Понедельник, 29.04.2024, 18:54
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 26 » Жепаровнинг соврини Тошкентда, ўзи эса ...
    12:01
    Жепаровнинг соврини Тошкентда, ўзи эса ...




    2008 йилги натижасини яна бир бор қайд этган Сервер Жепаров Саудия Арабистонида 25 ноябрь куни тур учрашуви бўлиб ўтиши муносабати билан Тошкентга кела олмади. Кеча Жепаровнинг жамоаси ўз майдонида "Хажр" жамоасига қарши тушиб, 6-1 ҳисобида ғалаба қозонди.

    Сайтимиз орқали ОФКдаги тақдирлаш маросимида Сервер Жепаровга унинг Ўзбекистондан ташқаридаги фаолиятига ўзининг муносиб улушини қўшган, дўсти Ойбек Касимовни ҳам иштирок этганлиги ҳақида хабар берган эдик. Бугун Ойбек Касимов Жепаровнинг рафиқаси билан Тошкентга учиб келди.

    "Жепаровнинг ўзи Тошкентга келишни жуда ҳам истаган эди. Бу шахсий совринни қўлга киритишда жамоадошларининг ҳам ҳиссаси катта эди. Буни у айнан улар билан баҳам кўрмоқчи эди. Қолаверса, ишқибозлар ҳам уни кутишаётганлигини билар эди. Ўзи кела олмаган бўлсада, ОФК тақдим этган сувенирни биз орқали бериб юборди" - дейди Ойбек Касимов.

    - Жепаров яна бир бор "Осиёнинг энг яхши футболчиси" бўлишини билганмиди?
    - Аввало, ҳар бир инсон бирон бир танлов олдидан биринчи бўлиш ҳақида ўйлайди. Унинг рақобатчиларида ҳам ғолибликни қўлга киритиш учун яхши имконият бўлганди. Лекин Европа ва жаҳонда бўлгани каби, 4 йилда бир маротаба ўтказилинадиган катта мусобақалардан сўнг, энг яхшилар ана шу чемпионатда ёрқин ўйин кўрсатган футболчилар бўлар эди. Жепаров Осиё чемпионатида ажойиб ўйин намойиш этди. 3 маротаба учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Шунчаки чемпионат йил бошида бўлганлиги учун бу ўйинлар бироз унутилган эди. Аслида очколар тизимига кўра, Жепаров энг яқин таъқибчиларидан анча илгарилаб кетган экан.




    манба : championat.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 593 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz