Вторник, 30.04.2024, 17:28
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 20

    Санкт Петербургнинг "Зенит ва Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Игорь Денисов "Спорт Экспресс” томонидан ўтказилиб келинаётган "Юлдуз” соврининиг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси бўлди.

    Умуман олганда, якунига етган ойда лауреат бўлиш учун бир қатор ўйинчилар даъвогарлик қилишди. "Зенит” дарвозабони Вячеслав Малафеевни етти мамлакат вакиллари биринчи ўринга лойиқ кўришларига қарамай, Россия терма жамоаси посбони иккинчи ўрин билан чекланди. Қизиқ томони шундаки, Денисов атиги икки марта биринчи поғонада қайд этилган. ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 436 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.12.2011 | Комментарии (0)

     

    Европада трансфер бозори бошланишига ҳам тобора кам вақт қолмоқда. Одатда бундай пайтларда турли миш-мишлар кўпайиб кетади. Аниқроғи, турли нашрларда ҳар хил хабарлар тарқалади. Қизиғи шундаки, ушбу маълумотларнинг айримлари якунда ўз тасдиғи топади. Бугунги мақоламизда сўнгги кунларда бутун омманинг эътиборини тортган хабарлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

     

    Ким ҳақ? "Марка”ми ёки Гвардиола?

    ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 605 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.12.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайтининг хабарига кўра, 23 декабрь куни Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида йил якунларига бағишланган ҳисобот-конференцияси бўлиб ўтади. Тадбир соат 10:00да бошланади.

    Унда футбол мутахассислари билан бир қатор журналистлар ҳам иштирок этадилар. Конференцияда ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов йил давомида қилинган ишлар юзасидан футбол жамоатчилигига ҳисобот беради. Шу билан бирга журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Федерация раҳбарига мурожаат қилишлари ҳам мумкин бўлади.

    Таъкидлаш лозимки, тадбирнинг якуний қисмида "Йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи” номинацияси ғолиблари номи ҳам эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, бу йилги сўровномада 100 нафардан ортиқ журналист қатнашди. Овоз бериш жараёнининг якунларига кўра, футболчилардан - Александр Гейнрих, Одил Аҳмедов ва Сервер Жепаров, мураббийлардан – Алексей Евстафеев, Вадим Абрамов ва Анатолий Демьяненко юқори учликдан ўрин эгаллади.

    Манба: ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 450 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.12.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон Футбол Федерацияси ФИФА Ижроия қўмитасининг 2012 йилги 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини олиб қўйиши борасидаги қарорини тўғри қабул қилади ва ҳурмат билан муносабат билдиради.

    "Биз душанба куни ФИФА бош котиби Жером Валькенинг ФИФА Ижроия қўмитасининг қарори ҳақидаги расмий мактубини олдик. Унда бутун Ўзбекистон учун кутилмаган бу қарор 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ташкил этиладиган бўлса, унинг ФИФА стандартлари асосида ўтказилишига эришиб бўлмаслиги билан изоҳланган. Мактубда бундан бошқа изоҳ ёки сабаб кўрсатилмаган”, - дейди ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев.

    Ҳозиргача қилинган ишлар юзасидан навбатдаги ҳисоботни топшириш учун ЎФФ биринчи вице-президенти ва бош котиби Сардор Рахматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон Футбол Федерациясининг делегацияси 12-15 декабрь кунлари Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб қайтган эди.

    "Ҳисоботни қабул қилишди. Саволларга жавоб олинди. Турнир ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 585 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.12.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайтининг хабарига кўра, Халқаро Футбол Федерациялари Уюшмаси – ФИФА ташкилоти Ўзбекистон Футбол Федерациясига расмий мактуб йўллаган. Унга кўра, Ўзбекистондан 2012 йилги 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларини ўтказиш ҳуқуқи қайтариб олинди.

    ФИФА шу билан бирга мусобақани ташкил этиш жараёнида ва шунинг доирасида мазкур ташкилот томонидан қўйилган талабларни бажарганлиги учун Ўзбекистон Футбол Федерациясига миннатдорчилик изҳор қилди.

    "ФИФА бир йил аввал Ўзбекистон Футбол Федерацияси 2012 йилги 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини Вьетнамнинг ўрнига мезбон мамлакат сифатида ўтказишга розилик билдиргани ва бу борада амалга оширган ишлари учун ўз миннатдорчилигини изҳор қилади”, - деб бошланади ФИФА Бош котиби Жером Вальке имзолаган расмий мактуб.

    "Афсуски, кўрсатилган куч-ғайрат, қилинган барча ишларга қарамай, ушбу мусобақа сизнинг мамлакатингизда ташкил қилинадиган бўлса, биз ун ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 611 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.12.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz