Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2011 » Ноябрь » 21 » Ўзбекистон энг катта ўсишга эришган мамлакат
18:40 Ўзбекистон энг катта ўсишга эришган мамлакат |
Осиё Чемпионлар лигасининг тафтиш комиссиясини якуний қарорларига кўра, Қатар ва Япония камчиликлардан холи бўлган ПФЛ бўлдилар. Гарчанд, хато ва камчиликларимиз етарлича бўлсада, Алишер Никимбаевнинг саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон катта силжишга эришган ПФЛ бўлди. Бахтимизга Саудия Арабистони, Хитой ва Жанубий Корея ҳамда Эрондаги муаммолар бизникиларга нисбатан кўзга кўринарли бўлди. Аслида биздаги муаммоларга ПФЛ ва клубларимизнинг ўзлари сабабчилар. Оддий нарсаларни бажармаслик ёки ПФЛдаги талабчанлик хусусияти йўқлиги бизга панд беряпти.
Нима бўлган тақдирда ҳам ОФКдаги йиғилиш биз учун хайрли якунига етиш арафасида. Ўзбекистон учун ажратилган "3+1" ўзгартирилмади.
Бунинг учун ўзбекистонлик ишқибозлар Ўзбекистон футболи равнақи йўлида хизмат қилаётган Мираброр Усмонов, Алишер Никимбаев, Фарҳод Магометов ва Самвел Бабаян каби мутахассисларга ўз миннатдорчиликларини билдириб қўйсалар ҳам бўлади.
Балки биз 3+1га муносиб эмасмиз. Лекин уч йил учун чиқариладиган қарор натижасида жойларда профессионаликка ёндошув кучаяди. Ҳаттоки, "Металлург", "Олмалиқ", "Машъал" ҳамда "Андижон" жамоалари учун 4-ўриннинг катта аҳамият касб этишига олиб келади. Мана энди Ўзбекистон олий лигасида кучли "тўртлик" атамасини қўлласа бўлади. Шу кунгача айтиладиган, кучли "бешлик", "олтилик" деган гаплар кишини энсасини қотирадиган жумладан ўзгаси эмас аслида. Қанақасига ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайдиган ўринлар "кучли" мақомини олиши мумкин ҳайрон қоласан киши. Мана энди, бизда ҳам ҳақиқий силжиш бўлади.
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 624 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|