Понедельник, 29.04.2024, 11:53
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 29 » Усмон Тошев: «Насаф»ни ҳеч ким тарк этмайди
    20:13
    Усмон Тошев: «Насаф»ни ҳеч ким тарк этмайди


    Кейинги пайтларда интернет саҳифаларида Ўзбекистон миллий чемпионати кумуш медали совриндори, Осиё футбол конфедерацияси кубоги соҳиби бўлмиш Қаршининг "Насаф” жамоаси хусусида турли гап-сўзлар ва миш-мишлар тарқалди. Жумладан, янги мавсум арафасида жамоа таркибини бир қатор ўйинчилар тарк этиши, болқонлик Милош Трифунович, бухоролик Улуғбек Бақоев, тошкентлик Азиз Ҳайдаровнинг қаршиликлар сафига қўшилиши тўғрисида маълумотлар айтилмоқда.

    Куни кеча мазкур маълумотларга ойдинлик киритиш мақсадида "Насаф” ПФК бош менежери Усмон ТОШЕВ билан суҳбатлашдик.

    - Аввало, сизни яна бир бор "Насаф” жамоасининг жорий йилдаги муваффақиятлари билан табриклашга рухсат берасиз.
    - Раҳмат. Аввало, бу нафақат мураббий ва футболчиларнинг, балки футбол клубимизнинг барча-барча хизматчиларидан тортиб ходимларигача, борингки, кўпсонли мухлисларимизнинг ютуғи, деб ҳисоблайман.

    - Усмон Қудратович, жамоа аъзолари қачонгача таътилда бўлишади?
    - Хабарингиз бор, 13 ноябрь куни "Насаф” жамоаси Тошкентда Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор” футболчиларига қарши майдонга тушганди. Эртаси куни мураббий ва футболчиларга бир ойлик таътил берилди. Айни пайтда жамоа аъзолари дам олишмоқда. Режага кўра, мураббий ва футболчилар 15 декабрь куни Қаршидаги "Насаф” ПФК қароргоҳида тўпланишади. Футболчиларимизнинг дастлабки ўқув-машғулот йиғини 25 декабрга қадар шу ерда ташкил этилиши режалаштирилган.

    - Таркибда ўзгаришлар бўладими?
    - Ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган барча ўйинчилар билан айни чоғда шартномалар узайтирилган. Шунингдек, легионерлар билан ҳам амалда шартномалар мавжуд. Албатта, клубнинг селекционер мураббийлари ўз ишларини давом эттиришаверади. Иқтидорли ўйинчилар учун жамоамиз эшиклари доимо очиқ. Қайси футболчиларни таркибга қўшиб олишни эса Анатолий Демяненко раҳбарлигидаги мураббийлар штабимиз ҳал этади.

    - Милош Трифунович, Улуғбек Бақоев, Азиз Ҳайдаров сингари футболчиларнинг "Насаф” жамоаси таркибига келиб қўшилиши хусусидаги гап-сўзлар ҳақиқатга қанчалик яқин?
    - "Насаф” ўзига хос келажак дастурига эга жамоалардан саналади. Кейинги йилларда таркибни маҳаллий ёшлардан шакллантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Клуб қошида болалар футбол мактаб-интернати ишини янада ривожлантириш бош мақсадларимиздан биридир. Ўтган мавсумда жамоа ўринбосарлари илк маротаба ташкил этилган Ёшлар лигаси ўйинларини юксак савияда ўтказиб, биринчи бор чемпионликни қўлга киритди. Шу боис, бундан кейин асосий урғуни ёшларимизга қаратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Жумладан, янги мавсумда Азамат Алланиязов, Элдор Бойматов, Элдор Суюнов, Адҳам Нормуҳамедов каби ёшларни асосий таркибда синаб кўрмоқчимиз. Бундан ташқари, ўтган мавсумни ижара асосида бошқа клубларда ўтказган Зафар Полвонов ("Шўртан”), Раҳматилло Бердимуродов, Илёс Пардаев ("Динамо”), Жасур Бобоев ("Навбаҳор”), Самандар Шодмонов ("Машъал”) каби футболчиларимиз ҳам жамоанинг дастлабки ўқув-машғулот йиғинидан таркибга келиб қўшилиши кутилмоқда.

    Милош Трифунович, Улуғбек Бақоев, Азиз Ҳайдаров сингари футболчиларнинг "Насаф” таркибига қўшилиши ҳақидаги гаплар эса фақат миш-мишдан иборат. Чунки, Улуғбек Бақоев, Азиз Ҳайдаровларнинг араб футбол клублари билан шартнома имзолаганига ҳали унчалик кўп бўлгани йўқ. Бундан ташқари, болқонлик легионер Милош Трифунович билан ҳам клубимиз томонидан ҳеч қандай музокаралар амалга оширилмаган.

    Эркин ХОЛБОБО суҳбатлашди

    Манба: www.fcnasaf.uz
    Категория: Интервью | Просмотров: 620 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz