Понедельник, 29.04.2024, 14:26
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 14 » Вадим Абрамов: “Биз ҳалол футбол тарафдоримиз”
    17:36
    Вадим Абрамов: “Биз ҳалол футбол тарафдоримиз”

    Бугун Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида соат 15:00да Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

    "Эртага бизни оддий ўйин кутиб турибди деб айтолмайман. Гарчи биз олдимизга қўйилган вазифани уддалаган бўлсакда, терма жамоа ва унинг футболчиларининг кўриш учун майдонга ташриф буюрган мухлисларимиз олдида муносиб ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бунинг устига, бу ўзига хос "дерби”, яъни қўшниларимиз билан тўп сурамиз. Лекин афсуски, об-ҳаво ўзгариб кетди ва ёмғир ёғмоқда. 13 ноябрь куни Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви ўтказилганлигини инобатга оладиган бўлсак, майдонни ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Бугунги ҳолатдан келиб чиқиб, учрашув комиссари ўйин олди машғулотларини бошқа майдонга кўчириш ҳақида бош қотирмоқда”, - деди Абрамов кириш сўзида.

    "Таркибда у қадар жиддий муаммолар йўқ. Афсуски, Сервер Жепаровда кичик жароҳат бор. Ҳозирда у шифокорлар назоратида. Максим Шацкихни битта ўйинга чақирган эдим, буни аввал ҳам айтиб ўтганман. Шу боис, у Тожикистонга қарши учрашувдан кейин Украинага учиб кетди. Шунингдек, Ўзбекистон Кубоги финал ўйинида иштирок этган Станислав Андреев ва Лутфулла Тўраевга ҳам жавоб бериб юбордик. Бу биз учун у қадар катта йўқотишлар эмас. Уларни ўрнига бошқа футболчилрни ҳам таклиф этмадик. Чунки заҳирамиз кенг ва терма жамоада анчадан бери ўйин амалиётига эга бўлмаган ўйинчиларни амалда синаб кўриш имкониятига эгамиз”.

    Шунингдек, Абрамов 3-саралаш босқичи давомида сариқ карточка билан "осилиб турган” футболчилар ҳақида тўпланиб, олдиндаги икки учрашувда атайлаб "тозалаш ишлари” амалга оширилмаслигини маълум қилди.
    "Адашмасам, 7 нафар футболчида сариқ карточка мавжуд. Тўғри, Жаҳон футболида вазифа бажарилгач, қолган ўйинларда сариқ карточкаларни "тозалаш” ишлари олиб борилади. Яъни, бу карточкалар кейинги босқичда ҳалақит бермаслиги учун. Аммо биз бу нарса устида махсус бош қотирмаяпмиз ва атайлаб бундай ишга ҳам қўл урмаймиз. Биз ҳалол футбол тарафдоримиз!”.

    Темур Кападзе: "Биз КХДР билан бўлган учрашувда кейинги босқич масаласини муддатидан олдин хал қилганимиздан хурсандман. Лекин бу хурсандчилик ва байрам ўша куни тугади. Чунки ўйиннинг эртаси куниёқ биз одатий машғулотларга киришдик. Сабаби маълум, олдимизда Тожикистонга қарши яна бир ўйин турибди. Бу расмий ўйин ва мухлисларимиз кўз ўнггида тўп сурамиз. Буни барча футболчилар яхши тушуниб туришибди. Шунинг учун ҳеч қандай ҳотиржамлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Умид қиламанки, эртага ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларни ғалаба билан хурсанд қиламиз”.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати саралаш учрашуви 15 ноябрь куни "Пахтакор” марказий стадионида соат 18:00да бошланади.



    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 490 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz