Понедельник, 29.04.2024, 12:44
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 8 » Ўйинга уч кун вақт қолди
    17:20
    Ўйинга уч кун вақт қолди


    11 ноябрь куни Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2014 учичнчи саралаш босқичининг навбатдаги турида КХДР терма жамоасини Тошкентда қабул қилади. Ушбу ўйиндаги ғалаба бош жамоамизга кейинги босқич йўлланмасини тақдим этиши мумкин. Буни яхши ҳис этган вакилларимиз 5 ноябрдан бошлаб тайёрлагликка киришишди. Бугунги мақоламизда КХДРга қарши кечадиган ўйин атрофидаги воқеаларга тўхталамиз.

     

    КХДРнинг иккинчи ташрифи

    Шимолий Корея деб ҳам аталувчи ушбу терма жамоа учун мамлакатимиз пойтахти бегонга эмас. Бундан уч йил муқаддам, яъни, 2008 йилда Тошкентдаги "Пахтакор” марказий стадионида бош жамоамиз КХДР билан ўртоқлик учрашувини ўтказганди. Ўша ўйин қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлишига қарамай, ҳисоб очилмаганди. Орадан шунча йил ўтиб, КХДР яна пойтахтимиз меҳмони бўлмоқда. Лекин бу сафарги баҳснинг аҳамияти анча баланд.

    Шунинг учун КХДР миллий терма жамоаси  бугун  соат 12:30 да чартер рейси орқали Пхеньяндан Тошкентга учиб келади.

    Ўзбекистон Футбол федерациясига юборилган маълумотга кўра, кореяликлар делегациясидан 35 киши жой олади. Шулардан 23 нафари футболчилардир. Делегация аъзолари "Grand Mir” меҳмонхонасида истиқомат қилишади. 

    Меҳмонлар машғулотларни "Жар” стадионида олиб боришлари режалаштирилган.  

    Олдин хабар бериб ўтганимиздек, рақибимиз бош мураббийи Юн Жонг Су Тошкентда бўладиган ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган 23 нафар футболчилар рўйхатини маълум қилди. Кореяликлар таркибида битта ўзгариш бўлди. Ярим ҳимоячи Ан Жонг Хо ўрнига бошқа бир ярим ҳимоячи Жанг Сонг Хёк таклиф этилган.

     

    Учрашувни ливанлик ҳакамлар бошқаришади

    Мазкур учрашувни Андре эл Хаддад бошчилигидаги ливанлик ҳакамлар бригадаси бошқаради.

    Унга ён чизиқларда ҳамюртлари Али Ади ва Хади эл Кассарлар кўмаклашадилар. Захирадаги ҳакам ҳам Ливандан – Радван Гандур.

    Эронлик Маъсуд Морадий назоратчи ҳакам вазифасини бажарса, Муҳаммад Сауд Айман (Иордания) учрашув комиссари этиб тайинланган.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги учрашув 11 ноябрь куни "Пахтакор” марказий стадионида, соат 18:00 да бошланади.

     

    Терма жамоада янги ўйинчилар

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов КХДР ва Тожикистонга қарши кечадиган учрашувларда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

    Унинг рўйхатидан жами 26 нафар ўйинчи жой олди. Эътиборлиси, Абрамов бу сафар ҳам янги футболчиларни синаб кўришга қарор қилди. Наманганнинг "Навбаҳор” клуби ҳимоячиси Виталий Почуев ҳамда Ғузорнинг "Шўртан” клуби ярим ҳимоячиси Александр Мерзляков шулар жумласидан.

    Бундан ташқари, узоқ муддатли даволанишлардан кейин "Бунёдкор” ҳимоячиси Саҳоб Жўраев яна терма жамоага таклиф этилди. У охирги маротаба шу йилнинг январь ойида Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида терма жамоа ихтиёрида бўлганди.

    Легионерларимиздан биринчи бўлиб Шавкат Муллажонов Тошкентга етиб келди.

    Бу борада Сервер Жепаров иккинчи бўлди. Терма жамоа сардори 4 ноябрь куни Тошкентга учиб келди. 5 ноябрь куни бирданига тўрт нафар легионерлар пойтахтимизга ташриф буюришди. Булар – БАА чемпионати вакиллари Азизбек Ҳайдаров ("Ал Шабоб”), Улуғбек Бақоев ("Дубай” СК) ҳамда Жанубий Кореяда тўп сураётган Темур Кападзе ("Инчхон Юнайтед”), Александр Гейнрих ("Сувон Самсунг”). 

    Хитой супер-лигасида мавсумни якунлаган ҳимоячилар Анзур Исмоилов ("Чанчунь Ятай”) ва Камолиддин Тожиев ("Жиангсу Шунтиан”) кеча Пекиндан Тошкентга учиб келишди. Одил Аҳмедов ("Анжи”) ва Санжар Турсунов ("Волга”) ҳамда Баҳодир Насимов ("Нефтчи Б”)лар ҳам  кеча терма жамоа ихтиёрига етиб келишган.

    Легионерлар ташрифининг сўнгги кунида (бугун) Украинада ўйнаётган Максим Шацких ("Арсенал”), Виталий Денисов ("Днепр”) ҳамда Россия биринчи дивизиони вакили "Сибир”да тўп тепаётган Вагиз Галиулин келади.

    Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов КХДР ва Тожикистонга қарши кечадиган ўйинларга Россия, Жанубий Корея, Украина, БАА, Қатар, Саудия Арабистони, Хитой ва Озарбайжон чемпионатларида тўп сураётган жами 14 нафар легионер футболчини таклиф қилган.   

     

    Тошкентдаги йиғинга таклиф этилган футболчилар

    Футболчи

    Т.Й.

    Клуби

    ДАРВОЗАБОНЛАР

    1.

    Игнатий Нестеров

    1983

    "Бунёдкор” /Тошкент/

    2.

    Муроджон Зуҳуров

    1983

    "Насаф”/Қарши/

    3.

    Павел Бугало

    1974

    "Локомотив”/Тошкент/

    ҲИМОЯЧИЛАР

    4.

    Шавкат Муллажонов

    1986

    "Ал Аҳли” /Қатар/

    5.

    Виктор Карпенко

    1977

    "Бунёдкор” /Тошкент/

    6.

    Ислом Тўхтахўжаев

    1989

    "Нефтчи” /Фарғона/

    7.

    Анзур Исмоилов

    1985

    "Чанчунь Ятай” /Хитой/

    8.

    Виталий Денисов

    1987

    "Днепр” /Украина/

    9.

    Камолиддин Тожиев

    1983

    "Жиангсу” /Хитой/

    10.

    Саҳоб Жўраев

    1987

    "Бунёдкор” /Тошкент/

    11.

    Акбар Исматуллаев

    1991

    "Пахтакор” /Тошкент/

    12.

    Виталий Почуев

    1978

    "Навбаҳор” /Наманган/

    ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР

    13.

    Сервер Жепаров

    1982

    "Ал-Шабоб” /Саудия/

    14.

    Одил Аҳмедов

    1987

    "Анжи” /Россия/

    15.

    Санжар Турсунов

    1986

    "Волга” /Россия/

    16.

    Темур Кападзе

    1981

    "Инчон” /Ж.Корея/

    17.

    Азиз Ҳайдаров

    1985

    "Ал-Шабоб” /БАА/

    18.

    Вагиз Галиулин

    1987

    "Сибирь” /Россия/

    19.

    Лутфулла Тўраев

    1988

    "Насаф” /Қарши/

    20.

    Станислав Андреев

    1988

    "Пахтакор”/Тошкент/

    21.

    Александр Мерзляков

    1978

    "Шўртан” /Ғузор/

    ҲУЖУМЧИЛАР

    22.

    Александр Гейнрих

    1984

    "Сувон” /Ж.Корея/

    23.

    Улуғбек Бақоев

    1978

    "Дубай” СК /БАА/

    24.

    Максим Шацких

    1978

    "Арсенал” /Украина/

    25.

    Александр Шадрин

    1988

    "Навбаҳор” /Наманган/

    26.

    Баҳодир Насимов

    1987

    "Нефтчи” /Озарбайжон/

     

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 691 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz