Вторник, 30.04.2024, 19:13
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 02



    Индонезия ва Хитойнинг биттадан плей-оффда ўйнаши керак бўлган жамоалари ОЧЛда қатнашмайдиган бўлишди.

    "Персипура" Чемпионлар лигасига Индонезия норасмий лигасида ўйнашни ихтиёр этгани боис қўйилмайдиган бўлди. Чунки ушбу жамоа энди мамлакатдаги норасмий лигада қатнашишни хоҳлаганини баён қилган. Хитойнинг "Лиаонинг" клуби эса плей-оффдан муваффақиятли ўта олмаса, ОФК Кубогида ўйнамаслиги ҳақида билдирган. Табиийки, регламентга бўйсунмайдиган жамоа Чемпионлар лигасига қўйилмайди. Шундай қилиб, шарқ минтақасида икки жамоа плей-оффда қатнашмайдиган бўлди. Натижада энди қолган уч жамоадан бири тўғридан-тўғри гуруҳ баҳсларига йўл олади. Қолган икки жамоа ўртасида бир учрашув ўтказилиб, унинг ғолиб ОЧЛга, мағлуб эса ОФК Кубогида қатнашади.


    манба : championat.uz
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 507 | Добавил: 11x11 | Дата: 02.12.2011 | Комментарии (0)



    ЎФФ терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 17 январь куни сафарда Қувайт терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

    Шу орқали Вадим Абрамов шогирдлари Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасидаги Япония билан бўладиган ўйинга тайёргарликни бошлайдилар. Шундан сўнг, февраль ойида, Японияга сафар олдидан яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. 24 февраль куни Бангкокда Таиланд терма жамоаси билан бўладиган баҳс сўнгги тайёргарлик босқичи вазифасини ўтайди. Шундан кейин Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси ўша ернинг ўзидан тўғри Японияга йўл олади.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 494 | Добавил: 11x11 | Дата: 02.12.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 14-28 январь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.

    Маълумки, февраль ойида олимпиячиларни Лондон олимпиадаси-2012 саралаш босқичи доирасида икки жиддий синов кутиб турибди. Вадим Абрамов шогирдлари аввалига (5 февраль) Австралияни Тошкентда қабул қилишса, сўнгра (22 февраль) Дохада Ироқ меҳмони бўлишади.

    Ана шу ўйинларга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида жамоа 5 январь куни Тошкентда тўпланиши режалаштирилган. Шундан кейин юқорида таъкидланганидек, 14 январда Дубайга йўл олишади.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 483 | Добавил: 11x11 | Дата: 02.12.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz