Пятница, 03.05.2024, 01:01
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 5 » “Бунёдкор”дан “Сўғдиёна”гача
    17:34
    “Бунёдкор”дан “Сўғдиёна”гача


    Ўзбекистон ХХ миллий чемпионати якунланганига ҳам бир ойдан ошиб қолди.  Ноябрь ойи футбол воқеликларига бой бўлгани боис якунига етган чемпионат ҳақида у қадар кўп тўхталишнинг иложи бўмади.  Кеч бўлса-да унинг таассуротлар билан ўтроқлашишга қарор қилдик. Ахир ҳечдан кўра, кеч яхши дейишади-ку.

    Бугунги мақоламизда жамоаларнинг мавсумдаги иштирокига бир назар ташлаб ўтамиз.

     

    "Бунёдкор”нинг – "покер”и

    Миржалол Қосимов шогирдлари қаторасига тўртинчи марта олтин медални қўлга киритишди. Очиғини айтиш керак, мавсум арафасида кўпчилик "Бунёдкор”нинг яна чемпион бўлишини кутимаган эди. Мавсум-2010да бир қатор муаммоларга дуч келган жамоани етакчи футболчилар тарк этишганди. Бироқ Қосимов юлдузларсиз ҳам чемпион бўлиш мумкинлиги кўрсатиб қўйди. Мавсум бошида қилинган харидлар ўз самарасини берди.  Трифунович, Жоржевич, Жадигеровларнинг чемпионликда ҳиссаси катта бўлди. "Қадриғочлар” кубок ярим финали ва ОЧЛни ҳисобга олмаганда, мавсумни омадли якунлашди, дейиш мумкин.

     

    Ишонч самара берди

    Қаршининг "Насаф” жамоаси ҳам  футбол мавсумини муваффақиятли якунлади, дейишга асосларимиз етарли. Зеро, Демьяненко шогирдлари жорий йилда ўзбек клублари орасида биринчи бўлиб ОФК кубогини қўлга киритди. Бундан ташқари, "Аждарлар” клуб тарихидаги биринчи кумуш медал соҳибига айланди.

    Таъкидлаш жоизки, бу ютуқлар ўз-ўзидан келгани йўқ. Қаршиликлар бунинг учун машаққатли йўлни босиб ўтишди.  Айтганча, иккинчи давра бошидаги омадсизликлардан сўнг, клуб раҳбарлари украиналик мутахассисга ишонч билдиришни давом эттиришди.  Натижада сабрнинг таги олтин бўлиб чиқди.

    Тан олиш лозим, "Насаф” ушбу таркиб билан чемпион бўлишга лойиқ эди. Аммо айрим сабаблар бунга тусқинлик қилди. Биринчидан, Иван Бошкович негадир чемпионат баҳсларида гол кирита олмади. Иккинчидан, жамоага барқарорлик етишмади. Шуни қўшимча қилиш лозимки, "Насаф” мавсум бошида ўз сафига Артур Геворкянннинг қўшиб олиб адашмаган экан. Ушбу ярим ҳимоячининг "Аждарлар”га фойдаси кўп тегди.

     

    Ёшарган "Шерлар”

    "Пахтакор” ўз тарихидаги энг омадсиз мавсумларидан бири ўтказди, десак муболаға бўлмайди. Жорий мавсумда тошкентликлар биринчи марта бронза медалга сазовор бўлишди. Якунига етган мавсумда ҳам "Пахтакор”да икки нафар мураббий ишлади. Мавсумни Ҳайдаров бошчилигида бошлаган "Шерлар” уни Мурод Исмоилов билан якунлашди.

    Таъкидлаш лозимки, жамоа Аҳмедов ва Гейнрихга жуда боғланиб қолган экан. Бу икки футболчининг кетиши оқибатида "Пахтакор” кучсизланиб қолди. Бу йил жамоада жуда кўплаб ёшлар етишиб чиқди. Лекин тан олиш керакки, "Шерлар”га тажрибали мураббий этишмаяти. Ўйлаймизки, янги мавсумда бу муаммо бартараф этилади.

     

    Ўзига келган "Нефтчи”

    Мавсум-2010да омадсизликка учраган ва танқидлар остида қолган Саркисян жамоаси жорий йилни анча мувффақиятли якунлади. Жамоа ўз майдонида асосий рақибларидан очко тортиб олди. Қолаверса, "Нефтчи” сафида янги ўйинчилар кашф этилди. Бу ҳақида газетамизнинг олдинги сонларида тўхталиб ўтгандик. Хуллас, хатолардан керакли хулоса чиқарган фарғоналиклар келаси йили бўлиб ўтадиган ОЧЛ баҳсларида иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун аввало саралаш босқичидан ўтиб олиш даркор.

     

    "Машъал” яна бешинчи

    Ўтган мавсумда ҳам бешинчи ўринни олган муборакликлар жорий йилда ҳам маррага бешинчи бўлиб етиб келишди. Бу йилги чемпионатни Фомичёв шогирдлари омадсиз бошлашганди. Шунда мухлислар орасида бу йил "Машъал” олий лигани тарк этар экан, деган гаплар пайдо бўлганди. Бироқ, вақт ўтиши билан барчаси изига тушиб борди ва "Машъал” яна кучли олтиликдан жой олди. Бу ерда ҳам муборакликлар раҳбариятига қойил қолиш керак. Улар оғир дамларда ҳам Фомичёвга  ишонч билдиришди.

     

    Бир-бирига ўхшамаган давралар

    Жорий мавсумда кўпчилик "Навбаҳор”дан яхши натижалар кутганди. Негаки, мавсум арафасида жамоа сафига бир қатор тажрибали ўйинчилар ва янги бош мураббий келганди. Аммо Элдор Сакаевнинг ишлари у қадар юришмади.

    Иккинчи давра бошланиши билан Наманганда таниқли мутахассис Усмон Асқаралиев иш бошлади. Бу мураббий жамоа сафида бир қатор етакчи ўйинчиларни жалб этди. Булар орасида унинг ўғли Санжар ҳам бор эди. Мавсумнинг иккинчи қисмини юқори савияда ўтказган "лочинлар” чемпионатни кучли олтиликда якунлашнинг уддасидан чиқишди. "Навбаҳор” ҳам ўз майдонида совринли ўринларни қўлга киритган жамоалардан очко тортиб олди.

     

    Анъанага содиқ қолган "Шўртан”

    Ғузорликлар икки йилдан бери давом этиб келаётган анъанани давом эттиришди. Мавсумни Эдгар Гесс бошчилигида бошлаган "оқ бўрилар” чемпионат стартида омадсизликка юз тутишди. Таркибида етарлича ижрочилар борлигига қарамай, "Шўртан” дастлабки турларда бир қатор мағлубиятга учрашди.  Лекин шунда ҳам клуб раҳбарлари узоқ вақт Гессга имконият беришди. Бироқ, ушбу мутахассис вазиятни ўнглай олмагач, унга чиқиш эшиклари кўрсатилди.

    Иккинчи даврада Тачмурод Агамуродов "Шўртан”да иш бошлаганида кўпчлилик ғузорликлардан яхши натижаларни кутгани бор гап. Аммо дастлабки ғалабаларни ҳисобга олмаганда, турманистонлик мураббийнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Натижада Агамуродов ҳам истеъфога чиқарилди.  "Шўртан” мавсумни Ихтиёр Каримов бошчилигида якунига етказди. Айнан ғузорликлар мавсум давомида энг кўп мураббий алмаштирган жамоа бўлди.

    Таъкидлаш лозимки, "Шўртан” тўртинчи ўринни олган жамоларнинг қора қисматини бошидан ўтказди. Бундан олдинги икки мавсумда "Нефтчи” ва "Олмалиқ” шу куйга тушганди.

    Айтганча, ғузорликлар янги мавсумни янги бош мураббий билан ўтказишади. Ўтган ҳафтада белоруслик мутахассис Игорь Криушенко "Шўртан” билан шартнома имзолади.

     

    Барчани ажаблантирган "Металлург”

    Бекободликларга тушуниб бўлмайди. Бир қарасанг, етакчи жамоани мағлубиятига учратади. Бир қарасанг, аутсайдердан енгилади. Жорий мавсумда ҳам Мирсодиқов шогирдлари барчани ажаблантиришди.  "Металлург”  бу йилги мавсумда ўз майдонида совриндор жамоалар – "Бунёдкор” ва "Пахтакор”дан очко тортиб олди.

    Айтиш жоизки, Мисодиқов жамоаси мавсумни яхши ўтказди.

     

    Дебютант вазифани бажарди

    Олий лига дебютанти  саналган "Бухоро” мавсум стартини юқори савияда бошлади. Кончев бошчилигида чемпионатни бошлаган бухороликлар биринчи даврани олтинчи ўринда якунлашганди.

    Иккинчи даврада эса жамоанинг ўйинида пасайиш кузатилди. Натижада Геннадий Кончев истеъфога чиқарилди. Унинг ўринини эгаллаган Жамшид Саидов эса "Бухоро”ни олий лигада олиб қолишнинг уддасидан чиқди.  

     

    "Динамо” кеч ўйғонди

    Мавсум давомида энг кўп жабр кўрган жамоа "Динамо” бўлди. Самарқандликлар чепионатни жуда бўш бошлашди. Виктор Жалилов бошчилигида майдонга тушган "Динамо” бир нечта ўйинда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Умуман олганда, биринчи даврада "Динамо” ўзига ўхшамади. Бунга сабаб, Илҳом Юнусов ва Эркин Бойдуллаевнинг ўринини тўлдириш оғир кечди.  Айнан мана шу икки футболчи майдон марказида кўп ишларни амалга иширишарди. Улар "Насаф”га ўтиб кетгач, "Динамо” мушкул вазифятда қолди.

    Табийки, натижаларнинг салбий бўлиши "Динамо” мутасаддидларига ёқмади ва Жалиловга чиқиш эшикларни кўрсатилди.

    Аҳмад Убайдуллаев бош мураббийликни қўлга олгач, жамоанинг ўйинига мазмун кирди.  "Динамо” узоқ вақт элитада жон сақлаб қолиш учун курашди. Мавсум якунидаги қиматли очколар эвазига самарқандликлар 10 – ўринга кўтарилиб олишди. Бундан бир йил олдин "Нефтчи” худди шундай куйга тушганди.

     

    Ўзига ўхшамаган "Олмалиқ”

    Игорь Шквирин жамоаси учун ҳам мавсум омадсиз келди.  Негаки, кўпчилик "Олмалиқ”нинг кучли олтиликка киришини башорат қилганди. Аммо кутилмаган жароҳатлар ва етакчи ўйинчиларнинг олимпия терма жамоасига кетиб қолиши оқибатида  "кончилар”  олий лигада қолиш учун кураш олиб боришди.

    Жамоа ҳужумчиси Мўйдин Мамазулновнинг яна тўпурарлар пойгасида иштирок этгани таҳсинга лойиқ. Ушбу футболчи мавсум давомида 16 та тўп киритди. Бундан ташқари, "Олмалиқ” ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда янги футболчиларни кашф этишни давом эттирди.

     

    Ишончни оқламаган "Бургутлар”

    Мавсум бошида катта умидлар билан сотиб олинган футболчилар "Андижон”га ёрдам бермади.  Очиғини тан олиш керак, "Бургутлар” таркибидаги футболчиларни кўриб, "Андижон” бу йил совринли ўринлардан бирини эгалласа керак деган хаёлга боргандик. Бироқ, Маматказин шогирдлари мавсумни бир текисда ўтказа олишмади. Бунинг натижасида жамоа чемпионат охирида элитада қолиш учун курашишга мажбур бўлди.

    Таъкидлаш жоизки, "Андижон” ҳам тажрибалироқ мураббийга мухтож.

     

    "Қизилқум” – биринчи лигада

    Зарафшонликларнинг ишлари мавсум бошидаёқ чаппасига кетганди. Жамоа аввалига бош мураббий этиб, Шуҳрат Мақсудовни сайлаганди. Аммо ушбу мутахассис кўпроқ Ўзбекистон терма жамоаси билан бирга бўлишини ҳисобга олган "олтин изловчилар” раҳбарияти Марат Кабаев номзодига тўхталишди.

    Лекин Кабаев ҳам зарафшонда узоқ ишлай олмади. Умуман бутун чемпионат давомида "Қизилқум”га барқарорлик етишмади.

    Ачинарлиси шундаки, яна бир кучли жамоа энди биринчи лигада ўйнайди.

     

    Бир йилга чўзилган саргузашт

    Олий лиганинг иккинчи дебютантнинг элитадаги саргузаштлари бир йил давом этди, холос. "Сўғдиёна” мавсумни Рауф Инилеев билан бошлаб, Мурод Отажонов билан тугатди.

    Ростини айтсак, қишда жиззахликлар ПФЛ кубогини қўлга киритишгганида, уларда кўп нарса кутгандим. Аммо "Сўғдиёна” мавсумни ўта бўш ўтказди. Натижа эса ўзингизга маълум.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 466 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz