Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2011 » Декабрь » 10 » Ҳайдаров жамоасида ғалаба, Бақоев жамоаси ҳамон энг сўнгги ўринда
10:51 Ҳайдаров жамоасида ғалаба, Бақоев жамоаси ҳамон энг сўнгги ўринда |
Кеча БАА про лигасида навбатдаги 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб” ўз майдонида "Ал Жазира” клубини қабул қилди. Ушбу ўйинда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалабага эришишди. Таъкидлаш лозимки, бу ўйинда мезбонлар киритган ҳар иккала голни ҳам бразилиялик футболчилар киритишди. Ҳисобни Жулио Сезар очган бўлса, Сиел дублга эришди. championat.uz сайтининг аниқлашича ушбу ўйинда "Ал Шабаб” таркибида Азиз Ҳайдаров тўлиқ иштирок этган. "Ал Шабаб” 6 та учрашувда 12 очко жамғариб 3-ўринда бормоқда. Клуб кейинги турни 13 декабрь куни сафарда "Шаржа” жамоасига қарши ўтказади.
Эътиборлиси ушбу иккала клуб Ўзбек клубларига қарши келаси йил ОЧЛ доирасида кураш олиб боради. "Ал Шабаб” плей-оффда "Нефтчи” билан ўйнаса, "Ал Жазира” "Насаф” билан бир гуруҳдан жой олган.
"Ал Шабаб” - "Ал Жазира” 3:2 Голлар: Жулио Сезар 13, Сиел 19, 89 – Иброҳим Диакий 57, Баре 73. Четлатиш: Ҳолид Сабеал 67.
Яна бир ҳамюртимиз Улуғбек Бақоев тўп тепаётган "Дубай” клуби ўз уйида "Ал Аҳли”га қарши ўтказди. Ўйинда майдон эгалари мағлуб бўлишди – 1:2. 44-дақиқада майдон эгалари вакили Ҳассан Муҳаммад пенальтидан фойдалана олмаган. championat.uz сайтининг аниқлашича ушбу ўйинда Улуғбек Бақоев бу ўйинда 58-дақиқада майдонга тушган. Терма жамоамиз ҳужумчиси Абдуллоҳ Абдулқодирни алмаштирган. "Дубай” 7 та ўйинда 2 очко тўплаб ҳамон мусобақанинг энг сўнгги поғонасида бормоқда. Улуғбек Бақоев клуби кейинги ўйинни БАА президенти кубоги доирасида 17 декабрь куни "Ал Ваҳда”га қарши сафарда ўтказади.
"Дубай” - "Ал Аҳли” 1:2 Голлар: Абубакар Камара 70 – Исмоил Ал Ҳаммади 42,76. Амалга оширилмаган пенальти: Ҳассан Муҳаммад 44 ("Дубай”).
манба : championat.uz
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 454 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|