Понедельник, 29.04.2024, 14:22
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 22 » ЖАҲОНГИР УСМОНОВ: “ОСИЁ ФУТЗАЛИ ОСИЁЛИКЛАР БИЛАН РИВОЖЛАНИШИ КЕРАК!”
    14:33
    ЖАҲОНГИР УСМОНОВ: “ОСИЁ ФУТЗАЛИ ОСИЁЛИКЛАР БИЛАН РИВОЖЛАНИШИ КЕРАК!”


    Футзал бўйича клублар ўртасидаги 2012 йилги Осиё чемпионатининг финал қисми Қувайтда ўтказилади. Мазкур турнирнинг саралаш босқичига мезбонлик эса, Ўзбекистонга берилди. Бу ҳақда ОФК футзал қўмитасининг фаол аъзоси, Ўзбекистон мини-футбол уюшмасининг вице-президенти Жаҳонгир Усмонов ЎФФ матбуот хизматига маълум қилди.
    "Ғарбий минтақанинг саралаш ўйинлари Ўзбекистонда бўлиб ўтиб, унда 7 та мамлакат клуби ўзаро беллашади. Улардан 2 таси Қувайтда ўтказиладиган қитъа чемпионатига йўлланмани қўлга киритади”, - дейди қўмита мажлисида иштирок этган Жаҳонгир Усмонов.
    Турнирда жами 12 та жамоа иштирок этади. 4 та минтақадаги 4 гуруҳдан 2 тадан жамоа финалга йўл олади. Ана шу 8 жамоага турнир мезбони Қувайт ҳам қўшилади. Бундан ташқари, Қатарда бўлиб ўтган 2011 йилги турнирда медалларни қўлга киритган 3 мамлакат – Япония, Эрон ва Ливан ҳам автоматик равишда мазкур турнир йўлланмасини қўлга киритган.
    Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон мини-футбол уюшмаси вице-президенти Жаҳонгир Усмонов 21 ноябр куни Осиё Футбол Конфедерациясининг футзал қўмитаси аъзоси сифатида унинг йил якунларига бағишланган мажлисига таклиф қилинган.
    Мазкур қўмита, 21 ноябр куни футзал қўмитаси 2012 йилда ўтказиладиган футзал бўйича Осиё чемпионати регламенти ва мусобақанинг ўтказилиш тартибини тасдиқлади. Эслатиб ўтамиз, мазкур турнир 2012 йилда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади.
    Мажлисда қўмита аъзолари қитъада футзални янада ривожлантириш бўйича кун тартибидаги масаларни бирма-бир кўриб чиқишар экан, 2011 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2012 йилдаги чора-тадбирлар тўғрисида муҳокама уюштиришди.
    Кун тартибидан ўрин эгаллаган масалалар орасида Жаҳонгир Усмоновнинг қитъада футзални янада ривожлантириш бўйича билдирган таклиф ва мулоҳазалари ҳам алоҳида мавзу сифатида кўриб чиқилди.
    Усмонов футзал бўйича Осиё терма жамоаларида натурализация қилинган ўйинчилар сонини кескин камайтириш, кейинчалик эса бу усулдан воз кечиш ғоясини илгари сурди.
    "Осиё футзал терма жамоаларида натурализация қилинган бошқа қитъа вакилларини рўйхатга олмаслик учун зарур механизмни ишлаб чиқиш керак”, - дейди Усмонов.
    "Осиёлик бўлмаган футзалчилардан воз кечишимиз керак. Чунки, бир мамлакат терма жамоасида энг аввало ана шу юрт фуқароси ўйнашга ҳақли. Бошқа қитъа вакилларини терма жамоаларга олиб келиш футзалнинг кейинги тараққиётига путур етказади деб ҳисоблайман”, - дейди Ўзбекистон мини-футбол Уюшмасининг вице-президенти.
    Дарҳақиқат, сўнгги йилларда нафақат катта футболда, балки футзалда ҳам жанубий америкалик, европалик футзалчиларнинг натурализация қилиниш ҳоллари тез-тез кузатилмоқда. Бу эса, қитъа миқёсидаги мусобақалардаги осиёликларнинг иштирокини чекламай қолмайди. Шу сабабли ҳам Усмоновнинг бу таклифини қўмита аъзолари маъқуллашди ва бу борада янги чора-тадбирлар ишлаб чиқишга келишиб олишди.
    "Бошқа юртдан олиб келиниб, "ўзлаштирилган” бу футзалчилар балки, бирор бир вақт давомида қайсидир жамоага ёрдам бериши мумкиндир, аммо биз бу масалага кенгроқ назар солишимиз керак. Узоқни кўришимиз керак. Биз Осиёда футзални ривожлантирмоқчимиз. Модомики, шундай экан, нима учун Осиёдаги мусобақаларни осиёликларга бермаймиз?!”, - дейди Жаҳонгир Усмонов.
    Бу таклифни қўмита аъзолари алоҳида кўриб чиқишга ва уни қўллаб-қувватлашга келишиб олишди.
    Қўмита мажлисида, шунингдек, ОФКга аъзо бўлган мамлакатларда футзални янада ривожлантириш, қитъада футзал бўйича мусобақалар савиясини янада ошириш ва шу жабҳада хизмат қиладиган мураббийлар ҳамда ҳакамларни тайёрлаш каби масалалар муҳокама қилинди.
    Ўзбекистон делегацияси билан Малайзияда бўлиб ўтаётган ОФК қўмиталар мажлисига сафар қилган Жаҳонгир Усмонов 22 ноябр куни Тошкентга қайтиб келади.
    САНЖАР РИЗАЕВ
    КУАЛА-ЛУМПУР, МАЛАЙЗИЯ
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 548 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz