Вторник, 30.04.2024, 17:30
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 31

    Фарғона болалар ва ўсмирлар футбол мактаби қошидаги сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтган  "С” лицензияси учун курслари якунига етди. Вилоятнинг 20 нафар мураббийлари 16-29 декабрь кунлари ўз малакаларини оширишга мувафақ бўлишди. Ўқув курсларини Осиё футбол Конфедерациясининг инструктори Зоиржон Ҳасанов олиб борди.

    Мураббийларнинг назарий билимлари Фарғона шаҳридаги Ҳуқуқшунослик коллежининг мажлислар залида бўлиб ўтди.

    Манба: «Футбол инфо» газетаси

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 515 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.12.2011 | Комментарии (0)


    Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хосе Пекерман Колумбия терма жамоасини бошқариши мумкин. 62 ёшли мутахассиснинг охирги марта Мексиканинг "Тигрес” клубида фаолият юритганди.

    Жанубий америкалик ОАВ ходимларининг тарқатган хабарларига қараганда, колумбиялик мураббий билан музокаларга киришган. Пекерман якуний қарорини кейинги ҳафтада маълум қилади.

    Бундан бир ой олдин Колумбия терма жамоаси устози Леонель Альварес истеъфога чиқарилганди. Ушбу мутахассис колумбияликлар бошқарувида учта ўйин ўтказди, холос.

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 555 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.12.2011 | Комментарии (0)


    Бразилия ОАВларида тарқалган хабарларга кўра, "Фламенгу” Вангер Лав борасида ЦСКАга яна бир бор мурожаат қилган.

    Айтишларича, бразилияликлар ҳужумчи учун 14,4 миллион реал (6 млн. евро) беришни режалаштиришган.

    Армиячилар президенти ҳам агар футболчининг ўзи тушган таклифга рози бўлса, унининг трансферини сотиб юборишга тайёр эканлигини айтган.

    "Фламенгу” раҳбарияти москваликлар ижобий жавоб беришларидан умидвор эканликларини яширишм ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 550 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.12.2011 | Комментарии (0)



    Янги 2012 йил кириб келишига ҳам саноқли соатлар қолди. 2011 йилда ўзбек футболида анчагина муҳим ва унитилмас ғалабалар содир бўлди. Биз мана шу йилнинг ҳар бир ойида бўлиб ўтган воқеиликларни эслаб ўтамиз.

    Январь 
    Ушбу ойнинг 7 январь кунидан Осиё кубоги 2011 мусобқаси бошланди. Барчанинг ёдида бўлса керак миллий терма жамоамиз қитъа кубогида ўзбек футболи тарихида илк марта ярим финалга чиқишга эришди. Ярим финалда Австралияга, 3-ўрин учун баҳсда Жанубий Кореяга мағлуб бўлишганига қарамай Вадим Абрамов шогирдлари мухлислар олқишига сазовор бўлишди.

      Йилнинг илк ойида "Бунёдкор” клуби деярли иккинчи таркиб билан Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲ кубогида иштирок этди. Миржалол Қосимов шогирдлари гуруҳда 1 та дуранг ва икки мағлубиятни қайд этиб мусобқани эрта тарк этганди. 

    Февраль

    Бу ойда Осиё кубогида яхши ҳаракат қилган терма жамоамиз бир нечта аъзолари чет эл клубларига кўчиб ўтишди. Одил Аҳмедов "Анжи”г ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 636 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.12.2011 | Комментарии (0)



    Euro-football.ru сайти "2011 йилнинг энг яхши ҳаками" мазмунида сўровнома ўтказди. Қувонарли томони, ҳамюртимиз Равшан Эрматов барчадан кўп овоз тўплаб, биринчи ўринни қўлга киритди.

    Сайт ходимлари сўровномага 10 нафар ҳакамнинг исм-шарифини киритишди. Сўровномада эса 2405 нафар мухлис ўз овозлари билан иштирок этган бўлса, улардан 869 нафари Эрматовга овоз берган. Бу умумий овозларнинг 36,16 фоизини ташкил қилди.

    Англиялик Ховард Уэбб эса ўзбек ҳакамидан 31та овоз кам тўплади (34,87%). Учинчи ўринни 190та овоз билан бельгиялик Франк де Блеекере эгаллади. Германиялик Вольфганг Штарк ва Японияда бўлиб ўтган клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этган италиялик Никола Риццоли 150 ва 149тадан овоз тўплашди.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 495 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.12.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон футзал терма жамоаси январь ойида Боку шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада иштирок этади. Турнир 14-17 январь кунлари бўлиб ўтади ва унда вакилларимиздан ташқари Украина, Туркия ва Озарбойжон терма жамоалари иштирок этишади. Мазкур 3та терма учун ушбу мусобақа Европа чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Хосе Мария Мендез шогирдлари учун ҳам бу турнир БААда ўтадиган ва ЖЧ йўлланмасини берадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик босқичидан бири бўлади.

    Хабарингиз бор, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Озарбойжонга жўнаб кетиш олдидан 10 январь куни Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон футбол терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўйин "Ўзбекистон" спорт мажмуасида соат 17:00да бошланади.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 477 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.12.2011 | Комментарии (0)


    "Анжи"нинг мураббийларидан бири Андрей Гордеев ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг "Анжи"нинг 2011 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилгани ҳақида тўхталиб ўтар экан, термамиз ярим ҳимоячисининг жангчиларга хос ҳусусиятларини гапириб ўтди. Сентябрдан бери клубда вақтинча бош мураббийлик вазифасини бажариб келган мутахассис футболчининг маҳорати янада ўсиб бориши ҳақида гапириб ўтди.

    "Мен Одилни жуда ёқтираман. Майдондан ташқарида мутлақо хотиржам бўлган ўйинчи майдонда жангчига, меҳнаткашга айланади. Ва унинг энди 24 ёшга тўлганини унутмаслик керак, бу эса унинг ўйини янада ўсишини англатади", - деб "Анжи" расмий сайти Гордеевнинг сўзларидан парча келтиради.

    Манба: www.soccer.ru
    Категория: Россия | Просмотров: 492 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.12.2011 | Комментарии (0)



    "Анжи"нинг мураббийларидан бири Андрей Гордеев ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг "Анжи"нинг 2011 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилгани ҳақида тўхталиб ўтар экан, термамиз ярим ҳимоячисининг жангчиларга хос ҳусусиятларини гапириб ўтди. Сентябрдан бери клубда вақтинча бош мураббийлик вазифасини бажариб келган мутахассис футболчининг маҳорати янада ўсиб бориши ҳақида гапириб ўтди.

    "Мен Одилни жуда ёқтираман. Майдондан ташқарида мутлақо хотиржам бўлган ўйинчи майдонда жангчига, меҳнаткашга айланади. Ва унинг энди 24 ёшга тўлганини унутмаслик керак, бу эса унинг ўйини янада ўсишини англатади", - деб "Анжи" расмий сайти Гордеевнинг сўзларидан парча келтиради.

    Манба: www.soccer.ru
    Категория: Россия | Просмотров: 719 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.12.2011 | Комментарии (0)



    Карло Анчелотти "Пари Сен-Жермен" клуби бош мураббийи сифатида расман таништирилди, деб хабар бермоқда клуб расмий сайти. Италиялик мутахассис катта ҳажмдаги ишни бажариб ПСЖни Европанинг грандларидан бирига айлантиришга уринишини айтиб ўтди. Анчелотти йилига 6 миллион евро маош олади.
    Категория: Европа | Просмотров: 509 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.12.2011 | Комментарии (0)



    Янги йил арафасида "Бунёдкор” бош мураббийи клуб сайти учун интервью берди.

    - "Бунёдкор”нинг мавсумолди тайёргарликлари доирасидаги илк йиғини якунланди. Ундан қониқдингизми?
    - Ҳа. Декабрь ойидаги машғулотларимизда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратдик. Барча футболчилар машғулотлар давомида яхши ишлашди. Қисқа қилиб айтганда, кўпчилигимиз футболни соғинганлигимиз сезилиб турди.

    - Жамоанинг янги аъзолари қандай таассурот қолдиришди?
    - Ёмон эмас, жамоа кимларни чақирганимизни биламиз. Кечагина ёшлар жамоамиз сафида тўп тепишган ва ҳозирда асосий жамоа билан шуғулланишаётганларга ҳам умид билдиряпмиз.

    - "Локомотив”га қарши кечган назорат-синов учрашуви ҳақида нима дея оласиз?
    - Бу ўйин илк йиғинимизни якунлаб берди. Асосий мақсадимиз – мана шундай назорат учрашувларида бир-бирларимизни яхши тушуниб, мавсумга яхши тайёрланиш. "Локо” таркибида ўз ишини биладиган, тажрибаси катта футболчилар жамланишган. Уларга қарши учрашувда нати ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 541 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.12.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz