Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2011 » Декабрь » 9 » Александр Шадринни ўртага олишди!
20:25 Александр Шадринни ўртага олишди! |
Миллий терма жамоамизга номзод ҳужумчи Александр Шадринга талабгор клублар кўпайиб кетди. Маълум бўлишича, иқтидорли ҳужумчини бир йўла беш жамоа — «Бунёдкор», «Пахтакор», «Насаф», «Шўртан» ҳамда «Локомотив» клублари ўз таркибига қўшиб олмоқчи. 2011 йилни «Навбаҳор» сафида ўтказган Сашанинг эса боши қотган.
Сабаби, «Бунёдкор» ва «Пахтакор»да ўйнаш ҳар қандай футболчининг орзуси, аммо «шерлар» «либоси» кўпчиликка «оғирлик» қилади, боз устига, Самвел Бабаяннинг ишончини оқлаш анча мушкул. Шадриннинг ўйин услуби «қалдирғочлар» бош мураббийи Миржалол Қосимовга тўғри келмайди. Чунки Александр тезкор ҳужумчи. «Бунёдкор» тезкор ўйин намойиш қиладиган жамоалар сирасига кирмайди. Ёдингизда бўлса, ўз вақтида Владимир Шишелов ҳам «қалдирғочлар»нинг ўйин услубига тўғри келмагани боис, Тошкентдан кетишга мажбур бўлганди. Яна бир ҳаракатчан футболчи Шавкат Саломов пойтахтликларнинг тактикасига мослашиб бўлди.
Шадрин клуб вице-президенти Баҳром Давлатов билан келишиб бўлган. Бу нормал ҳолат ва Миржалол Қўшоқовичнинг жаҳли чиқмаса ҳам бўлаверади. Боиси, Баҳром Бойжонович «Машъал» ва «Насаф»да ишлаб юрган кезлари ҳам мураббийлик маҳоратларини намойиш қилиб турган. Демак, Қосимов бунга чидашга мажбур. «Насаф», «Шўртан» ва «Локомотив» Баҳром Давлатов ва Александр Шадрин ўртасидаги оғзаки келишувни йўққа чиқариш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. «Аждарлар» бу йил ОФК Кубогида ғолиб чиққан бўлса-да, жамоа ҳужумчилари томонидан намойиш қилинган ўйин ҳеч кимни қониқтиргани йўқ. Клубларнинг қуршовида қолган Саша қандай қарор қабул қилишини вақт кўрсатади.
Манба: «FutGOL» газетаси
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 521 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|