Понедельник, 29.04.2024, 16:35
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 16 » Ўзбекистон – Тожикистон 3:0
    21:03
    Ўзбекистон – Тожикистон 3:0

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Тожикистон терма жамоасини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

    Ўйиннинг илк дақиқаларидан ташаббусни ўз қўлларига олган Вадим Абрамов шогирдлари рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни содир эта бошлашди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида Темур Кападзе тўпни ўнг қанотда очилган Санжар Турсуновга етказиб берди ва "Волга” аъзоси бир ҳимоячини чиройли тарзда ортда қолдириб, Алишер Тўйчиев дарвозасини аниқ нишонга олди – 1:0. Бу Турсуновнинг миллий терма жамоа сафида расмий ўйинлардаги илк голи эди.

    Иккинчи бўлимда ҳам ўйин сурати ўзгармай қолди. Ўз мухлислари кўз ўнггида тўп сураётган мезбонлар яна кетма-кет ҳужумларни амалга оширишди. 60-дақиқада терма жамоа сардори сифатида майдонга тушган Одил Аҳмедов узоқ масофадан тўпни тўғри дарвозага жойлаб қўйди. Учрашувга якуний нуқтани энг фаол ўйинчилардан бири Александр Гейнрих қўйди. Унинг бош билан киритган голи ўйин йирик ҳисобда якунланишига сабаб бўлди – 3:0.

    Гуруҳнинг иккинчи учрашувида КХДР термаси Японияни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда пешқадам бўлиб олди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3-саралаш босқичи доирасидаги ўзининг сўнгги учрашувини 29 февраль куни меҳмонда Японияга қарши ўтказади.

    Ўзбекистон – Тожикистон 3:0 (1:0)
    Голлар: С.Турсунов (34), О.Аҳмедов (60), А.Гейнрих (72).
    Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов, Азиз Ҳайдаров (Анзур Исмоилов, 79), Темур Кападзе (Сервер Жепаров, 71), Одил Аҳмедов, Вагиз Галиулин, Санжар Турсунов, Баҳодир Насимов (Улуғбек Бақоев, 55), Александр Гейнрих.
    Тожикистон : Алишер Тўйчиев, Соҳиб Свонқулов, Эрож Ражабов, Давронжон Эргашев, Нуриддин Давронов, Фарход Васиев, Ахтам Хамроқулов, Комил Саидов, Дилшод Васиев, Хуршед Махмудов, Жамшид Исмоилов (Акмал Сабуров, 46)
    Огоҳлантиришлар: Давронжон Эргашев 45+1, Одил Аҳмедов 53, Александр Гейнрих 57, Дилшод Васиев 65, Шавкат Муллажонов 70, Санжар Турсунов 78, Ислом Тўхтахўжаев 82, Сервер Жепаров 84, Вагиз Галиулин 90+2.
    Четлатиш: Эрож Ражабов 86.
    Ҳакамлар: Муҳаммад Заруни, Муҳаммад Абдулла Жассим, Муҳаммад Жассим Ал Меҳайри, Муҳаммад Абдулла Муҳаммад (барчаси БАА).





    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 772 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz