Вторник, 30.04.2024, 20:52
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 29



    Бир йиллик танаффусдан сўнг яна Олий лигага қайтган «Локомотив» клуби аъзолари 30 декабрда мавсумолди тайёргарлик жараёнининг биринчи босқичини якунлаб, қисқа муддатли таътилга чиқишади. Янги йил байрами муносабати билан бериладиган танаффус арафасида темирйўлчилар жамоаси мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Бунёдкор»га қарши иккита назорат-синов учрашувида куч синашди. Даставвал иккала жамоа мураббийлари асосий таркиб футболчиларини майдонга туширишди. Гарчи, «қалдирғочлар»нинг таркиби сезиларли даражада кучли экани яққол кўриниб турган бўлса-да, «Локомотив» футболчилари номдор рақиби билан тенгма-тенг кураш олиб боришди. Аммо, биргина хато туфайли темирйўлчилар ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборишди. Яъни, ҳимоячи ва дарвозабон ўртасидаги англашилмовчилик натижасида «Локо» дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини тажрибали Солиев аниқ бажарди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.


    «Локомотив»: П.Бугало, Ш.Шарипов, Б.Йўлдошев (А.Тўхтабоев), В.Почуев ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 519 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.12.2011 | Комментарии (0)




    Бу йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчси бўлган Одил Аҳмедов кеча Спорт телеканали талқинига кўра мамлакатимизнинг энг яхши спортичиси бўлганди.

    Бугун ҳамюртимиз тўп тепаётган "Анжи” клуби расмий сайтида энг яхши футболчини аниқлаш учун ўтказилган сўров якунланди. Учта босқичда бўлиб ўтган сўровномада Одил 17 очко тўплади ва ўз клубининг 2011 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди! Ундан кейинги ўрини 16 очко билан Юрий Жирков эгаллаган бўлса, учинчи ўрини Муборак Буссуфа 15 очко билан банд этди. Яқин кунларда клуб томонидан Одил Аҳмедовга эсдалик совғаси топширилади.

    Ушбу муносабат билан "Анжи” матубот хизмати футболчидан интервью олишди.

    "Катта раҳмат! Тўғрисини айтсам бу соврин менга тегади деб ўйламагандим, ахир клубда бунга лойиқ бўлган бир нечта футболчилар бор! Менга овоз берган барчага – мухлисларга, мураббийларга ва клуб раҳбариятига раҳмат айтмоқчиман. Бу йил мен учун жуда омадли келди. Нафақат майдонда, балки уни ташқарисида ҳам бу ҳолат ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 557 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.12.2011 | Комментарии (0)


    Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ҳузурида мураббийлар Кенгашининг 2011 йилдаги охирги йиғилиши бўлиб ўтди.

    "Аввало барчангизни кириб келаётган Янги йил билан чин кўнгилдан табриклайман ва 2011 йилда олиб борилган ишлар, ўзаро ҳамкорлик учун Сизларга рахмат айтаман. Ўтиб бораётган йилда олдимизга қўйилган вазифаларни максимал даражада уддаладик деб бемалол айтиш мумкин. Бу ҳолат барча терма жамоаларимизга тегишли. Аммо бу билан чекланиб, асло ҳотиржамликка берилмаслигимиз зарур. Чунки 2012 йилда бизни янада жиддий синовлар ва муҳим ўйинлар кутиб турибди. Шу боис, ушбу биз учун хал қилувчи бўлиши кутилаётган йилдан умидимиз катта”, -дея гап бошлади Асқар Толибжонов.

    "Барча терма жамоалар мураббийларидан Янги йил учун иш режаси дастурини олдик. Шуни айтишим мумкинки, январь ойининг илк кунларида мазкур иш режаларини битта жойга жамлаб, маълумотнома сифатида чоп эттирамиз. Бу ҳар битта мутахассис учун ишлашга жуда қулай ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 482 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.12.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz