Вторник, 30.04.2024, 22:31
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 15


    Бир неча дақиқалар олдин клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи ярим финал учрашуви якунланди.

    Унда Европа чемпионлар Лигаси ғолиби "Барселона” бу йил Осиёда тенгсиз бўлган Қатарнинг "Ал Садд” клуби билан беллашди. Ўйин Хосеп Гвардиола шогирдларининг 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабалар билан якунланди.

    Энди "Барселона” 18 декабрь куни "Сантос” билан финал ўйинида майдонга тушади. "Ал Садд” эса шу куни жаҳон чемпионатининг 3-ўрин соҳиби ким эканлигини аниқлаш мақсадида "Кашива Рейсол” билан баҳслашади.

    Клублар Ўртасидаги ЖЧ, 1/2 финал.

    АЛ САДД (Қатар) – БАРСЕЛОНА (Испания) – 0:4 (0:2)
    Голлар: 0:1 – Адриано (25), 0:2 – Адриано (43), 0:3 – С. Кейта (63), 0:4 – Максвелл (82).

    АЛ САДД: Муҳаммед Сақр, Абдулмажид, Касола, Ли Чжон Су, Кони, Кейта (Хасан Холид, 85), Ризиқ, Ал Блуши (Аль Язиди, 63), Бельхадж, Ньянг (Али, 77), Халфан Иброҳим.

    БАРСЕЛОНА: Вальдес, Абидаль (Максвелл, 66), Маскерано, Пуйоль, Адриано, Алькантара, Иньеста, С. Ке ... Читать дальше »
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 527 | Добавил: 11x11 | Дата: 15.12.2011 | Комментарии (0)


    Одатда бир иборани кўп ишлатамиз. Пулинг кўп бўлса – чангалда шўрва. Бироқ ҳар доим ҳам пул муаммоларимизнинг барчасини ҳал этиб беролмайди. Дунёда пулдан - да муҳимроқ нарсалар бор. Айниқса, "миллионлар ўйини” деб таъриф берилган футболда – пул билан ҳам кўп нарса эришиб бўлмаслиги мумкин. Бугунги мақоламизда Европанинг энг бой клублари ва хўжайинларни "йиғлатиб” келаётган нарса ҳақида гаплашамиз.

     

    Миллиардернинг қайғулари

    ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 607 | Добавил: 11x11 | Дата: 15.12.2011 | Комментарии (0)

    14 декабрь куни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг дастлабки ярим финали бўлиб ўтди. Япония чемпиони "Кашива Рейсол” клуби Либертадорес кубоги соҳиби ҳисобланган Бразилиянинг "Сантос” клубига қарши майдонга тушди.

    Ўйиннинг 19-дақиқасида "Сантос” вакили Неймар жарима майдони ташқарисидан чап оёқ билан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди – 0:1. 24-дақиқада Боргес жарима майдони ташқарисидан ўнг оёқ билан Сугено қўриқлаётган дарвозанинг юқори тўққизлигини аниқ нишонга ола билди – 0:2. Биринчи бўлимда мана шу ҳисоб сақланиб қолди.

    Иккинчи бўлимнинг 9-дақиқсида бурчакдан ошириб берилган тўпни Сакаи боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 1:2. 63-дақиқада "Сантос” вакили Данило ўзига нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг ўзи жарима тўпидан сўнг дарвозани аниқ нишонга олди – 1:3. Бу ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармай қолди ва кутилгандек "Сантос” мусобақанинг финалига чиқди. "Кашива Рейсол” эса якшанба куни учинчи ўрин учун ўйинда қатнашади.

    Эртага мусобақанинг ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 494 | Добавил: 11x11 | Дата: 15.12.2011 | Комментарии (0)


    5 декабрь куни РФИда навбатдаги мажлис бўлиб ўтди. Унда бир қатор янги қонунлар қабул қилинди. Ҳозир уларнинг бирма-бир муҳокама қилиб ўтамиз.

     

    Легионерлар ҳақида

    Ҳеч кимга сир эмаски, анча вақтдан буён Россия премьер лигасидаги легионерлар  борасида катта ўзгаришлар бўлиши ҳақида миш-мишлар тарқалганди.< ... Читать дальше »

    Категория: Россия | Просмотров: 529 | Добавил: 11x11 | Дата: 15.12.2011 | Комментарии (0)


    Euro-Football.Ru сайти  ўз анъанасини давом эттирган ҳолда  ўтган ҳафтадаги "энг қизиқарли иборалар” тўпламини мухлислар ҳукмига ҳавола этди. Бу гал рукн "меҳмонлари” Хавьер Пасторе, Ольга Смородская, Олег Блохин каби футбол оламининг машҳур кишилари бўлишди.

     

    Пасторенинг аламлари

    ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 557 | Добавил: 11x11 | Дата: 15.12.2011 | Комментарии (0)


    Якунига етган мавсум тассуротлар билан ўртоқлашишни давом эттирамиз. Маълумки, жорий мавсумда чемпионатимизда 15 мамлакатдан келган 50 нафардан ортиқ легионер ўйинчи тўп сурди. Бугунги мақоламизда ХХ чемпионатимизда дебют мавсумини ўтказган хорижлик футболчилар хусусида сўз боради.

     

    Ишончни оқлаганлар

    Милош Трифунович ("Бунёдкор”)

    ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 494 | Добавил: 11x11 | Дата: 15.12.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz