Каталония «Барселона» клуби бош мураббийи чемпионлар Лигасининг 6-туридаги Белоруссиянинг БАТЭ жамоаси билан ўйинда бир йўла 13 нафар асосий таркиб ўйинчисига дам бермоқчи. Бу қуйидаги ўйинчилардир: Вальдес, Алвес, Пуйоль, Абидаль, Маскерано, Кейта, Бускетс, Хави, Иньеста, Сеск, Месси, Алексис, Вилья.
«Леванте» устидан қозонилган ғалабадан кейин барча футболчиларга дам берилди ва улар душанба куни кечки пайт яна машғулотларга қайтишади. «Камп Ноу»даги машғулотларда Пинто, Пике, Фонтас, Максвелл, Тьяго, Педро ва Куэнка қатнашади. Яна ўринбосарлар таркибидан Ойер, Монтойя, Бартра, Муньеса, Серхи Гомес, Рафинья, Дос Сантос, Деулофеу, Риверола, Серхи Роберто ва Кико Фемениа машғулотла чақирилишган.
Ўйин олдиан матбуот нажуманида Гвардиола ва Педро иштирок этади. Чемпионлар Лигасининг 6-турида майдонга тушмайдиган ўйинчилар сешанба куни эрталаб 10.30да «Ciudad Deportiva»да ёпиқ эшиклар ортида машғулот ўтказишади.
Манба: www.barcamania.com
|