Краснодарнинг «Кубан» жамоасини ортда қолдиришди – 1:0. Екатеринбургнинг «Урал» жамоаси ҳам Кубокнинг 1/8 финалида сафарда таслим этилди – 1:2.

    Чорак финалда эса Владивостокнинг «Луч-Энергия» клуби ҳам аяб ўтирилмади – 3:0. Ярим финалда эса Владикавказга сафар уюштирган Игорь Криушенко бошчилигидаги «Сибир» «Алания» футболчиларини мағлуб этишда тап тортиб ўтиришмади – 0:3.

    Шу тариқа финалга йўл олган Игорь Криушенкони шогирдларини асосий ўйинда мамлакатнинг гранд клубларидан бири – Санкт Петербургнинг «Зенит» клуби кутиб олди ва Роман Широковнинг киритган ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган «Сибир» муваффақиятли юришини тўхтатди.

    Мамлакат Кубогидаги муваффақиятли юришдан сўнг, «Сибир» клуби УЕФА кубогининг 3-саралаш босқичида Кипрнинг «Апполон» клуби билан беллашди. Ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган Криушенко шогирдлари сафарда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Лекин, ўз майдонида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган «Сибир» клуби футболчилари кейинги босқичга йўл олишди.

    4-саралаш босқичини ўз майдонида Голланиянинг ПСВ клубига қарши ўтказди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Лекин, жавоб баҳсида Голландиянинг 21 карра чемпиони рақибларини аяб ўтирмади – 5:0. Икки учрашув натижасига кўра, 5:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

    2010 йилги мавсумда «Сибир» клубининг премьер-лигадаги ишлари юришмади. Ўтказилган 30 учрашувнинг атига тўрттасида ғалаба, 8 та дуранг ва қолган учрашувларда имкониятни бой берган Игорь Криушенко шогирдлари яна биринчи лигага равона бўлишди.

    2010 йилги мавсум якунига етганидан сўнг, Игорь Николаевич Москва шаҳридаги мураббийлар олий мактабида ташкил этилган 240 соатлик курсда таҳсил олди ва ПРО лицензиясини қўлга киритди.

    2011/2012 йилги мавсумга ҳам Игорь Криушенко ўз лавозимида қолдирилди. Унга ёрдамчи сифатида Мадриднинг «Реал» клуби ёшлар жамоасида фаолият юритган машҳур ва собиқ футболчи – Дмитрий Черышов олиб келинди. Жамоа олдига яна премьер-лигага қайтиш ва Евромусобақаларда иштирок этиш вазифаси қўйилди. Лекин 2011 йилнинг 9 май куни клуб раҳбарияти Игорь Криушенкодан истеъфо талаб қилишди. Унга қўйилган айб – жамоанинг кўрсатган ёмон ўйинидир. Ваҳоланки, клуб раҳбарияти йил бошида селекция ишларини жуда ҳам ёмон олиб борган. Натижада, жамоа ижобий натижа бермаганидан сўнг клуб раҳбарлари Криушенкони истеъфога чиқариб юборишди.

    22 ноябрь куни тонг саҳарда Минск-Москва-Тошкент йўналиши орқали йўлга чиққан Игорь Николаевич юртимизга ташриф буюрди. Мураббий илиқ кутиб олинганидан сўнг, Қашқадарё вилоятига йўл олди ва у ерда клубнинг Қарши ҳамда Ғузордаги базалари билан, шунингдек, «Шўртан» жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган марказий стадионни кўздан кечиради. 24 ноябрь куни эса Игорь Николаевич Криушенко «Шўртан» жамоаси билан шартнома имзолайди.

    Ф.И.О: Игорь Николаевич Криушенко
    Туғилган йили: 10.02.1964 йил.
    Туғилган жойи: Минск, Белоруссия.
    Фуқаролиги: Белоруссия.
    Амплуаси: Ҳимоячи.

    Футболчилик фаолияти:
    1982—1984 «Динамо» (Минск)
    1985—1986 «Химки» (Гродно) 56 (9)
    1988 «Олға» 27 (1)
    1989 «Актобе» (Қозоғистон) 17 (2)
    1990—1993 «Металлург» (Алдан)
    1994—1995 «Динамо» (Якутск, Россия) 16 (0)
    1996 «Селенга» (Россия) 1 (0)
    1997 «Торпедо» (Кадино, Белоруссия)18 (0)
    1997—1998 «Адмирал Дарида» (Белоруссия)2 (0)

    Мураббийлик фаолияти:
    1994—1995 «Динамо» (Якутск, Россия)
    1998 «Торпедо-Кадино» (Белоруссия)
    1999—2000 «Смена-БАТЭ» (Белоруссия)
    2001—2004 «БАТЭ» (ўринбосарлар)
    2005—2007 БАТЭ
    2007—2008 «Динамо» (Минск)
    2009—2011 «Сибир» (Россия)

    Мураббийлик фаолиятидаги ютуқлари:
    Икки карра Белоруссия чемпиони (БАТЭ, 2006, 2007).
    Белоруссия Кубоги соҳиби (БАТЭ, 2006).
    Белоруссия Кубоги финалчиси (БАТЭ, 2005, 2007).
    Европа чемпионлари лигаси учинчи саралаш босқичи иштирокчиси (БАТЭ, 2007).
    Белоруссия кумуш медал соҳиби («Динамо» Минск, 2008).
    «Сибир» клуби билан дебют мавсумидаёқ Россия преьмер-лигасига йўл олди (2009).
    Россия Кубоги финалчиси («Сибирь», 2010).
    УЕФА кубоги плей-офф босқичи иштирокчиси («Сибирь», 2010).

    Одилбек Толипов тайёрлади.

    Манба: www.fcshurtan.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 497 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz