Вторник, 30.04.2024, 20:21
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 24



    Якунига етган мавсумда Фарғонанинг "Нефтчи” клубида ўтказган тажрибали дарвозабон Юрий Цой келаси йил бу жамоада ўйнамайди. Сабаби Цойнинг клуб билан тузган шартномаси якунланган ва посбон уни узайтиришни истамаган. Ўтган йили жамоанинг асосий дарвозабони бўлган футболчи бу йил олий лиганинг илк турида майдонга тушди ва қолган ўйинларни захирада ўтказди.

    Энди Юрий Цой ўзига янги жамоа изламоқда.


    манба : championat.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 495 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.12.2011 | Комментарии (1)




    Ҳужумчи Александр Шадриннинг «Локомотив»га ўтиши ёки фаолиятини «Навбаҳор»да давом эттириши ҳақида роса гап-сўзлар бўляпти. Бизга маълум бўлишича, унинг «Машъал» билан яна бир йиллик шартномаси бор экан. Биласиз, ҳужумчи бу мавсумни ижара асосида «Навбаҳор»да ўтказиб, олий лигада атиги тўртта гол урди. Кейинги йил эса у қерда тўп суради, буниси ҳозирча номаълум. Лекин Шадрин «Машъал»га қайтмаса керак, чунки унинг хизматларига Владимир Фомичев эҳтиёж сезмаяпти. Шу боис «Машъал» бу футболчини ё сотиб юборишни, ёки яна ижарага беришни ўйлаяпти. Ҳозирда Сашага «Локомотив»нинг қизиқиш билдираётгани бор гап, бироқ тошкентликлар уни бепул қўлга киритишмоқчи. Бу эса ўз-ўзидан «Машъал»ни қониқтирмаслиги аниқ. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, муборакликлар Александр Шадриннинг трансфер нархини 250 миллион сўм қилиб белгилашган. Марҳамат, кимки шу пулни тўлаб қўйса, Шадринни ўз жамоасида кўриш имконига эга бўлади. Буёғига воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.


    манб ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 496 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.12.2011 | Комментарии (0)



    Куни кеча таркибга литвалик Артурас Фоменкони қўшилганлиги ҳақида маълумот бергандик. Клуб-матбуот хизматидан олган маълумотларимизга кўра, Артурас Фоменко жамоа қароргоҳини тарк этган. Агар "Навбаҳор" таклиф этган шартлар футболчини қаноатлантирса, ўйинчи янги мавсумни "Навбаҳор"да ўтказиши мумкин.

    Таркибга шунингдек, бир нечта ёш ўйинчилар ҳам келиб қўшилган. "Косонсой" ва "Чуст-Пахтакор"ларда тўп сурган Дилшод Назиров шулар жумласидандир. Назиров ҳар йили йиғинларда иштирок этади. Аммо унинг ҳаракатлари мураббийларга манзур бўлмай келмоқда.

    Алишер Маҳмудов ва Отабек Валижоновларга "Пахтакор"дан таклиф тушгани бор гап. Ҳозирча бу масалага аниқлик киритилгани йўқ. Январ ойининг дастлабки кунларида футболчиларнинг кейинги тақдирига ойдинлик киритилади.

    Манба: lochinlar.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 492 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.12.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz