Вторник, 30.04.2024, 23:22
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 30



    Хабарингиз бор, "Нефтчи” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни 5 декабрь куни бошлаганди. Кеча жамоа сўнгги машғулотларни олиб борди ва янги йил муносабати билан қисқа муддатли танаффусга чиқди. Жамоа 2 январь санасида Қиргулида жойлашган қароргоҳида йиғилади ва янги мавсумга тайёргарликни иккинчи босқичига ўтади.


    манба : fcneftchi.uz

    Категория: Олий лига | Просмотров: 528 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.12.2011 | Комментарии (0)



    "Пахтакор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, жамоа футбол мактаби тарбияланувчиси саналган Шаҳбоз Эркинов фаолиятини яна қадрдон жамоаси сафида давом эттирадиган бўлди.

    Фаолиятини айнан "шерлар" таркибида бошлаган кейинчалик "Сўғдиёна", "Шўртан" ва Эрон чемпионатида тўп тепганди. Охирги мавсумни Ғузорда ўтказган Шаҳбоз мавсум якунлангач, жамоамиз машғулотларига келиб қўшилди. Унинг айни пайтдаги ҳолати клуб мураббийлар штабини қониқтиргани боис Эркинов билан шартнома имзолашга қарор қилинди. Шу тариқа ушбу ҳужумчи яна "Пахтакор"га қайтди.

    Манба: www.pakhtakor.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 474 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.12.2011 | Комментарии (0)


     

    "Анжи" клубининг 2011 йилдаги энг яхши футболчиси, ҳамюртимиз Одил Аҳмедов мухлисларга миннатдорчилик изҳор этди ҳамда келаси мавсумда голлар уришга ҳам ваъда берди.

    "Менга овоз берган барча футбол мухлисларига, мурраббийлар, клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдирмоқчиман.

    Бу йил дарҳақиқат мен учун ажойиб келди. Нафақат майдонда, балки оиламда ҳам: мен фарзандлик бўлдим.

    Афсуски, гол урай деганимда тўп дарвозадан жой олавермади. Ҳеч қиси йўқ, умид қиламанки, келаси йили ўзимнинг тўпурарлик хислатларимни ҳам ишга соламан", - дейди "Анжи" клуби расмий сайти Аҳмедов сўзларидан парча келтириб.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 487 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.12.2011 | Комментарии (0)


     

    Максим Шацких Украина чемпионатлари тарихида "гол+пас" статистикаси бўйича биринчи ўринда кетмоқда ва яқин орада уни ҳеч ким бу ўриндан четга суриб қўя олмаса керак. Иккинчи ўринда бораётган Андрей Воробей ҳозирги кунда унчалик яхши формада эмас ва у орадаги 29 очколик фарқни йўққа чиқара олиши даргумон.

    33 ёшли футболчи ушбу мавсумда кам гол урмоқда. Аммо бу камчиликни у баҳорга келиб бартараф этмоқчи.

    - Сўнгги йилларга келиб, самарадорлик кўрсаткичингиз анча пасайди. Бу ўзингиз тўп сурадиган позицияни ўзгартирганингиз билан боғлиқми?
    - Ундай демаган бўлардим. Ўтган йили ҳам қанотда ўйнаганди, лекин голлар ургандим. Фақат ҳозир ўйин услубимиз ўзгарган. Шунингдек, мени омадсизлик тақиб қилаётганини ҳам айтиб ўтмасам бўлмайди. Лекин асосийси - вазиятларни юзага келтиряпмиз ва умид қиламан, баҳорда яна гол уришни бошлайман.

    - Ҳисобингизда Украина чемпионатлари доиасида 60та голли пас бор. Голга ассистентлик қилган дамларингиз худди гол урганингиздек ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 505 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.12.2011 | Комментарии (0)



    РФИ Палатасининг йиғилишида «Томь» ва «Волга» клублари ўз футболчиларидан қарзларини узмагунларига қадар янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиши тақиқаланди.

    Йиғилишда «Томь» ярим ҳимояқилар Ян Тигорев ва Сергей Скобляковлар билан 2012 йилнинг 20 январига қадар қарзларини узиши кераклиги белгилаб қўйилди.

    «Волга» эса 2012 йилнинг 20 январигача Роман Монарев олдидаги қарзларини узиши керак. Бундан ташқари, Санжар Турсунов тўп сураётган клуб 100 минг рубл жаримага тортилди, деб хабар қилади РФИ расмий сайти.

    Манба: www.sports.ru
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 471 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.12.2011 | Комментарии (0)




    2011 йилда оммавий футбол мусобақаларида 180 дан ортиқ ҳаваскор жамоалар қатнашди. Яъни 15 мингдан зиёд профессионал бўлмаган футболчи дегани футбол ўйнади деганидир, деб хабар бермоқда ЎФФ расмий твиттери.

    Тошкентдаги "Бунёдкор” стадиони 2012 йилда қуриб битказилади. Айни пайтда қурилиш ишларида 2 мингдан зиёд қурувчи меҳнат қилаяпти. Фарғона вилоятида 2012 йилда янги стадион қурилиши ишлари давом эттирилади ва у 2013 йилда фойдаланишга топширилади.

    Ўзбекистонда 2011-2013 йилларда янги стадионлар қуриш, айримларини реконструкция қилиш учун 250 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланади.


    манба : ЎФФ расмий твиттери

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 682 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.12.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz