Понедельник, 29.04.2024, 12:27
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 13 » Ўзбекистон кейинги босқичда
    23:17
    Ўзбекистон кейинги босқичда


    ЖЧ-2014 учинчи саралаш босиқичи

    "С” гуруҳи

    4 - тур

    Ўзбекистон – КХДР 1:0 (0:0)

    Гол: Темур Кападзе 48, - 1:0.

    Ҳакамлар: Андре эл Хаддад, Али Ади, Хади эл Кассар, Радван Гандур (барчаси Ливан).

    Назоратчи: Маъсуд Морадий (Эрон).

    Комиссар: Мухаммад Сауд Айман (Иордания).

    Ўзбекистон : Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Одил Аҳмедов, Виктор Карпенко (Шавкат Муллажонов, 54), Вагиз Галиулин, Темур Кападзе (Лутфулла Тўраев, 86), Азизбек Ҳайдров, Сервер Жепаров, Максим Шацких (Санжар Турсунов, 74), Александр Гейнрих

    КХДР : Ри Мёнг Гук, Ча Жонг Хёк (Ри Кван Хёк, 42), Парк Нам Чол, Ри Кванг Чон, Кянг Ёнг Ги (Жон Ил Гван, 53), Ри Чол Мёнг, Жонг Тае Се, Жон Кванг Ик, Парк Нам Чол, Ан Ёнг Хак (Парк Сонг Чол, 65), Жанг Сонг Хёк

    Огоҳлантиришлар: Ча Жонг Хёк 15, Парк Нам Чол 47, Ан Ёнг Хак 62, Вагиз Галиулин 72.

     

    Ортда қолган хавотир

    Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан олдин ЖЧ-2014 тўртинчи саралаш босқичига йўлланма олди. Очиғини айтиш керак бундан бир неча ой муқаддам, яъни, Жаҳон чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланганда, кўпчилигимиз терма жамоамизнинг қийин гуруҳдан жой олганидан анча хавотирлангандик. 11 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувдан кейин хавотирларимиз ортда қолди.

     

    Яна битта гол

    Тўртинчи турда ҳам Абрамов шогирдлари рақиб даврвозасига битта гол киртишиди, холос. Кейинги босқичгва йўл олган бош жамоамиз сермаҳсуллик борасида мақтана олмайди. Вакилларимиз ҳозирга қадар биттадан ортиқ тўп кирита олишмаяпти. Ўйлаймизки, ушбу нохўш анъанага  Тожикистонга қарши ўйинда барҳам берилади.

    Сўнгги маълумотларга кўра, Тожикистон билан бўладиган ўйинга ҳозирлик кўраётган бош жамоамиз 12 ноябрь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

    Учрашув 30 дақиқадан иборат икки бўлимдан ташкил топди. Дастлаб олимпиячилар кутилмаганда кетма-кет 3 та гол киритишди. Аммо миллий терма жамоамиз вакиллари ўзларига келиб олишди ва жавобсиз 4 та гол киритиб ғалабани илиб кетишди. Учрашувда олимпиячлар сафида "Локомотив” аъзоси Николай Гурьянов, миллий терма жамоадан эса "Дубай” клуби вакили Улуғбек Бақоев дублга эришишди.

     

    Ўйин

    Учрашув кутилганидек, шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди.

    Дастлабки хавфли вазият меҳмонлар томонидан уюштирилди. Парк Нам Чол ўйиннинг 5-дақиқасида барчамиз учун илк огоҳлик қўнғироғини "чалди". Унинг 18 метрдан йўллаган зарбаси Нестеров дарвозасининг тўсинини титратди ва тўп майдонга қайтди. Шундан сўнг футболчиларимиз тезкор хужумлар билан босимни оширишди. Ўйиннинг дастлабки ярим соатида терма жамоамиз майдонда яққол устунлик қилди. Рақиб дарвозаси томон шундай босим уюштирилдики, КХДР футболчилари ўз олдиларига қўйилган тактик кўрсатмани унутишгандек кўринди. Кореяликларнинг биринчи бўлимдаги дарвозамиз томон берган яна бир зарбаси 31-дақиқага тўғри келди. Ри Чол Мёнг жарима майдончамизга яқинлашиб келиб, дарвоза томон кучли, яхшиямки ноаниқ зарба берди.

    Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби терма жамоамиз хужумлари остида бошланди. Ва ниҳоят ана шу иштиёқ ва ҳужумкорликдан футболчиларимиз фойдалана олишди. 49-дақиқада Виталий Денисов чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб, тўп ошириши натижасида тўп кореялик футболчининг қўлига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Аммо бош ҳакам футболчиларимизнинг фаол эътирозларига эътибор бермай, бурчак тўпи тепиш кераклигини кўрсатди. Александр Гейнрихнинг бурчакдан оширган тўпини Тимур Кападзе бош билан дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди.

    Учрашувнинг қолган дақиқасида ҳар икки жамоада ҳам кўплаб имконият бўлишига қарамай, таблодаги ҳисоб ўзгармай қолди.

     

    Ўйиндан кейинги фикрлар

    Вадим Абрамов (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): "Аввало барчани бугунги ғалабамиз билан табриклайман. Мен ўйиндан олдин ҳам айтгандим, гарчи бугун бизни дуранг натижа ҳам қониқтирса-да, биз ғалаба учун майдонга тушдик ва охир-оқибат ниятимизга етганимиздан хурсандман. КХДР терма жамоаси ўзининг анъанавий ўйинини бугун ҳам давом эттирди. Яъни, улар бизни хато қилишимизни пойлаб, тезкор қарши ҳужумларга ўтишга урунишди. Лекин биз бунга тайёр бўлганимиз учун уларга бундай имкониятни бермадик. Иккита учрашувда ҳам улардан устун келдик. Демак, биз улардан кучлимиз. Умуман олганда, бугун шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим. Лекин майдоннинг ҳолати бироз ўйинга таъсир ўтказди. Тожикистон билан бўладиган кейинги учрашувда таркибда айрим ўзгаришларни амалга оширишимиз эҳтимолдан ҳоли эмас. Чунки терма жамоада ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга ҳам имконият бериш зарур”.

    Юн Жонг Су (КХДР терма жамоаси бош мураббийи): "Ўзбекистон терма жамоаси стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиши ҳақида билардик. Чунки бу нарсани Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ҳам кўплаб амалга оширишган. Шу боис, айнан шунга қарши мустаҳкам ўйнашга ҳаракат қилдик. Аммо биргина хато ҳаммасини барбод қилди. Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги босқичдаги имкониятлари ҳақида гапириш менинг ваколатимга кирмайди ва бу бошқалар учун қизиқ ҳам эмас. Фақатгина шуни айтишим мумкинки, агар яхши тайёргарлик кўриб, мураббийлар тўғри тактика асосида жамоани ўйнатишса, Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти албатта бўлади”.

     Манба: Футбол Инфо газетаси

    Аброр Деҳқонов шарҳи
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 561 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz