Вторник, 30.04.2024, 20:21
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 22


    Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти аввал хабар бериб ўтганидек, Туркияда режалаштирилаётган ўқув-машғулот йиғинлари доирасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1 март куни Белорусь олимпия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши керак эди. Аммо куни кеча маълум бўлишича, ушбу ўйин бекор қилинди.

    Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов бунинг сабабини қуйидагича изоҳлади:

    "Гап шундаки, биз белорусияликларга ўйинни 1-да эмас, 3 март куни ўтказишни таклиф қилгандик, лекин бу нарса уларни қониқтирмади. Ўз навбатида бу санадаги режаларимизда ҳам ўзгариш рўй берди. Нима бўлганда ҳам ҳафагарчиликка ўрин йўқ деб ўйлайман. Туркиядаги йиғин давомида бошқа муносиб рақиблрни топиш мумкин бўлади”, - деди у.

    Эслатиб ўтамиз, Олимпиада-2012 доирасидаги Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўйини 5 февраль куни уйда Австралига қарши бўлади.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 596 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.12.2011 | Комментарии (0)



    Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва "Futbol-MED” тиббиёт маркази томонидан Олий ва биринчи лига, Болалар ўсмирлар спорт мактаблари, Профессионал футбол клублари қошидаги футбол академияларида фаолият юритаётган шифокорлар ва массажчилар учун шифокорлик малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган халқаро курслар бошланди.

    Ушбу курслар давомида УЕФА тиббиёт қўмитаси аъзоси, Украина фанлар-академияси академиги, Украина Футбол Федерацияси тиббиёт қўмитасининг раиси Вячеслав Поповнинг "Спорт тиббиётининг долзарб муаммолари” мавзуидаги маърузаси тингланади.

    Таъкидлаш лозимки, ҳозирда Олий ва биринчи лига, Болалар ўсмирлар спорт мактаблари, Профессионал футбол клублари қошидаги футбол академияларида фаолият юритаётган қарийб 70 нафар шифокор ва массажчилар халқаро малака ошириш курсларида таҳсил олмоқдалар.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 645 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.12.2011 | Комментарии (0)



    Ўтган ҳафта Туркияда келишилган футбол учрашувлари бўйича бундан ярим йил аввал вужудга келган можароли иш бўйича туб бурилиш ясалди: маҳаллий прокурор Меҳмет Берк Истанбулдаги 16-сонли Суд идорасига ўзининг бир неча ойлик меҳнатлари натижаси — 17 томлик текширувлар ҳисоботини, шу жумладан, кимга қанча жазо муддати бериш кераклиги тўғрисидаги таклифларни тақдим этди.

    Аҳамиятлиси, Беркнинг «ижод маҳсули» билан танишиб чиқа бошлаган судьялар прокуратура айбланувчиларга нисбатан кутилганидан ҳам кўпроқ жазо беришни сўраётганининг гувоҳи бўлдилар. Жумладан, прокурорнинг фикрича, мазкур иш бўйича жами 93 нафар киши жазога тортилиши, улардан бири — «Фенербахче» клуби президенти Азиз Йилдирим эса фош қилинган кирдикорлари "мажмуа”си учун 59 йилдан 132 йилгача озодликдан маҳрум этилиши керак экан.

    Эслатиб ўтиш лозим: «Фенербахче» раҳбари ўнта келишилган учрашувни ташкил этиш ҳамда бошқа бир нечта жамоа рақибларини рағбатлантириш (Туркияда қабул қилинган янги қонунга мувоф ... Читать дальше »
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 479 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.12.2011 | Комментарии (0)


     

    Бугун пойтахтимизда жойлашган "Аъло" кафесида Ўзбекистон ҳакамлар ҳайъати ва спорт журналистлари иштирокида дўстона учрашув бўлиб ўтди.

    Тадбирни ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бўлими бошлиғи ўринбосари Бобур Ҳайдаров кириш сўзи билан очди ва сўзни қўмита бошлиғи Ноил Лутфулинга берди. Йиғилишнинг мақсади ҳақида гапираркан, қўмита бошлиғи қуйидагиларни айтиб ўтди:

    "Бугун ҳакамлар ва журналистларни бу ерга тўплашимиздан асосий мақсад, футболнинг ривожи учун ҳисса қўшаётган бу икки соҳа вакилларининг ўзаро муносабатларини шакллантириш, футболдаги юзага келаётган турли баҳслар юзасидан мунозаралар ўтказиш, бу борада, айниқса, телешарҳловчиларнинг вазиятларни тўғри талқин қилишларига эътибор қаратишларига муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳозир эътиборингизга ҳавола қилинадиган видеороликларни диққат билан кузатиб, уларни ўргансангиз ўзингиз учун ҳам фойдали бўлади".

    Шундан сўнг, тадбирни олиб бориш учун сўзни ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаевга берилди.
    ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 569 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.12.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz