Вторник, 30.04.2024, 21:39
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 09


    Миллий терма жамоамизга номзод ҳужумчи Александр Шадринга талабгор клублар кўпайиб кетди. Маълум бўлишича, иқтидорли ҳужумчини бир йўла беш жамоа — «Бунёдкор», «Пахтакор», «Насаф», «Шўртан» ҳамда «Локомотив» клублари ўз таркибига қўшиб олмоқчи. 2011 йилни «Навбаҳор» сафида ўтказган Сашанинг эса боши қотган.

    Сабаби, «Бунёдкор» ва «Пахтакор»да ўйнаш ҳар қандай футболчининг орзуси, аммо «шерлар» «либоси» кўпчиликка «оғирлик» қилади, боз устига, Самвел Бабаяннинг ишончини оқлаш анча мушкул. Шадриннинг ўйин услуби «қалдирғочлар» бош мураббийи Миржалол Қосимовга тўғри келмайди. Чунки Александр тезкор ҳужумчи. «Бунёдкор» тезкор ўйин намойиш қиладиган жамоалар сирасига кирмайди. Ёдингизда бўлса, ўз вақтида Владимир Шишелов ҳам «қалдирғочлар»нинг ўйин услубига тўғри келмагани боис, Тошкентдан кетишга мажбур бўлганди. Яна бир ҳаракатчан футболчи Шавкат Саломов пойтахтликларнинг тактикасига мослашиб бўлди.

    Шадрин клуб вице-президенти Баҳром Давлатов билан келишиб бўлган. Бу ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 519 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.12.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллиги муносабати билан юртбошимиз Ватанимиз тараққиётга муносиб улуш қўшиб келаётган бир қатор мутахассисларни орденлар билан тақдирлади. Улар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам ўрин олди.

    Вадим Карленович президентимиз томонидан "Дўстлик" ордени билан рағбатлантирилди. Ушбу маросим 8 декабрь куни миллий академик театрда бўлиб ўтди.

    "Кичик меҳнатларимизни юқори баҳолаганликлари учун давлатимиз раҳбарига катта раҳмат! Келажакда ҳам халқимизнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламан", - дейди Вадим Абрамов.


    Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг бош мураббийи Алексей Евстафеев давлатимиз раҳбари томонидан "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган устоз" унвонини тантанали тарзда қабул қилиб олди.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 469 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.12.2011 | Комментарии (0)


    Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо шанба куни "Барселона"га қарши ўтказиладиган учрашувдан олдинги матбуот анжуманида иштирок этмасликни маъқул кўрди. Португалиялик мураббийнинг ўрнига унинг ёрдамчиси бўлмиш Айтор Каранка журналистларнинг саволларига жавоб қайтаради.

    Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо бундан аввал ҳам бир неча бор матбуот анжуманларига ёрдамчисини жўнатган эди. Ўтган мавсумда португалиялик мураббий бир неча ҳафта давомида матбуот билан мулоқот қилишдан бош тортиб келди.

    Шунингдек бу йилги Чемпионлар лигасидаги бир неча учрашувларда ҳам дисквалификация туфайли бир нечта матбуот анжуманларида иштирок эта олмаган.

    Манба: www.soccer.ru
    Категория: Испания | Просмотров: 478 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.12.2011 | Комментарии (0)


    De Telegraaf нашрининг маълум қилишича, Голландия терма жамоаси бош мураббийи Берт ван Марвейк мамлакат футбол федерацияси билан ҳамкорликни узайтирди. 59 ёшли мутахассиснинг янги шартномаси 2016 йилга қадар амалда бўлади.

    Ушбу мураббий "қизил лолалар” бошқарувига 2008 йилги Европа чемпионатидан кейин кўлга олганди. Ўшанда Марвайк голландларнинг афсонавий футболчиси Марко ван Бастеннинг ўрнини эгаллаганди.

    Категория: Европа | Просмотров: 471 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.12.2011 | Комментарии (0)


    Испания ОАВ хабар беришича, "Анжи” жамоаси Мадриднинг "Атлетико” клубига Хосе Антонио Рейес бўйича расмий таклиф билан чиққан. Бироқ, унга катта пул таклиф этишларига қарамай, 27 ёшли футболчи Россия кўчиб ўтишга рози бўлмади.

    Tutto Mercato Web  сайти эса «Анжи» клуби Испаниянинг «Севилья» жамоаси ҳужумчиси Фредерик Кануте билан қизиқмоқда, деб хабар тарқатган.

    34 ёшли футболчининг жамоаси билан шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

    ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 470 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.12.2011 | Комментарии (0)

     

    Ўтган ҳафтада футбол қироли Пеле «Сантос» ҳужумчиси Неймарнинг «Барселона» етакчиси Лионель Мессидан анча кучли эканлигини айтиб ўтганди. Унинг бу гаплари Мессининг юртдоши Диего Марадонага сира ёқмади. «Афтидан, Пеле адашиб бошқа дори ичиб олган кўринади. Ёки таблеткани кечаси эмас, эрталаб қабул қилган. Шунга унинг гаплари ғалати бўлиб қолган. Келаси сафар унга тўғри дори ичишни тавсия қиламан. Шунингдек, Пеле шахсий шифокорини алмаштириши лозим. Тан оламан, Неймар яхши футболчи. Аммо Мессининг даражасига етиши учун ҳали кўп уриниши керак. Менимча, у Леога тенглашолмайди»,-деди Марадона.

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 451 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.12.2011 | Комментарии (0)


    Европа Футбол уюшмаси  "Кўҳна қитъа” чемпионати тарихида биринчи марта ўз гуруҳида учинчи ўринни олган терма жамоага ҳам мукофот пули беришга қарор қилди.  Гуруҳларнинг учинчи ўрин соҳибларига бир миллион евродан бонус беришга келишиб олинди. Бу орқали гуруҳлардаги кураш охиргача шиддатли ўтишини таъминлаш мақсад қилинган.

    Умуман олганда, Евро-2012 нинг мукофот жамғармаси 196 млн. еврони ташкил этади. Тўрт йил олдин ўтказилган мусобақада эса 184 млн. евро жамоаларга бўлиб берилганди.

    ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 824 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.12.2011 | Комментарии (0)


    "Ливерпуль" клуби украиналик ярим ҳимоячи Анатолий Тимошукка қизиқиш билдирмоқда.  "Қизиллар” устози Кенни Далглиш "Бавария” шарафини ҳимоя қилаётган ўйинчисини Лукас Лейве ўрнига муносиб деб билмоқда.

    Footylatest.com сайтининг хабар беришича, мюнхенликлар Тимошукни сотиб юборишга тайёр. Фақат бунинг учун тўрт миллион евро тўлашга тўғри келади.

    Қишки трансфер ойнаси очилиши билан "Ливерпуль” Тимошукка расмий таклиф юборади.

    Категория: Европа | Просмотров: 504 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.12.2011 | Комментарии (0)


    Ушбу интервью "Чемпион" газетасининг аввалги сонида чоп этилган.

    Темур Ҳакимов ўзбек футболининг умидли ёшларидан ҳисобланади. Ўзбекистонлик мухлислар бу йигитчага ўзгача назар билан қарайдилар, ундан кўп нарса кутадилар. Аммо охирги вақтларда Темур ҳақида турли гап-сўзлар пайдо бўлмоқда. Бу футболчининг юлдузлик касалига чалингани, турли кечаларда фаол иштирок этиши ҳақидаги хабарларни эшитган ҳар қандай мухлиснинг ҳам хаёлига бошқача фикрлар келиши мумкин. Шу сабабли ҳам, ёш футболчи билан суҳбатлашиб, бундай гап-сўзларнинг боисини аниқлашга ҳаракат қилдик. Темур Ҳакимов ҳеч қандай эътирозсиз суҳбатга рози бўлди. Саволларга самимий оҳангда жавоб қайтарди. Ҳеч қайси саволга жавоб беришдан бўйин товламади. Юлдузлик касалига келадиган бўлсак... Бу борада интервьюни ўқигач, ўзингиз хулоса чиқарарсиз.

    — Темур, ҳозирда нималар билан бандсиз? Ишларингиз қандай?
    — Ишларим яхши. Олимпия захиралари коллежидаги таҳсилимни давом эттирмоқдаман. Мавсум якунлангандан сўнг, бор ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 578 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.12.2011 | Комментарии (0)



    Бугун, 9 декабрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов билан матбуот анжумани ўтказилди. Бу анжуманда Терма жамоалар маркази бошлиғи Асқар Толибжонов ҳам иштирок этиши кутилганди. Аммо Толибжонов қатнашмади ва журналистларнинг саволларига фақат Вадим Карленович жавоб қайтарди.

    - Вадим Карленович, ўтган йилнинг шу пайтида сиз терма жамоани Осиё кубогига тайёрлаш билан банд эдингиз. Ўтган бир йил давомида шахс ва мураббий сифатида қанчалик ўзгардингиз?
    - Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари билан ўз гуруҳларимизда йилни биринчи ўринда якунладик. Олдимизга қўйилган вазифалар сари одимлаяпмиз. Эришилган натижалар билан чекланиб қолмасдан, ишлашда давом этсак, ўз мақсадимизга албатта эришамиз. Бир йил давомида инсон сифатида қанчалик ўзгарганимни мен ўзим айта омлайман. Буниси кўпроқ сизларга маълум. Назаримда, аввал қандай бўлсам, ҳозир ҳам шундайлигимча қолганман. Мураббий сифатида эса ҳар куни янги нарсаларни ўрганиб боряпман. Ўргани ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 594 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.12.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz