Суббота, 27.04.2024, 23:34
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 5 » Ўзбекистон (U-19) - Ҳиндистон (U-19) 2:1
    07:40
    Ўзбекистон (U-19) - Ҳиндистон (U-19) 2:1

    4 ноябр куни Эроннинг Тахти стадионида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичининг С гуруҳи баҳслари доирасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон терма жамоалари дуч келишди. Кутилганидек, учрашув жуда кескин ва муросасиз тарзда кечди.
    Учрашунинг дастлабки дақиқаларида Ҳиндистон терма жамоаси футболчилари жуда ташаббускор ўйин намойиш қилиб, Аҳмаджон Мусаев шогирдларини шошириб қўйишга муваффақ бўлишди. Ҳакам ҳуштагидан атиги 5 дақиқа ўтган, Асилбек Омонов дарвозаси олдида биринчи хавфли вазият юзага келди. Аммо 9-чи рақамда майдонда ҳаракат қилган Ҳиндистон терма жамоаси аъзоси Сеҳнаж Сингх берган кучли зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

    Орадан 6 дақиқа ўтгач, Ҳиндинстон терма жамоаси футболчилари ўзларининг биринчи бўлимдаги энг ҳавфли ҳужумларини уюштиришга эришишди. 10-чи рақамдаги Сумит Пасси Омонов билан бирга бир вазиятга чиқиб, тўпни дарвозабон устидан ташлаб қўйишга муваффақ бўлди, аммо охирги дамда тўп дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди.

    Ўйин бу тарзда кечишини истамаган Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари аста секинлик билан ташаббусни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишди ва оҳир оқибат улар ўз мақсадларига эришишди.

    Ҳужумга эътибор қарата бошлаган Мусаев шогирдлари бирин-кетин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни ташкил қила бошлашди. Айниқса, Аббос Махсталиевнинг фаоллиги рақиб ҳимоячиларига анча қийинчилик туғдирди.

    Ниҳоят, 33-дақиқада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учрашувдаги ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бурчак тўпидан ерлатиб узатилган пасдан сўнг тўп икки жамоа футболчиларидан ўтиб, Владимир Козак томон келди. Ўз навбатида жамоа сардори тўпни тўхтатиб ўтирмай кучли зарба берди. Дарвозанинг тўққизлигига юборилган ушбу тўпни Рави Кумар қайтара олмади - 1:0. Козакнинг голи, биринчи бўлимда ягоналигича қолди.

    Иккинчи бўлим ўзбекистонлик футболчилар ташаббуси билан бошланди, аммо орадан кўп ўтмай, Ҳиндистон терма жамоаси аъзолари ҳисобни тенглаштира олдилар. Ушбу ишни 8-чи рақам остидаги Прунай Холдер уддалади. Гол киритилган вазиятда у ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилиб, боши билан тўпни дарвозага йўллади.

    Иккала жамоа ҳам майдонда яхши ҳаракат қилишларига қарамай, ғалаба оҳир оқибат Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига насиб қилди. Учрашувнинг 88-дақиқасида Владимир Козак дублга эришиб, жамоага жуда муҳим бўлган ғалабани олиб келди.


    ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ САРАЛАШ БОСҚИЧИ (U-19)
    "С" ГУРУҲИ
    "Тахти" стадиони. Эрон
    ЎЗБЕКИСТОН U19 - ҲИНДИСТОН U19- 2:1
    Бош ҳакам: Али Шабан (Қувайт)
    Голлар: Владимир Козак 33, 88 - Прунай Холдер, 60
    Ўзбекистон: 1.Асилбек Омонов (21.Ғанишер Холмуродов, 56), 2.Тоҳир Шамситдинов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Бобур Йўлдошев, 25. Асилжон Мансуров, 6.Аббосбек Махсталиев, 7.Владимир Козак (с), 10.Жамшид Искандаров (34.Муҳсинжон Убайдуллаев, 55), 16. Абдурасул Абдуғаниев (17.Игорь Сергеев, 30), 15.Жалолиддин Машарипов, 20.Ихтиёр Тошпўлатов.
    Ҳиндистон: 23.Рави Кумар, 3.Сону, 4.Бикрамжит Сингх, 6.Акашдип Сингх, 8.Пронай Холдер, 9.Сехнаж Сингх (7.Прабир Дас, 60), 10.Сумит Пасси, 11. Хали (с) (13.Фела, 78), 12.Брандон Фернандес, 14.Нарайан Дас, 20.Жоничанд.
    Огоҳлантиришлар: Бобур Йўлдошев (16) - Брандон Фернандес (8),
    Четлатиш: Брандон Фернандес (75, иккинчи сариқ карточка)
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 601 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz