Четверг, 02.05.2024, 22:09
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 22 » Ҳакамларимиздан навбатдаги мастер-класс
    18:31
    Ҳакамларимиздан навбатдаги мастер-класс

     

    Бугун пойтахтимизда жойлашган "Аъло" кафесида Ўзбекистон ҳакамлар ҳайъати ва спорт журналистлари иштирокида дўстона учрашув бўлиб ўтди.

    Тадбирни ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бўлими бошлиғи ўринбосари Бобур Ҳайдаров кириш сўзи билан очди ва сўзни қўмита бошлиғи Ноил Лутфулинга берди. Йиғилишнинг мақсади ҳақида гапираркан, қўмита бошлиғи қуйидагиларни айтиб ўтди:

    "Бугун ҳакамлар ва журналистларни бу ерга тўплашимиздан асосий мақсад, футболнинг ривожи учун ҳисса қўшаётган бу икки соҳа вакилларининг ўзаро муносабатларини шакллантириш, футболдаги юзага келаётган турли баҳслар юзасидан мунозаралар ўтказиш, бу борада, айниқса, телешарҳловчиларнинг вазиятларни тўғри талқин қилишларига эътибор қаратишларига муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳозир эътиборингизга ҳавола қилинадиган видеороликларни диққат билан кузатиб, уларни ўргансангиз ўзингиз учун ҳам фойдали бўлади".

    Шундан сўнг, тадбирни олиб бориш учун сўзни ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаевга берилди.

    "Маросимни бошлашдан олдин, битта ёқимли хабарни айтиб ўтмоқчиман. Яқинда мен ЎФФ делегацияси билан ФИФА қароргоҳида бўлиб келдим. У ерда Ҳакамлар қўмитаси бошлиғи билан суҳбатлашдим ва улар ҳакамларни тайёрлаш ишларимизга жуда яхши баҳо беришди. Улар бунинг учун бизга алоҳида миннатдорчилик билдиришди" - дея гап бошлади Фарҳод Абдуллаев.

    "Бугун эса шундай мунозарали вазиятлар танлаб олинганки, бир қарашда ўйин қоидасининг бузилишини аниқлаб олиш қийин. Фақатгина бошқа ракурсдан олинган видеотасвирларгина ҳақиқий ҳолатни аниқлашда ёрдам беради. Агар ўзимизнинг Олий лига ўйинлари ҳам турли камералар орқали сифатли қилиб суратга туширилса, улардан ҳам ўқув қўлланма сифатида фойдаланишлари мумкин эди".

    Шундан сўнг, ФИФА тайёрлаган видеоматериаллар йиғилганларнинг эътиборига ҳавола қилинди. Уларда юз берган ҳолатлар ҳақиқатан ҳам мураккаб бўлиб, қандай ўйин қоидаси бузилганини аниқлаш қийин. Кўп ҳолатларда дарвоза ортидаги камералар юз берган воқеани яхшироқ тасвирлаб берган. Ҳар бир ҳолат журналистлар ўртасида муҳокама қилинди ва ўйин қоидалари бўйича қалам аҳли вакиллари кўп нарсани ўрганиб олишди. Бир соатдан ошиқроқ давом этган мунозаралардан сўнг, спорт журналистларига тест варақлари тарқатиб берилди ва мониторда 20та ҳолат кўрсатилди. Ҳар бир вазият бўйича журналистлар икки хил ечим тақдим этишлари лозим:
    1)Техник қарор (қоида бузилмаган, эркин зарба, жарима зарбаси, пенальти)
    2)Тарбиявий қарор (карточка берилмайди, сариқ карточка, қизил карточка).

    Ҳар бир ҳолат бўйича иккала ечим тўғри берилган жавобгина тўғри деб ҳисобланади. Жавоб варақлари йиғиб олинганидан кейин эса, йиғилганларга футболда рўй берган турли қизиқарли ва кулгили вазиятларни намойиш этилди.

    Шундан сўнг, дастурхонга ош тортилди. Журналистларнинг тестларини текширган Фарҳод Абдуллаев уларни ўз эгаларига қайтариб берди. Шу тариқа ҳар бир журналист ўзининг ҳакамлик борасидаги билимини синовдан ўтказди.

    Дарвоқе, маросим сўнггида бир неча нафар ҳакамларга "Миллий тоифадаги ҳакам" ва "Олий тоифадаги ҳакам" унвонларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилди. Ҳужжатларни ҳамкасбимиз, устозимиз Ахбор Имомхўжаев топширди.

    "Миллий тоифадаги ҳакам:
    Гали Имомов
    Ноил Лутфулин
    Бобур Ҳайдаров
    Александр Попов
    Арслон Ҳотамов
    Владислав Цейтлин
    Валентин Коваленко
    Равшан Эрматов

    "Олий тоифадаги ҳакам":
    Темур Абдуллаев
    Бахтиёр Тоғаев
    Олег Рубаков

    Дўстона кайфиятда ўтган йиғилишдан кўпчилик ўзи учун фойдали маълумотлар билан қайтди.

    Манба: www.uff.uz

     



    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 570 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz