Пятница, 03.05.2024, 02:44
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 27 » Андрей Аршавин: “Адвокатни ҳурмат қиламан”
    18:15
    Андрей Аршавин: “Адвокатни ҳурмат қиламан”

            

    Яқинда россиялик футболчи Андрей Аршавин журналистлар билан суҳбатлашди. Мулоқот чоғида "Арсенал” шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи бир қатор қизиқарли мавзулар хусусида сўзлаб берди.

     

    «Арсенал» ҳақида

    Ростини айтишим керак, айни дамда жамоа менсиз ҳам ғалаба қозонмоқда. Шунинг учун Венгер кўпроқ Жервиньо ва Тео Уолкоттларга ишонч билдирмоқда. Ҳозирги ҳолатим ҳақида нима дейишим мумкин. Айни дамда менинг ҳолати яхши ўзимда ортиқча вазнни ҳис этмаяпман. Тўғриси, ҳар бир ўйинчи каби захирада ўтириш менга ёқмаяпти. Ҳар куни машғулотларда асосий таркибда майдонга тушиш учун  тинимсиз меҳнат қиляпман, томошабин бўлиш учун эмас. Ўйинни телевизор орқали ҳам кўриш мумкин. Шундай бўлса-да, бошқа жамоага ўтишни ўйлаётганим йўқ. Ҳар бир трансфер пайтида мени турли клубларга ўтишим тўғрисида маълумотлар пайдо бўлади. Шуни ишонч блан айтаманки, менга Россиядан ҳеч қандай таклифлар бўлгани йўқ.

     

    Европа чемпионати қуръаси хусусида

    Қуръа биз учун омадли келди. Бошқа томондан рақибларимиз ҳам биз билан битта гуруҳдан жой олишганидан хурсанд. Енгил гуруҳга тушишнинг бошқа томони бор. Агар биз плей-оффга чиқа олмасак, терма жамоага алоқадор барча шахс танқидлар  гирдобда қолиб кетади.  Очиғини айтсам, олдимизда битта йўл бор. Финалга чиқиш ва кучли эканлигимизни исботлаш. Агар ҳал қилувчи баҳсда Украинага қарши майдонга тушсак зўр иш бўларди. Биламан, бу жуда қийин нарса.

     

    Дик Адвокат тўғрисида

    Голландиялик мутахассисга босим ўтказиш қийин шунинг учун уни жуда ҳурмат қиламан.  Яхшиямки, охирги йилларда терма жамоани хорижлик мураббийлар бошқаришмоқда. Акс ҳолда бош мураббийга четдан босим кучайар ва бош жамоамиз сафида тиниш-билиш футболчилар сони ошарди. Ҳозир эса терма жамоа атрофида мураббий учун керакли шахслар жамланишган. 

     

    Иккинчи терма жамоа борасида

    Бошқалар ҳақида гапиришни ёқтимайман. Лекин ҳозирги ҳолатда бу одатимдан воз кечишимга тўғри келади. Европа чемпионати терма жамоа фаолиятимдаги охиргиси бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Худди шундай таърифни бошқа етакчи ўйинчилар борасида ҳам айтишим мумкин. Биз кетгач, ўрнимизни ким эгаллайди?

    Кўплаб ёш футболчилар ҳақида эшитдим. Александр Кокорин, Гергий Шенников.

    Айнан мана шулар рус футболининг эртаси саналади. Ҳозирданоқ уларни тайёрлаб боришимиз керак. Бир неча йил ўтгач, шу йигитларнинг айримлари Англияда тўп суришса ҳайрон бўлмайман.

     

    Россия чемпионати ҳақида

    Нима учун  Россия Премьер лигаси баҳсларини кам кўраман? Бунинг сабаби оддий.  Рус каналини кўра олмайман. ESPN телеканали ҳар замонда Россия биринчилдиги учрашувларини эфирга узатади. Аммо кўп ҳолларда баҳслар машғулот ёки  тиғиз вақтим тўғри келиб қолмоқда. Такрор қўйган учрашувлари эса умуман томоша қилмайман. Ҳатто бу "Эл Класико” бўлса ҳам.

     

    «Зенит» ва ЦСКАнинг Чемпионлар лигасидаги иштирокига баҳо

    Айримлар Чемпионлар лигасида "Зенит”га омад кулиб боқди, деган фикрларни илгари суряпти. Лекин унумаслик керакки, Санкт-Петербургда ҳам АПОЭЛнинг ҳам омадли келганди. Демак, "Зенит”нинг гуруҳдан чиқиши адолатли бўлди.

    ЦСКА ҳам ҳақли равишда плей-оффга чиқди. Гарчи армиячилар ўз майдонида "Интер” ва Лилл”га ютқазиб қўйганбўлишига қарамай, гуруҳдан чиқа олди. Италияда билан Слуцкий жамоаси "Интер”дан ҳар томонлама устун келди. "Лилль” эса туркларни доҳда қолдира олмади.

    Маълумот учун:

    Андрей Сергеевич Аршавин

    Туғилган сана: 1981  йил. 29 май

    Буйи: 172 см

    Оғирлиги: 69-73 кг

    Ўйнаган жамоалари:

    1999 - 2000  Зенит-2 - 56 (7)

    1999 - 2008  Зенит (СПб) -  238 (51)

    2009 ....   Арсенал (Лондон) -  93 (23)

    Терма жамоадаги фаолияти:

    2002 ... Россия - 67 (16)

    Эришган ютуқлари:

    Россия чемпиони: - 2007

    Россия Суперкубоги соҳиби: - 2008

    УЕФА Кубоги соҳиьби: - 2007/08

    УЕФА Суперкубоги соҳиби: - 2008

    Европа чемпионати бронза медали совриндори: - 2008.

    Аброр БЕК тайёрлади

    Категория: Интервью | Просмотров: 507 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz