Четверг, 02.05.2024, 20:17
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 31 » 2011 йил ўзбек футболида бўлиб ўтган муҳим воқеалар
    11:37
    2011 йил ўзбек футболида бўлиб ўтган муҳим воқеалар


    Янги 2012 йил кириб келишига ҳам саноқли соатлар қолди. 2011 йилда ўзбек футболида анчагина муҳим ва унитилмас ғалабалар содир бўлди. Биз мана шу йилнинг ҳар бир ойида бўлиб ўтган воқеиликларни эслаб ўтамиз.

    Январь 
    Ушбу ойнинг 7 январь кунидан Осиё кубоги 2011 мусобқаси бошланди. Барчанинг ёдида бўлса керак миллий терма жамоамиз қитъа кубогида ўзбек футболи тарихида илк марта ярим финалга чиқишга эришди. Ярим финалда Австралияга, 3-ўрин учун баҳсда Жанубий Кореяга мағлуб бўлишганига қарамай Вадим Абрамов шогирдлари мухлислар олқишига сазовор бўлишди.

      Йилнинг илк ойида "Бунёдкор” клуби деярли иккинчи таркиб билан Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲ кубогида иштирок этди. Миржалол Қосимов шогирдлари гуруҳда 1 та дуранг ва икки мағлубиятни қайд этиб мусобқани эрта тарк этганди. 

    Февраль

    Бу ойда Осиё кубогида яхши ҳаракат қилган терма жамоамиз бир нечта аъзолари чет эл клубларига кўчиб ўтишди. Одил Аҳмедов "Анжи”га, Александр Гейнрих "Сувон”га ижарага берилди. Темур Кападзе "Инчхон Юнайтед”га, Анзур Исмоилов "Чанчун Ятаи” клубларига трансфер қилинди. Қатарда ўтган қитъа кубогида эркин агент мақомини олган Шавкат Муллажонов шу ернинг ўзида қолди. Яъни унга "Ал Аҳли” клуби шартнома таклиф қилди.


    Март

    Баҳорнинг дастлабки ойида 4 та клубимиз Осиё кубокларидаги иштирокларини бошлашди. "Бунёдкор” ва "Пахтакор” Осиё чемпионлар лигасида, "Насаф” ва "Шўртан” эса ОФК кубогида илк турларни ўтказишди.

    Бундан ташқари Одил Аҳмедов ва Санжар Турсуновлар Россия премьер лигасида ўз дебютларини ўтказишди.

    Бу ойниннг 25 санасида миллий терма жамоамиз Подгорица шаҳрида Черногория терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Ўйинда вакиллариимз сўнгги дақиқада тўп ўтказиб юбориб мағлубиятга учрашганди.

    Апрель 

    Бу ойда Жасур Ҳасанов Қатар юлдузлар лигаси чемпионига айланди. "Лехвия” клубида тўп тепган ҳамюртимиз легионер сифатида ўтказган илк мавсумининг ўзидаёқ чемпионга айланди. Аммо ушбу мавсумдан сўнг Ҳасанов клубни тарк этди.


    Май 
    Ушбу ойда яна бир ҳамюртимиз бошқа давлатда чемпионга айланди. Баҳодир Насимов Бокунинг "Нефтчи” клуби билан Озарбойжон чемпионатида чемпионга айланди. Таъкидлаш лозимки, Насимов фаолияти давомида илк бора чемпионга айланди.

    Бундан ташқари март ойида бошланган ОЧЛда "Бунёдкор”, ОФК кубогида эса "Насаф” ва "Шўртан” клублари гуруҳдан кейинги босқичга йўл олишди. "Пахтакор” эса ўз гуруҳидан чиқа олмаганди. Нимчорак финалда "Бунёдкор” ва "Шўртан” клублари ўз юришларини тўхтатишди. "Насаф” эса чорак финалга чиқа олди.



    Июнь 
    Ушбу ойнинг 1 ва 5 кунида терма жамоамиз иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди. Дастлаб Украинага (0:2) сўнгра эса Хитойга (0:1) қарши сафардаги учрашувларда афсуски терма жамоамиз мағлуб бўлди.

    18 июндан бошлаб Мексикада ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Бу мундиалда Алексей Евстафеев бошчилигидаги ўсмирларимиз кутилганданда муваффақиятли иштирок этишди. Дастлабки учрашувда Янги Зеландияга мағлуб бўлган терма жамоамиз кейинги икки турда АҚШ ва Чехия термаларини мағлуб этиб гуруҳда биринчи ўринни олди. Нимчорак финалда Австралия ўсмирларини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этилди. Чорак финалда Уругвай терма жамоамизни мағлуб этди.


    Июль
    Бу ойда 2011 йилнинг энг яхши футболчиси бўлган Сервер Жепаров Жанубий Кореянинг "Сеул” клубида Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб” клубига кўчиб ўтди. Азиз Ҳайдаров ҳам "Ал Шабаб”га трансфер қилинди, аммо унинг клуби БАА вакили ҳисобланади.

    Шунингдек бу ойнинг сўнгги кунларида миллий терма жамоамиз ЖЧ 2014 саралаш баҳсларини бошлади. Қирғизистон терма жамоасига қарши кечган ҳар иккала ўйинда ҳам (уйда 4:0 ва сафарда 3:0) йирик ғалабаларга эришиб кейинги босқичга йўл олинганди.


    Август

    Ёзнинг сўнгги ойида олимпия терма жамоамиз Киевда бўлиб ўтган хотира турнирида ғалабага эришди. Ярим финалда Сербия доғда қолдирилди – 2:0. Финалда эса мусобақа мезбони Украина олимпиячиларига қарши кечган ўйинда асосий ва қўшимча вақтларда ҳисоб очилмади. Футбол лотореясида эса омад вакилларимизга насиб этди ва олимпиячиларимиз бош совринга эга чиқишди. 
    Ойнинг сўнгги кунларида Президентимиз бир нечта футбол мутасаддилари, мураббийлар ва футболчиларни тақдирладилар. Жумладан, ЎФФ президенти Мираброр Усмонов "Эл-юрт ҳурмати” ордени билан, Вадим Абрамов "Дўстлик” ордени билан, Алексей Евстафеев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози унвони билан, Аҳмаджон Мусаев эса "Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланишди. Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган барча делегация аъзолари "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланишди.

    Бу ойда шунингдек ҳамюртимиз Жасур Ҳасанов "Қатар” СК клубига кўчиб ўтди.



    Сентябрь

    Ушбу ойнинг дастлабки кунларида ЖЧ 2014 саралаш учрашувларини давом эттирди. 2 сентябрь куни Тожикистон миллий терма жамоаси сафарда мағлуб этилди – 1:0. 6 сентябрь куни эса Осиё чемпиони ҳисобланган Япония терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлди ва ўйинда дуранг қайд этилди – 1:1.

      Бу ойда шунингдек "Насаф” клуби ОФК кубоги чорак финалида ўз юришини давом эттирди. Тайланднинг "Чонбури” клуби пенальтилар сериясида доғда қолдирилди ва қаршиликлар ўз тарихларида илк марта ОФК кубогининг ярим финалига йўл олди. 

    Октябрь 
    Бу ойда Дилшод Нуралиев бошчилигидаги ўсмирларимиз Тошкентда ўтган Осиё чемпионати саралаш учрашувларини ўтказди. Ўсмирларимиз ўз гуруҳидаги 4 та ўйинда 4 та ғалабага эришиб қитъа чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди. 
    "Насаф” ОФК кубогида ярим финалда "Ал Виҳдат” клубини икки ўйин натижасига кўра таслим этди. (уйда 1:0, сафарда 1:1) 29 октябрь куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтган финал ўйинида Анатолий Демьяненко шогирдлари минглаб мухлислар қаршисида "Қувайт СК” клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди ва мусобқада ғолиб бўлишди. 
    Бундан ташқари октябрда миллий терма жамоамиз КХДРга қарши сафарда майдонга тушди ва ғалабага эришди (1:0). Ягона голни Александр Гейнрих киритганди. 
    Айнан мана шу ойда "Бунёдкор” клуби тўртинчи марта кетма-кет Ўзбекистон чемпионлигини расмийлаштирди. "Қалдирғочлар” ХХ миллий чемпионатимиз якунига уч тур қолганида муддатдан аввал чемпионга айланишди. 
    Қозоғистон чемпионатининг "Жетису” клубида тўп тепган ҳамюртимиз Улуғбек Бақоев БААнинг "Дубай” клубига октябрь ойида кўчиб ўтди.


    Ноябрь 
    Бу ойда терма жамоамиз КХДР термасини Тошкентда мағлуб этди ва ЖЧ 2014 саралаш баҳсларининг сўнгги босқичига йўлланма олди. 5-турда эса Тожикистон йирик ҳисобда доғда қолдирилди ва термамиз йилни гуруҳда биринчи ўрин билан якунлади.

    13 ноябрь куни Ўзбекистон кубоги финали бўлиб ўтди. Унда "Пахтакор” клуби "Насаф”ни мағлуб этиб (3:1) 11-бор ушбу совринни қўлга киритди.

    Ушбу ойда Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги ёшлар терма жамоаси Эронда бўлиб ўтган Осиё чемпионатига саралаш учрашувларида қатнашди ва мезбонлар билан бирга қитъа биринчилигига йўлланмани қўлга киритишди.

    23 ноябрда Малайзия пойтахтида ОФК йил лауреатларини тақдирлади. Қувонарлиси уч нафар номинацияда Ўзбекистон вакили ғолиб бўлди. Йилнинг энг яхши қанот ҳаками номига Абдулҳамидулло Расулов сазовор бўлди. Равшан Эрматов эса кетма-кет тўртинчи марта қитъанинг яхши бош ҳаками номини қўлга киритди. 2008 йилда Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлган Сервер Жепаров 2011 йилда ушбу муваффақиятини такрорлади.


    Декабрь 
    Йилнинг сўнгги ойида ҳам эътиборли воқеалар содир бўлди. Японияда бўлиб ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришди. 

    23 декабрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислар залида йил якунларига бағишланган ҳисобот бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг 2011 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Вадим Абрамов энг яхши мураббий, Одил Аҳмедов эса энг яхши футболчи ноимни қўлга киритишди. 

    Бундан ташқари бир қатор клублариимизга янги чет эллик мураббийлар тайинланишди. "Шўртан”га Игорь Криушенко, "Андижон”га Александр Аверьянов, "Локомотив”га Хорен Оганесян, "Пахтакор”га Деян Журжевич.

    Мана 2011 йил ўзбек футболи учун қандай тарзда кечганини яна бир марта ёдимизга олдик. Сизнингча якунига етаётган йилда ўзбек футболида яна қандай муҳим воқеалар бўлиб ўтди?

    БАРЧАНИ ЯНГИ 2012 ЙИЛ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ!

    Championat.uz

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 638 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz